PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.77K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#аёллар_ёшлар_бандлиги
#мурожаат_ва_натижа

"Ғайрат" МФЙ Навбаҳор кўчаси 3-уйда яшовчи У.Исмоилова соғлиғида муаммо бўлгани учун ишлай олмайди. Лекин жамиятда керакли инсон бўлишни истайди. Шу боис уйда тикувчилик қилиш мақсадида 3-сектор раҳбарига мурожаат қилган эди. Мурожаати сектор раҳбари Ш.Милиев томонидан ижобий хал қилинди.

-Бугун менга ўзим сўраган тикув машинасини совға қилишди. Жуда хурсанд бўлдим, энди зерикмайман, уйда тикувчилик қилиб, даромад қилишим ҳам мумкин, -дейди Умида. Қизининг орзуси ушалганидан онаси Наргиза опа Исмоилова ҳам миннатдор.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_шаҳри

Даврон Ҳидоятов: "Бундай технопарклар ҳали кўп очилади..."

Аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Оҳангарон шаҳрида бир қатор ижтимоий объектларнинг очилишида иштирок этди.

🎞Жараёндан видеолавҳа.

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
⚡️Феврал охири ва март бошларида Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари бошланади

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Нурмат Отабеков маълум қилган.

📌Ўзбекистонда биринчи навбатда коронавирусга қарши вакцина олувчилар рўйхати кенгайган. Унга кўра, журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари, жамоат транспорти ходимлари (метрополитен, темир йўл, аэропорт ходимлари), чет давлатларда таҳсил олувчи талабалар, меҳнат мигрантлари ҳам кетма-кетликда эмланади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ёшлар_дастури_амалда

Ёшларга ер ажратиш давом этмоқда

Пискент тумани 4-сектор раҳбари Ж.Сайфиев томонидан "Ойбек" маҳалласида яшовчи 8 нафар ишсиз ёшларга 25 сотихдан ер ажратилиб берилди. Улар фермерларга бириктириб, нинг ердан самарали фойдаланиши бўйича амалий ёрдам кўрсатилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Президент Даштбоғ маҳалласидаги шароитларни кўздан кечирди. Исмоил Киргизов ва Малика Парпиева хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди. Гурунгга қўни-қўшнилар ҳам келди.
- Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам, сизларнинг кўзларингизга қарасам, ниятларингизни билсам дейман, - деди Шавкат Мирзиёев.
Нуронийлар маҳалла тизимига эътибор натижасини ўз ҳаётлари мисолида сўзлаб берди. Ижтимоий муаммолар ҳал бўлиб, турмуш шароитлари яхшиланаётганини айтди.

Президент осмотрел условия в махалле Даштбог. Он побывал дома у Исмаила Киргизова и Малики Парпиевой. К беседе с хозяевами присоединились их соседи.
- Я хочу больше говорить с простыми людьми, с глазу на глаз, понять, к чему они стремятся, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Собеседники на примере своей жизни рассказали о результатах уделяемого внимания системе махалли. Они отметили, что социальные проблемы решаются, улучшаются условия жизни.

#Mirziyoyev #safar #mahalla #suhbat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Siyosiy_ma'rifat_soati

Rahbar kadrlar va davlat fuqarolik xizmatchilari uchun "Siyosiy-ma'rifat soati"ning navbatdagi soni boshlandi.

"Siyosiy-ma'rifat soati"da ma'ruzachilar quyidagi masalalarga to'xtalib o'tadilar:

• Milliy o'zlik va ma'naviy qadriyatlarga qarshi tahdid hamda ularni bartaraf etish yo'llari;

• 2021-yilda O'zbekiston Respublikasining eksport salohiyatini tiklash va yanada kengaytirishga doir chora-tadbirlari;

• Soliq havfi mavjud bo'lgan soliq to'lovchilar bilan samarali ishlash yo'llari;

• 2020-2025 yillarda kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish va qo'llab-qo'vvatlash milliy dasturining mazmun va mohiyati;

• Maishiy chiqindilarni yig'ish, tashish, utilizatsiya qilish, qayta ishlash va ko'mish borasida faoliyat tahlili va ushbu sohada uchrayotgan muammolar.

❗️"Siyosiy-ma'rifat soati"ni agentlikning *YouTube orqali to'g'ridan-to'g'ri kuzatib borishingiz mumkin.

Agentlik Axborot xizmati
https://t.iss.one/argos_uz
Ўқитувчига тарсаки тушириб, ҳақорат қилган фуқарога нисбатан судга даъво аризаси киритилади

📍https://uza.uz/posts/242836
#билдириш

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Бугун, 19 февраль куни Пискент тумани "Оқтом", "Тараққиёт", "Холиқберди", "Саидобод", МФЙлари ҳудудига электрон газ ҳисобдонлари ўрнатилади. Шу муносабат билан юқоридаги МФЙлар ҳудудидаги жами 2 150 та хонадон ва 22 та улгуржи истеъмолчиларга табиий газ таъминоти 13:30 дан 17:00 гача вақтинча тўхтатилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

"Пискенттумангаз" маъмурияти

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ёшлар_тарбияси

Ҳуқуқбузар ёшларнинг ота-онаси жаримага тортилди

⚡️Пискент тумани Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

🔰Унда комиссия раиси ўринбосари, туман ҳокими ўринбосари С.Ҳамдамов, З.Йўлдошев, ҳуқуқбузарлик содир этган 4 нафар ўсмир ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

📌Фарзандининг тарбиясига етарли даражада эътибор қаратмаган, вояга етмаган фарзандлари томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўйган 4 нафар ота-онага нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-бандида назарда тутилган жазо, яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида жарима тайинлаш бўйича комиссия қарори қабул қилинди.

1-ИДУМ ўқувчилари бўлган ушбу ўсмирларга мактабнинг тажрибали педагогларидан мураббий бириктирилди. Уларнинг қизиқишларига кўра тўгаракларга жалб қилиш бўйича тадбирлар белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#халқ_орасида

🔹Президентимизнинг 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш, маҳаллабай тизимда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Шу муносабат билан Пискент туманида ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига камбағалликни қисқартириш мақсадида "маҳаллабай" ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг муаммолари ўрганилмоқда.

🔸 Туман ҳокимининг 1-ўринбосари И.Иномжонов бошчилигида иқтисодиёт бўлими, банклар, Бандликка кўмаклашиш маркази ва иқтисодиёт комплексининг бошқа ташкилотлари масъуллари иштирокида ўрганишлар ўтказилмоқда.

📈Унда аҳоли бандлигини таъминлаш, турмуш шароитини яхшилаш, даромадини оширишда биринчи навбатда "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари"га киритилганларга эътибор қаратиляпти. Мутахассислар тадбиркорликка йўналтириш, қўллаб-қувватлаш бўйича амалий тавсиялар, кредит ва томорқадан унумли фойдаланиш борасида йўл-йўриқ кўрсатяпти.