PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига келди.
- Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман, – деди давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида.
Коронавирус пандемияси даврида ёшлар “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол қатнашгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, иш билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл на Форум молодежи Узбекистана.
- Я ценю вас как главное богатство, бесценное сокровище Узбекистана, - сказал глава государства в начале своего выступления.
Отмечена активная волонтерская деятельность молодежи в рамках общенационального движения «Доброта и поддержка» во время пандемии коронавируса.
Определены задачи по обучению молодежи профессиям и бизнесу, выделению им льготных кредитов, обеспечению работой.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида санъат, адабиёт, спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича вазифаларга ҳам тўхталиб ўтди.
Келгуси йили Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини юқори савияда нишонлаш зарурлиги таъкидланди. Пойтахтимизда замонавий муҳташам кутубхона барпо этиш таклифи билдирилди.
2025 йилда Тошкентда ўтадиган Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига тайёргарликни бошлашга кўрсатма берилди.
Президентимиз форумда ёшлар билан очиқ мулоқот қилмоқда.

В своем выступлении Президент Шавкат Мирзиёев затронул также задачи по развитию в стране искусства, литературы и спорта.
Указано на необходимость широко отметить в следующем году 580-летие со дня рождения Алишера Навои. Предложено построить современную величественную библиотеку в столице.
Дано указание начать подготовку к предстоящим в Ташкенте Юношеским Азиатским играм 2025 года.
В эти минуты Президент проводит открытый диалог с молодежью.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#инсонпарварлик

Инсонпарварлик далолатномаси қўлланди

🔹Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ҳукуматнинг олиб бораётган инсонпарвар сиёсати туфайли Пискент туманидаги ЖИЭББ 50-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган бир гуруҳ маҳкумлар муддатидан аввал озодликка чиқарилди.

Жиноят ишлари бўйича Пискент тумани судида жазо муддатини ўташ вақтида тартиб-қоидаларга амал қилиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, тузалиш йўлига ўтган 11 нафар шахсга нисбатан жиноят кодексининг 73-74-моддаларига асосан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди.

🔸Суд жараёнида жиноят ишлари бўйича туман суди раиси А.Машарипов республикамизда қонун устуворлиги ҳамда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати тўғрисида сўзлади.

Янги йил байрами арафасида эркинлик туҳфа этилиши ушбу фуқаролар ва уларнинг оиласи учун энг катта байрам совғаси бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#шукуҳ
#саховат

❇️Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак, деган нақл бор. Янги йил байрами арафасида халқимизнинг эзгулик ва инсонпарварлик каби фазилатлари янада ёрқин намоён бўлмоқда.

💯Шу кунларда секторлар кесимида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва "Темир дафтар" ларда рўйхатда турган 514 та оилага байрам совғалари улашилмоқда.

📦Туман ҳокимлигининг совғалари ҳоким ўринбосари С.Исақулов, ташкилий назорат гуриҳи раҳбари Ш.Тўрабоев ва бошқа мутасаддилар томонидан етказиб берилди. Пандемиядан азият чеккан ва ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган инсонлар кўнглига ёруғлик, байрам кайфиятини олиб кирди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули

Мутасаддиларга вазифалар юклатилмоқда

🔰Ҳафтанинг шанба кунлари Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг фуқаро мурожаатларини тинглаши анъанага айланган.

🔹Айни вақтда ҳам ҳоким ва тумандаги мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтмоқда.

Дўнгқўрғонлик Ш.Назирова маҳалла болалари учун замонавий боғча кераклигини айтиб мурожаат қилди.

Фуқарога туманда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тушунтирилди. 2021 йил дастурига асосан, "Дўнгқўрғон"да 120 ўринли боғча қурилиши маълум қилинди.

📌Қабулда 31 нафар фуқаро рўйхатга олинган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi