PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ёшлар_дастури
#спорт

⚡️Пискент тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида таэквандо ИТФ бўйича спорт мактаби биринчилиги бўлиб ўтди.

❇️2004-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ташкил этилган беллашувлардан кўзланган мақсад ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдан иборат.

Мусобақаларда мактаб ўқувчилари фаол иштирок этиб, ғолиблик учун кескин баҳс олиб бордилар.

📌Натижаларга кўра, 23 кг вазн тоифасида

🥇Зоиров Х. (2-мактаб),
🥈Каримжонов А. (1-мактаб),
🥉Муҳиддинов О. (22-мактаб);

📌33 кг вазн тоифасида

🥇Бобомуродов Ф.(2-мактаб),
🥈Хайруллахонов А.(2-мактаб),
🥉Сайткамолов А. (22-мактаб);

📌43 кг вазн тоифасида

🥇Эргашбоев Б.(2-мактаб),
🥈Мақсудалиев М. (3-мактаб)
🥉Ровшанов А. (37-мактаб)

🏆Умумжамоа ҳисобида 2-мактаб ўқувчилари 1-ўринни эгалладилар. Ғолиблар туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими БЎСМ томонидан медал, диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
электрон тўлов тизими (
billing.sud.uz)

2019 йилнинг апрель ойидан бошлаб судлар фаолиятига Олий суднинг Интерактив хизматлар порталида (my.sud.uz) жойлаштирилган “Электрон тўлов тизими” рукни орқали давлат божлари ва бошқа ҳаражатларни онлайн тарзда тўлаш учун ягона биллинг тизими яратилган.

Тизимнинг қулайликлари👇

- судга мурожаат қилганда тўловларни амалга оширишда банк ҳисоб рақамлари ва бошқа реквизитлар қўлда тўлдирилмайди;

- амалга оширилган тўловлар учун алоҳида тасдиқ талаб этилмайди;

- тўловлар исталган усулда (жумладан “CLICK”, “Payme” ва “Upay” электрон мобил тўлов тизимлари орқали) амалга оширилиши мумкин;

- суд қарорига асосан ундирилиши белгиланган тўловлар ҳам мазкур тизим орқали амалга оширилади ва буни тасдиқловчи маълумотни судга тақдим этиш шарт бўлмайди.

Мазкур тизим фуқаролар ҳамда тадбиркорларга судга мурожаат қилишда амалга оширилиши лозим бўлган тўловларни тезкорлиги ва аниқлигини таъминлашга хизмат қилади.

Манба
#ФВБ
#профилактика

👩‍🚒Пискент тумани ФВБ ходимлари, "Пискенттумангаз" ва Ёнғинга қарши кураш жамияти ходимлари билан аҳоли хонадонларида ёнғинлар ва ис газидан захарланишнинг олдини олиш бўйича эрталабки йўриқнома ўтказилди.

"Фавқулодда вазиятлар ойлиги" муносабати билан иситиш мавсумида нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, масъул идоралар ходимлари томонидан профилактика ишлари мунтазам олиб борилмоқда.

🔥Тарғиботлар давомида аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар ўртасида ис газидан заҳарланиш, ёнғин каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш, газ жиҳозлари, иситиш мосламаларидан фойдаланиш қоидаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

Пискент тумани ҳокими қабулида "Лолаариқ" маҳалласи ҳудудида жойлашган боғдорчилик-узумчилик ширкатлари истиқоматчилари томонидан кўплаб мурожаатлар бўлади.

Ушбу мурожаатлардан келиб чиқиб, туман ҳокими Р.Рихсиев топшириғи асосида ширкатларда мутасадди ташкилот ходимлари томонидан хатлов ишлари бошланди.

🔖Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6, 40, 56-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2011йил 1 мартдаги 50-сонли қарори билан тасдиқланган "Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари тўғрисида" ги Низом талаблари асосида "Тошкент ювелир заводи" (ҳозирги "Заргарлик") БУШда бугун Давлат кадастри туман филиали ходимлари томонидан хатлов ишлари олиб борилди.

📌Хатлов натижасида БУШдаги 42 нафар аъзолар рўйхатга олиниб, бино-иншоотлари ва ер участкаларида ўлчов ишлари амалга оширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаатдан_сўнг

МУРОЖААТ МАЗМУНИ: Пискент туманидаги “Nature cotton” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери ишчилар маошини тўлиқ бермаяпти. Бундан ташқари, фермерларни алдаб улар билан тузилган шартнома талабларини бажармаяпти. Фермерларимиз етказган пахта ҳосили ҳам чиритиб юборилди. Ушбу ҳолатдан мутасаддилар хабардорми?

ЖАВОБ: Ҳозирги кунда кооперацияда жами 248 та ишчи ходимлар ишлаб келмоқда. Ушбу ишчи ходимларга “Пискент Барака Ишонч” ИЧК томонидан ҳисобланган ойлик маоши ўз вақтида тўлиқ тўлаб берилмоқда.

▶️Батафсил

Каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
Ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланди

👉Батафсил

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
"Бекобод" МФЙда сув қувуридаги носозлик "Тошкент сув таъминоти" туман филиали авария бригадаси ходимлари томонидан бартараф этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
​​#ҳокимлик_соати

⚡️Пискент тумани ҳокимлигида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев раислигида "ҳокимлик соати" бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этишди.

📌Туман ҳокими ташкилотларда ижро интизомига риоя қилиш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича сўз юритди.

📊Ҳудудларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Ҳ.Исматуллаевнинг ҳисоботи тингланди. Хусусан, "Файзобод" МФЙ, 15, 36-мактабларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъул раҳбарларга вазифалар белгиланди.

🗓Шунингдек, солиқ тушумлари режаси, дебитор қарздорлик, кичик бизнес субъектларини ташкил этиш, "Обод маҳалла" дастури ижроси, аҳоли ва ижтимоий соҳа обьектларини табиий ва суюлтирилган газ, кўмир билан таъминлаш сингари масалалар муҳокама этилди.

🎄Республика махсус комиссияси қарори асосида янги йил байрамини беталофат ўтказиш бўйича туман ИИБ бошлиғи Ш.Милиев сўзлади. Байрамда осойишталик ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида 45 нафар ходим, 6 та автоулов, 20 та алоқа воситаси, 10 та металлодетектор жалб этилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi