PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.77K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#мурожаат_ва_ечим
#3_сектор

Туманимизнинг "Новкент" маҳалласи Бахт кўчаси аҳолиси томонидан кўча таъмирталаблиги ва шағаллаштириш бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилинган эди.

👮‍♀3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ш.Мелиев томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида мазкур кўчада таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Кўчанинг узунлиги 400 метр бўлиб, айни вақтда 200 метр қисми шағаллаштирилди.

📌Шунингдек, сектор томонидан маҳалланинг Янги ҳаёт кўчасини таъмирлашга кўмаклашиш режалаштирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

Митан маҳалласи аҳолиси томонидан Бобур кўчасида сув қувури ёрилгани, оқибатда ичимлик суви исроф бўлаётгани тўғрисида мурожаатлар қилинган эди.

🛠"Тошкент сув таъминоти" туман филиали ишчилари томонидан сув қувурининг Бобур ва Асроров кўчаларидаги ёрилган нуқталарида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

Ҳоким қабулида қилинган мурожаатлар ўрганилиши натижасида, Кадастр бўлими томонидан 50 та уй-жой ҳужжати расмийлаштирилди ва хонадон эгаларига етказилди.
#мурожаат_ва_ечим

Фуқаро мурожаати: муаммо ва ечим

"Чимқўрғон" маҳалласининг Ёшлик ва Янги ҳаёт кўчалари асосан янги қурилган хонадонлардан иборат. Янги жойнинг ўзига хос муаммолари ҳам бисёр. Айниқса, йўл масаласи одамларни қийнаб келаётган эди.

Туман ҳокимининг қабулида аҳоли вакиллари ушбу кўчаларни таъмирлаш, шағаллаштиришда амалий ёрдам сўраган эдилар. Бугун туман ҳокими ташаббуси билан ушбу кўчаларга шағал ётқазилди.

Ҳашар ўзбекнинг энг гўзал қадриятларидан ҳисобланади. Маҳаллага раҳбарият шағал туширганини кўриб, аҳоли ҳам бир четда қараб турмади. Кўплашиб, маҳалласи, уйи остонасини обод қилишга бел боғладилар.

-Шу маҳаллага кўчиб келганимизга 5 йил тўлди, - дейди чимқўрғонлик Ҳайриниса Душабоева. - Маҳалламизда 30 хўжалик яшайди, ҳаммаси янги қурилган уйлар. Одамлар ишга боришга, болалар мактабга қатнашга жуда қийналишарди. Ҳокимнинг сайёр қабулида йўл масаласида мурожаат қилган эдик. Шукр, мана иш бошланди, жуда хурсандмиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

Пискент тумани "Дўнгқўрғон" МФЙда истиқомат қилувчи А.Арслонов туман ҳокими қабулида уй-жой кадастри ҳужжатларини расмийлаштиришда ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Фуқаро А.Арслоновнинг оилавий шароити, ногиронлиги бўлганлиги эътиборга олиниб, туман ҳокими томонидан унинг мурожаати ижобий ҳал этилди. Хонадонига эгалик ҳуқуқини берувчи уй-жой кадастр ҳужжатлари бепул тайёрлаб, масъул ходимлар томонидан мурожаатчи хонадонига етказиб берилди.

👤Ҳаракатланишим чеклангани, оилавий шароитим сабабли вақтида уйимни номимга расмийлаштиролмаган эдим, - дейди А.Арслонов. - Ҳоким мурожаатимни эътиборга олиб, мушкулимни осон қилганидан хурсандман.

📌Ҳар ҳафтада ўтказиб борилаётган ҳоким ва халқ учрашувларида аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларга ечим топилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

❇️Тошкент вилояти прокурори, туман сектор раҳбарларининг Пискент тумани "Новкент" МФЙ аҳолиси билан сайёр қабули ўтказилган эди.

Халқ билан очиқ мулоқотда маҳалла аҳолисининг Бахт кўчасини таъмирлаш, электр устунларни янгилаш, газ таъминоти бўйича мурожаатлари ечими мутасаддиларга топширилган.

Бугун 3-сектор раҳбари Ш.Милиев, Халқ қабулхонаси, туман Электр тармоқлари корхонаси, "Пискенттумангаз" филиали, Йўллардан фойдаланиш УК масъуллари томонидан мурожаатни қонун доирасида ҳал этиш чоралари кўрилди.

💡Маҳаллага электр таъминотини яхшилаш мақсадида 20 та бетон устунлар келтириб, ўрнатиш, таъмирталаб Бахт кўчасида шағаллаштириш ишлари бошланди.

🛢"Пискенттумангаз" филиали ходимлари томонидан 70 та хонадонга 1 тонна 400 кг суюлтирилган газ етказиб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

📌Туман ҳокимининг қабулида бўлган "Лолаариқ" МФЙда истиқомат қилувчи Н.Раҳмонова хонадонига табиий газ тортиш бўйича амалий ёрдам сўраган эди.

Мурожаат ҳоким топшириғи асосида "Пискенттумангаз" булими ходимлари томонидан ўрганилди. Мурожаатчи хонадонига табиий газ тармоғи тортиб берилди.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

Ижтимоий тармоқда Пискент тумани "Оқтом" МФЙда яшовчи С.Мустапаеванинг пенсия тўловлари кечикаётгани тўғрисида хабар эълон қилинди.

Ушбу мурожаат Пискент тумани ҳокими ўринбосари И.Иномжонов, "Халқ банки" мутасаддилари иштирокида ўрганилди.

Аниқланишича, пенсия пуллари Пискент туманидаги 27 та маҳалла фуқаролар йиғинига тарқатиш учун ҳар ойнинг 1-25 саналарига график асосида муддат белгиланган.

Ушбу мурожаатда келтирилган "Оқтом" МФЙ пенсионерлари учун ойнинг 17-18 санасида пенсия тарқатилади. Банк мутасаддилари С. Мустапаева хонадонига бориб, пенсия пулларини тақдим этдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

Мактаб йўлига белгилар ўрнатилди
"Piskent hayoti" газетасининг телеграмм каналида 42-мактаб ўқувчиларининг йўлларни кесиб ўтишдаги хафвсизлигини таъминлаш юзасидан таклифлар берилган.

🚏Мурожаат тегишли мутасаддилар томонидан ўрганилиб, ижобий ечим топилди. Пискент тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари томонидан 4К - 792б айланма йўлига (42-мактаб йўли) пиёдалар ўтиш йўл белгилари ўрнатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

Пискент тумани ҳокими қабулида "Лолаариқ" маҳалласи ҳудудида жойлашган боғдорчилик-узумчилик ширкатлари истиқоматчилари томонидан кўплаб мурожаатлар бўлади.

Ушбу мурожаатлардан келиб чиқиб, туман ҳокими Р.Рихсиев топшириғи асосида ширкатларда мутасадди ташкилот ходимлари томонидан хатлов ишлари бошланди.

🔖Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6, 40, 56-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2011йил 1 мартдаги 50-сонли қарори билан тасдиқланган "Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари тўғрисида" ги Низом талаблари асосида "Тошкент ювелир заводи" (ҳозирги "Заргарлик") БУШда бугун Давлат кадастри туман филиали ходимлари томонидан хатлов ишлари олиб борилди.

📌Хатлов натижасида БУШдаги 42 нафар аъзолар рўйхатга олиниб, бино-иншоотлари ва ер участкаларида ўлчов ишлари амалга оширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

“Саидобод” ва “Аҳил” маҳалласи фуқаролари туман ҳокимига “Саид ота” қабристонини янгитдан ишлатиш тўғрисида мурожаат қилган эдилар.

Мурожаат изидан туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳ.Исамуҳаммедов, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири, депутат Х.Каримов, Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари ўринбосари, депутат В.Отахонов, СЭО ва ЖС бўлими, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аҳоли билан мулоқот олиб боришди.

Унда “Дафн этиш
ва дафн иши тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ВМ-101-сонли қарор талаблари, ишлатилмаётганига 20 йилдан ортиқ муддат ўтган қабристонлардан фойдаланиш, бунда санитария-эпидемиологик ва экологияга кўрсатилувчи таъсири батафсил тушунтирилди.

Маҳалла кексаларининг талаб
ва таклифлари, қабристон ташкил этилганидан қарийб 200 йил давр ўтгани, санитария ва экологик жиҳатлар инобатга олиниб, мурожаат ижобий ҳал этилди.
#Мурожаат_ва_ечим

Аҳоли мурожаатларини эътиборга олган ҳолда туманда кенг кўламда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Гувоҳи бўлганингиздек, бугунги кунда 4К-792Б Пискент айланма йўлида жорий таъмирлаш, канал соҳилидаги пиёдалар йўлагини қуриш ишлари давом этмоқда.

“Ғайрат” маҳалласи Янгибой қишлоғининг Мустақиллик кўчаси мукаммал таъмирланиб, асфальт қопламаси ётқазилди. Шунингдек қишлоққа ичимлик суви ҳам тортилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_ечим

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Х.Исамухамедов тумандаги "Майлобод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи, "Аёллар дафтари" нинг 2-босқичига уй-жойи таъмирга муҳтож аёллар тоифасида киритилган фуқаро ҳонадонида бўлди. Ўрганиш натижасида аёлнинг уй-жойини таъмирлаш масаласи ижобий ҳал этилиб, ҳомийлик ёрдами асосида таъмирлаб берилиши белгилаб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_ечим

1-сектордаги Майлобод маҳалласи У.Носир кўчасига туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан шағал етказиб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_ечим

Ойбек маҳалласидаги 54-кўп хонадонли уй истиқоматчилари томонидан хонадонига ёмғир сувлари кираётгани (чакка) ҳақида мурожаат қилинган эди.

Туман ҳокими ўринбосари Б.Шерматов, Уй-жой коммунал бўлими У.Эрматов, ҳоким ёрдамчиси ҳамкорлигида муаммо бартараф этилди. Уй томи таъмирланиб, йўлакларга майда шағал ёйилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_ечим

Бобур кўчаси «Лочин» ширкатига карашли 25-кўп хонадонли уйнинг ҳовлиси йўлагига Уй-жой коммунал бўлими ва ширкат томонидан майда шағал ётқазилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_ечим

Туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Ўтказилган қабул давомида ҳудудлардан келган фуқароларнинг саломатлигини тиклаш, моддий ёрдам, уй-жой, оқава сув, кадастр, кредит ва бошқа масалалар билан боғлиқ 25 тадан ошиқ мурожаатлари тингланди.

Қабул давомида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, туман ҳокимининг тегишли ўринбосари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Билдирилган мурожаатлар жойида ўрганилиб, ижобий ҳал этиш мумкин бўлган мурожаатлар ҳал этилди. Ечими муддат талаб этилувчи масалалар юзасидан фуқароларга зарур тушунтиришлар, масъулларга эса кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

⚡️Олис қишлоқ аҳли ҳузурида навбатдаги сайёр қабул

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#мурожаат_ва_ечим
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни вақтда аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш
ва ҳал этиш мақсадида Чиноз туманида яшовчи фуқаролар учун оммавий сайёр қабул бошланди.

🔹
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги сайёр қабулда аҳоли бандлик, тадбиркорлик, инфратузилма, коммунал соҳалар, йўл қурилиши, соғлиқни сақлаш, моддий-кўмак, таълим каби қатор масалалар билан мурожаат қилишмоқда.

Жараёнларни ижтимоий тармоқдаги
қуйидаги ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: 👇👇

https://fb.watch/ePhz3hWu_E/

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok