PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ҳоким_қабули

Бугун туман ҳокимининг фуқаролар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Қабулда 25 нафар фуқаро иштирок этди. Саволлар асосан моддий ёрдам ажратиш, имтиёзли кредит учун амалий ёрдам, уй-жой ажратиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда ёрдам мазмунида.

Туман ҳокими мурожаатларни эшитиб, тегишлилиги бўйича мутасаддиларга йўналтирди. Шахсий масалалар бўйича алоҳида суҳбат олиб борилди.
Мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва қонун доирасида ҳал этиш бўйича тегишли раҳбарларга вазифа белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули

Мутасаддиларга вазифалар юклатилмоқда

🔰Ҳафтанинг шанба кунлари Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг фуқаро мурожаатларини тинглаши анъанага айланган.

🔹Айни вақтда ҳам ҳоким ва тумандаги мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтмоқда.

Дўнгқўрғонлик Ш.Назирова маҳалла болалари учун замонавий боғча кераклигини айтиб мурожаат қилди.

Фуқарога туманда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тушунтирилди. 2021 йил дастурига асосан, "Дўнгқўрғон"да 120 ўринли боғча қурилиши маълум қилинди.

📌Қабулда 31 нафар фуқаро рўйхатга олинган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳоким_қабули

🔵 Навбатдаги ҳоким қабулида 31 та мурожаат рўйхатга олинди

Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев томонидан фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказилди. Унда 31 нафар жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатлари тингланди.

🖇Билдирилган мурожаатлар асосан моддий ёрдам, имтиёзли кредит ажратиш, уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, деҳқон хўжалиги учун ер ажратиш, коммунал соҳага оид.

📌Мурожаатлар тегишли соҳа мутасаддилари иштирокида муҳокама қилиниб, зарурий чоралар белгилаб олинди. Ҳокимлик ваколатига кирмайдиган масалалар юзасидан тегишли тушунчалар берилди.

Ўзини қийнаган саволлари билан мурожаат қилган 12 та фуқаронинг масаласи ижобий ҳал этилди.

♻️Қабул якунида қўшимча ўрганилиши талаб этиладиган мурожаатлар ҳафта якунига қадар фуқаролар иштирокида кўриб чиқилиши маълум қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули

Бугун туман ҳокимининг фуқаролар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Қабулда 50 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этди. Саволлар асосан коммунал соҳа, моддий ёрдам ажратиш, имтиёзли кредит учун амалий ёрдам, уй-жой ажратиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда ёрдам мазмунида.

Туманнинг айрим ҳудудларида электр таъминотидаги узилишлар ва уларнинг сабаби тўғрисида Электр таъминоти корхонаси раҳбари У.Холиқов ахборот берди. Сабаблар таҳлил этилиб, оқибатларини зудликда бартараф этиш тўғрисида топшириқ берилди.

Туман ҳокими мурожаатларни эшитиб, тегишлилиги бўйича мутасаддиларга йўналтирди. Шахсий масалалар бўйича алоҳида суҳбат олиб борилди.
Мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва қонун доирасида ҳал этиш бўйича тегишли раҳбарларга вазифа белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули

♻️Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг фуқаролар мурожаати бўйича навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган қабулда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Батафсил ўқинг👇
https://telegra.ph/Birni-k%D1%9Erib-fikr-%D2%9Bil-01-20

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули

Муаммолар бартараф этилмоқда

Бугун туман ҳокими Р.Рихсиев ҳамда мутассадди раҳбарлар иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

📍Очиқ мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, мерос, моддий ёрдам, бандлик, кредит, ер ажратиш каби масалалар бўйича 79 нафар фуқаро рўйхатга олиниб, мурожаатлари тингланди.

Қабулда иштирок этган Д.Қодирова нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этишда амалий ёрдам сўради. Унинг мурожаати шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Бўш турган бино боғча учун ажратиладиган бўлди.

Шунингдек, Д.Холиқованинг субсидия асосида иссиқхона қуриш, Д.Норматованинг ёшлар дастури асосида ер ажратиш, Д.Эгамбердиеванинг "Лолаариқ" МФЙда боғча фаолиятини қайта тиклаш, Д.Мўминовнинг тадбиркорликни бошлаш, М.Раимованинг ижара уй тўловларига ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

📌Айрим мурожаатларни ҳал этиш юзасидан ҳуқуқий маслаҳат, тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва муддат белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули

Фуқаро мурожаати қонун доирасида ҳал этилмоқда

🔹Белгилаб қўйилганидек, бугун Пискент туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев фуқароларнинг мурожаатлари бўйича қабул ўтказмоқда.

Қабулда 88 нафар фуқаро мурожаат билан рўйхатга олинган. Уларнинг аксарияти уй-жой, кадастр, ер ажратиш ҳамда бандлик масаласида бўлиб, ҳар бир мурожаат мазмуни тегишли раҳбарлар томонидан ўрганилиб, ижобий ечим топилмоқда.

Жумладан, "Саидобод" маҳалласида яшовчи М.Эшонова, Ж. Мажидовга Охунбобоев ҳудудидан 25 сотихдан ер ажратиладиган бўлди. "Мустақиллик" маҳалласида яшовчи З.Нишонованинг кадастр ҳужжатлари тегишли тартибда ҳал қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули

🔹Туман ҳокими фуқаролар мурожаатларини тинглади

Бугун Пискент тумани ҳокимлигида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланди.

Шунингдек, қабулда ҳоким ўринбосарлари С.Исақулов, А. Деҳқонов, коммунал ва хизмат кўрсатувчи соҳа мутасаддилари иштирок этди. Рўйхатга олинган 80 нафардан ортиқ фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат шу ернинг ўзида соҳа вакиллари иштирокида атрофлича ўрганилиб, зарурий чоралар белгилаб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули

Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев бугун фуқаролар мурожаатини тинглади

📌Ҳафталик қабулда ер, уй-жой кадастри, кредит, нафақа, моддий ёрдам, оилавий низолар ва бошқа масалалар бўйича 48 нафар фуқаронинг мурожаатларига масъул раҳбарлар иштирокида ечим изланди.

“Мустақиллик ” маҳалласидан Б.Самандаров ўғлини ишга жойлаш масаласида амалий ёрдам сўраб, туман ҳокимига мурожаат қилди. Фуқаронинг сўрови туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали қондирилди.

“Навоий” маҳалласида яшовчи О.Ханнинг фарзанди тиббий кўмакка муҳтож. Туман раҳбари мурожаат асосида туман Соғлиқни сақлаш бўлими бош шифокорига тегишли топшириқ белгилади. Фуқаронинг республика тиббиёт масканларида ўтказиладиган муолажалари тўғрисидаги масала ижобий ҳал этилди.

“Мўминобод”лик Г.Толипованинг уй-жой кадастри билан боғлиқ мурожаатига ҳам мутасадди раҳбар иштирокида аниқлик киритилди ва жойида ҳал этилди.

Фуқаролар билан ўтказилган юзма-юз мулоқот давомида айрим саволлар бўйича туман ҳокими ўринбосарларига вазифа юклатилди. Шу куннинг ўзида мурожаатчилар билан алоҳида суҳбатлашиб, тегишлилиги бўйича банк, пенсия жамғармаси масъуллари иштирокида ижобий жавоб берилди. Ечими маълум вақт талаб этадиган масалалар бўйича раҳбарларга тегишли вазифалар ва аниқ муддат белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули

🔹Фуқаро мурожаатлари эътиборда

Бугун Пискент туман ҳокими Р.Рихсиев фуқаролар учун навбатдаги
қабул ўтказди.

Жараёнда уй-жой, коммунал соҳа, ишга жойлашиш тадбиркорлик ва моддий ёрдам масалалари юзасидан 70 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Ҳар бир мурожаат бўйича ҳоким ва ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари фуқаролар билан бирма-бир суҳбат қилишиб, қабулнинг ўзида 10 га яқин муаммо бартараф этилди.

Муддат талаб этувчи мурожаатлар назоратга олиниб, мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, туман ҳокимининг навбатдаги қабули 10 апрель, шанба куни ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi