PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Forwarded from Segment.uz
#Тезкор

Умумтаълим мактабларининг қишки таътили вақтли бошланади

Жорий йилда 27 декабрь якшанба кунига тўғри келгани сабабли қишки таътил бошланғич синфлар учун 25 декабрь ва юқори синфлар учун 26 декабрдан бошланади.

Халқ таълими вазирлиги

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тонг билан янграйди, мадҳиям!

Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирдан лавҳалар

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳаракат_ҳаётдир

"Саломатлик учун 5000 қадам" ва тонгги бадантарбия машғулотлари ўтказилди

Жорий йил 9 декабрь куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, туманда аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш борасидаги ишларни жадаллаштириш мақсадида оммавий спорт тадбирларига старт берилди.

🚶‍♂Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Р.Рихсиев бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва муассаса раҳбар ва ходимлари, сиёсий партиялар ва депутатлар, ёшлар иштирокида "Ёшлар боғи" дан оммавий юриш бошланди.

📌Соғлом турмуш тарзи тарафдори бўлган барча раҳбарлар ва аҳоли вакиллари марафондан сўнг Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бадантарбия машғулотларида қатнашдилар.

📌Аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш мақсадида бундай тадбирлар ҳар ҳафта ташкил этилиши белгилаб олинган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Халқаро_кун

🗓 12 декабрь – Соғлиқни сақлаш хизматлари қамровини кенгайтириш Халқаро куни

📌 2012 йил 12 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблесининг 67-сессиясида қабул қилинган резолюцияда барча мамлакатларда соғлиқни сақлаш хизматлари қамровини кенгайтириш, ҳар бир инсон дунёнинг қайси минтақасида яшашидан қатъи назар, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга чақирилган.

➡️ 2017 йил 12 декабрь куни Бош Ассамблеянинг 72-сессиясидаги қарорга асосан, ушбу кун Соғлиқни сақлаш хизматлари қамровини кенгайтириш Халқаро куни деб эълон қилинган ва бу санани БМТга аъзо барча мамлакатлар ҳудудида давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан кенг миқёсда нишонлаш тавсия этилган.

♻️ Ҳар йили 12 декабрь куни дунё бўйлаб Соғлиқни сақлаш хизматлари қамровини кенгайтириш тарафдорлари ночор ҳудудларда яшаётган аҳолининг яшаш шароитини, уларнинг муаммоларини кенг жамоатчиликка етказиш, тиббий хизмат сифати ва малакасини ошириш, бу борада ҳамкор ташкилотлар ва ҳомийларни кўпроқ жалб этиш мақсадида тарғибот ишларини олиб борадилар.

🦠 Бутун дунёда коронавирус пандемияси ҳукм сураётган жорий йилда ушбу халқаро кун “Ҳар бир инсонни ҳимоя қиламиз!” шиори остида ўтмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди.
Ташрифдан асосий мақсад - ислоҳотларнинг маҳаллабай тизимда йўлга қўйилганини, одамлар ҳаётидаги ифодасини кўриш, навбатдаги режаларни белгилаш.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, вилоят фаоллари, ёшлар билан учрашувлар ўтказиш мўлжалланган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вылетел в Хорезмскую область.
Главная цель поездки - изучить в разрезе махаллей, как проводимые реформы отражаются на жизни людей, определить дальнейшие планы.
В ходе поездки намечено ознакомиться с деятельностью сельскохозяйственных и промышленных предприятий. Запланированы встречи с активом области и молодежью.

#Mirziyoyev #safar #Xorazm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ёшлар_маънавияти

Алла - дунё бешигини тебратувчи сеҳр

❇️"Файзобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги 17-умумтаълим мактабида Республика Маънавият маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида “Алла-дунё бешигини тебратувчи сеҳрдир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда қиз болаларда она Ватанга муҳаббат, миллий ғояга садоқат, меҳнатсеварлик, жонкуярлик, оилапарварлик, ибо, ҳаё, нафосат, дид-фаросат, қаноатлилик, орасталик, вафодорлик, саронжомлик, пазандалик фазилатларини шакллантиришга қаратилган кўргазмали чиқишлар, саҳна кўринишлари, шеъру қўшиқлар ижро этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#антикоронавирус

Дўконларда карантин қоидаларига риоя қилиняптими?

🦠Пандемия шароитида яшаш ва ишлашга кўникиб боряпмиз. Аммо коронавирус ҳамон хавфли касаллик, карантин амалда. Шундай вазиятда жойларда, савдо шахобчаларида карантин қоидаларига тўлақонли амал қилиняптими?

Пискент тумани санитария эпидемиологик осойишталиги маркази ходимлари томонидан маҳаллаларда мунтазам назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Ўткир юқумли касалликлар, қутуриш, ботулизмдан сақланиш, санитария гигиена қоидаларига риоя этиш ҳақида тарғибот ишлари ўтказилмоқда.

📝СЕОМ томонидан туманда фаолият кўрсатаётган 172 та савдо шохобчасида олиб борилган ўрганиш давомида карантин қоидаларига риоя этиш туғрисида кафолат хатлари, қутуриш, ботулизм юқумли касалликлари хақида эслатмалар тарқатилди. 76 та савдо дўкони эгасига огоҳлантириш берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#бизнинг_ёшлар

💃Видеолавҳадаги раққоса Пискент тумани 22-мактаб ўқувчиси Акбархонова Севинч Испанияда бўлиб ўтган халқаро "WORD ART GAMES" онлайн танловида хореография йўналишида 3-ўринни эгаллади👏👏👏

Иқтидорли ва ижодкор ёшларимизга омад, Ватанимиз номини дунёга таратишларида муваффақият тилаймиз!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#онлайн
#сессия

А.Эшонқулов Оҳангарон шаҳар ҳокими:

Жорий йил Оҳангарон шаҳрида 3 трлн. 500 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши (ўтган йилга нисбатан 124 фоиз ўсиш) кутилмоқда.

Аҳоли жон бошига саноат ишлаб чиқариш 91,6 млн. сўмга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 баробарга кўпайиши таъминланади.

Шунингдек, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш 176,1 фоизга, қурилиш-пудрат ҳажми 117 фоизга, жами хизматлар 101 фоизга бажарилиши кутилаётган бўлса, экспорт прогнози 142 фоиз ортиғи билан бажарилиши режалаштирилган.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, жорий йил 23 турдаги маҳсулотларни экспортга чиқариш йўлга қўйилиб, экспорт географиямиз 4 та давлатга, яъни Италия, Хитой, Афғонистон ва Озарбайжон давлатларига кенгайди.

Жорий йилда умумий қиймати 691 млрд. сўмга тенг бўлган 11 та истиқболли лойиҳалар амалга оширилиб, 734 та янги иш ўринлари яратилди.

@ohangaronshahar
​​#Олмалиқ #сессия

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ XVIII сессияси бўлиб ўтди

⚡️Сессияда шаҳар ҳокими Қ.Ҳамдамовнинг Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатларига “2020 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилда туманни ижтимоий- иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусидаги мурожаати эшитилди.

🔰Шаҳар ҳокими мурожаатида жорий йилда амалга оширилган ишларга эътибор қаратди. Хусусан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, зарур озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасини жамғариш, аҳоли бандлиги, жумладан хотин-қизлар, ёшлар учун янги иш ўринларини ташкил этиш, "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"ни шакллантириш, "Темир дафтар"га киритилган оилаларга кредит маблағларини ажратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича ҳисобот берди.

📌Шунингдек, ижтимоий объектларни таъмирлаш, коммунал соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, туризм инфраструктурасини ривожлантириш, маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш, жисмоний тарбия ва спортга бўлган эътиборни кучайтириш каби ишлар билан бирга, келгуси йилда амалга ошириш лозим бўлган устувор йўналишлар тўғрисида депутатларга батафсил маълумотларни тақдим қилди.

🎤Сессия якунида журналистлар ва блогерлар учун матбуот анжумани ҳамда пресс-тур ташкил этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube