PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.73K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
#муаммо_ва_ечим "Бирлик МФЙ, Нафосат кўчасидан ёзяпмиз. Ҳар доим ёмғир ёғса, кўчаларимиз нақ "Оққуш кўли" га айланиб кетарди. Ниҳоят, бизнинг кўчамизда ҳам байрам бўладиган бўлди. Кўчамизга кеча шағал ётқазилди. Айтишларича, ёмғир тинса, асфальтланаркан.…
#муаммо_ва_ечим

Аҳоли мурожаатлари доим эътиборда

Туманимиз аҳлининг муаммолар бўйича мурожаатлари ҳар доим туман ҳокимлиги мутасаддилари эътибор марказида. Йўллар таъмирланиши, ичимлик суви, газ ва электр таъминоти билан боғлиқ масалалар босқичма-босқич ҳал этиб бориляпти.

"Бирлик" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 8 та кўчаларда жами 3,120 км узунликда асфальтлаш, 10 та кўчада жами 3,473 км узунликда шағаллаштириш ишлари режалаштирилган. Кўчаларни таъмирлаш ишларига жами 1 206, 541 млн сўм маблағ сарф этилиши кўзда тутилган.

Айни пайтда туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Нафосат кўчасининг 348 м узунликдаги қисмига шағал ётқазилди. Бу ишга 32 млн 617 минг сўм маблағ сарфланди.

@piskenthokimligi
Пискент туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Шуҳрат Аҳмедов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Одилжон Тожиев, туман ҳокими ўринбосарлари, масъуллари, ташкилот ва муассасалар мутасадди раҳбарлари иштирок этган йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Пискент туман ҳокимининг қарорига асосан, Ҳамдамов Сарвар Ўктамович туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида: Ҳамдамов Сарвар Ўктамович бугунга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий -маърифий ишлар бўйича котибият мудири, Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимларида фаолият юритган.

@piskenthokimligi
ТАНИШИНГ: ЯНГИ РАҲБАР!

Ҳамдамов Сарвар Ўктамович
2019 йил 1 ноябрдан Пискент тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Сарвар Ўктамович 1982 йил 22 июлда Тошкент вилояти Пискент туманида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йил Тошкент вилояти давлат Педагогика институтини, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси "Раҳбарлик маҳорати" курсини тугатган.
Мутахассислиги ҳуқуқшунос ўқитувчи.

Фаолияти давомида Пискент тумани Хизмат кўрсатиш ва технология касб-ҳунар коллежи директори, Тошкент вилояти Пискент туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вазифаларида ишлаган.

2017 йилдан бошлаб, Тошкент вилояти ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибият мудири, 2019 йилдан Ташкилий назорат гуруҳи раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимларида фаолият олиб борган.


@piskenthokimligi
#ЭШИТМАДИМ_ДЕМАНГЛАР!!

ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Ҳабарингиз бор, мамлакатимизда жорий йил 22 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Мазкур муҳим сиёсий жараён олдидан Марказий сайлов комиссияси қарорига биноан айни вақтда "Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги" ўтказилмоқда.

Халқ депутатлари Тошкент вилоятига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси, Халқаро Матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси "Янги Ўзбекистон — янги сайловлар!" шиори остида вилоят босма ва электрон оммавий ахборот воситалари журналистлари, блогерлар, шунингдек, ҳудудий ҳокимликлар, корхона ва ташкилотлар ахборот хизматлари ўртасида ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Танлов аҳолининг кенг қатламлари, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар, айниқса, биринчи марта овоз берадиган фуқаролар, нуронийлар, имконияти чекланган шахслар, ҳарбий хизматчилар, меҳнат жамоалари, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар ўртасида, уларнинг сайлов жараёнида фаоллигини ошириш, сиёсий билим даражасини юксалтиришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Танловда вилоятда фаолият юритаётган босма нашрлар журналистлари, ижтимоий тармоқ блогерлари, жойлардаги ахборот хизматлари сайлов қонунчилиги тарғиботига бағишланган ва оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган энг яхши журналистик ва блогерлик ишлари билан иштирок этишлари мумкин.

Танлов ғолиблари сайлов қонунчилиги тарғиботига оид

- босма нашрлардаги энг яхши мақола;
- ижтимоий тармоқлардаги энг яхши пост;
- энг яхши видеоролик;
-энг фаол ахборот хизмати

йўналишлари бўйича биринчи ва иккинчи ўринлар кесимида аниқланадилар ва Янги йил байрами арафасида эълон қилинадилар.

Танловга материаллар шу йилнинг 10 декабрига қадар қабул қилинади.
Ғолиблар номи матбуотда эълон қилинади ва уларга танлов ташкилотчиларининг қимматбаҳо совғалари топширилади.

Танловда фаол иштирок этинг!

Халқаро Матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими
Ҳуқуқий мониторингнинг замонавий механизмлари асосида қонун ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

➡️ https://bit.ly/33htUVV

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳафта давомида (28 октябрь – 2 ноябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️ “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–576-сон, 29.10.2019 й.).

▫️ “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–578-сон, 01.11.2019 й.).

▫️ “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–577-сон, 31.10.2019 й.)

▫️ “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

▫️ “Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4503-сон, 31.10.2019 й.) қабул қилинди.

▫️ “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4502-сон, 31.10.2019 й.) қабул қилинди.

▫️ Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

▫️ “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4501-сон, 30.10.2019 й.) қабул қилинди.

▫️ Ҳукумат қарори билан 2019 – 2022 йилларда электротехника саноатини жадал ривожлантириш дастури тасдиқланди.

▫️ “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида Ҳукумат қарори (897-сон, 30.10.2019 й.) қабул қилинди.

▫️ Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3188, 29.10.2019 й.)

▫️ “Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3191, 31.10.2019 й.). Манба: huquqiyaxborot

@piskenthayoti
#Сайлов_2019

Янги Ўзбекистон - янги сайловлар!
Пискент тумани Мусиқа ва санъат мактабида O'zLiDeP туман Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партиядан туман Кенгашига сайланган депутатлар, фаол аъзолари иштирок этдилар.

Сайловолди тарғибот сифатида ташкил этилган тадбирда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати O'zLiDePнинг устувор вазифалари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайловолди тарғибот гуруҳларининг фаолияти тўғрисида атрофлича тушунтирилди. Сайлов ёшига етган ҳар бир фуқаронинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фойдаланиб, муносиб номзодларга овоз бериши республикамиз тараққиётига ижобий таъсир кўрсатиши эътироф этилди.

@piskenthokimligi
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
Президент Шавкат Мирзиёев барча давлат органи раҳбарларига кечки мажлисбозликларга чек қўйиш, давлат хизматчилари, шу жумладан, раҳбарларнинг шанба куни 17:00 дан кейин ишхонада қолмасликлари, якшанба кунлари эса тўлиқ оила даврасида бўлишни назарда тутган ҳолда ишларни ташкил этиш билан боғлиқ аниқ кўрсатмалар берди.

Манба:xushnudbek

@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мутолаа_вақти

Ёмғирли кечада фалакка учдим,
Шамоллар юзимга ёпишди – ивиб.
Юлдузлар армонли шивирга тушди:
- Ёмғирнинг ҳиди-ку...
- Ёмғирнинг ҳиди!..

Бир юлдуз илтижо этди тангрига
Истиғфор сўзида нур бўйи анқиб.
- Қандай соз - ётмоқлик ернинг тагида –
- Ёмғирни эшитиб ухламоқ бахти!

Улар ҳавас билан менга боқдилар,
Кумуш чангларига кўмилди жисмим.
- Бахтлиман, юлдузлар мени ёқдилар,
- Худойим! Заминга бермагин измим.

Ўзимнинг дардимни мен шундай айтдим –
Кўз ёшдан самовий қувончим ивиб.
Юлдузлар тилидан шаън шивир қайтди:
- О, ғусса ҳиди-ку!
- Ғуссанинг ҳиди...

Усмон Азим

@piskenthokimligi
Президент топшириғи: ходимлар шанба куни 17:00 дан кейин ишда қолмасин, якшанба кунини оила даврасида ўтказсин

Президент Шавкат Мирзиёев барча давлат органи раҳбарларига кечки мажлисбозликларга чек қўйиш, давлат хизматчилари, шу жумладан, раҳбарларнинг шанба куни 17:00 дан кейин ишхонада қолмасликлари, якшанба кунлари эса тўлиқ оила даврасида бўлишни назарда тутган ҳолда ишларни ташкил этиш билан боғлиқ аниқ кўрсатмалар бергани ҳақида Меҳнат вазирлиги 1 ноябрь куни хабар берди.

@piskenthokimligi
«Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан кимлар тақдирланади?

«Маънавият фидойиси» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон қарори билан таъсис этилган.

Қарорга мувофиқ, «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами арафасида топширилади.

Кўкрак нишони билан мукофотлаш Республика Маънавият ва маърифат марказининг қарори асосида республикада маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасида фидокорона меҳнат қилган ва самарали натижаларга эришган фуқаролар тақдирланади.

Давлат органлари, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 июнга қадар тегишлича Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлимларига тақдим этади.


@piskenthokimligi
#Сайлов_2019
ОАВ вакиллари сайлов кампанияси даврида холис ахборотларни кенг, тезкор ва эркин тарқатиш, шунингдек ўз фаолиятини Ўзбекистон қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этиши учун аккредитация қилинади.

Бунда:
👉 республика миқёсидаги ОАВ вакиллари — МСК томонидан;
👉 вилоят миқёсидаги ОАВ вакиллари — вилоят сайлов комиссияси томонидан;
👉 туман (шаҳар) миқёсидаги ОАВ вакиллари — туман (шаҳар) сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади.
Манба:huquqiyaxborot

@piskenthokimligi
Пискент туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сарвар Ҳамдамов туман Мактабгача таълим бўлими ходимлари билан учрашди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда туман Мактабгача таълим бўлими раҳбари Дониёр Акбаров, муассаса мудиралари ва соҳа ходимлари иштирок этди.

Туман ҳокими ўринбосари фарзандларимизга боғча ёшиданоқ тўғри таълим-тарбия бериш учун аввало тарбиячиларнинг ўзи тарбияли ва билимли бўлиши кераклиги, бунинг учун соҳа ходимлари мунтазам ўз устида ишлаб, малакасини ошириб боришлари зарурлигини таъкидлади.

Тумандаги 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олиш учун амалга оширилиши зарур чоралар, оилавий ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги муассасалар ташкил этилиши тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

Маълумот ўрнида: Пискент туманида 16 та давлат, 2 та оилавий, 2 та нодавлат ва 1 та давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаси фаолият олиб боради.

@piskenthokimligi
#Саломат_бўлинг

Касалликни даволагандан кўра, олдини олган яхши

Юртимизда одам папиллома вирусига қарши миллий эмлаш кунлари ўтяпти. Айни пайтда 9 ёшли барча ўсмир қизлар ушбу касалликка қарши эмланмоқда.

Тарқалиши бўйича аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда турувчи мазкур оғир хасталик билан ҳар йили дунёда 311 минг нафар, юртимизда 1600 нафар аёл умри хазон бўлмоқда.

Дунё бўйлаб жуда кенг тарқалган мазкур дардга қарши вакцина анча қиммат бўлиб, аксарият давлатларда пулли асосда амалга оширилади. Лекин республикамизда давлат бюджети ҳисобидан эмланадиган 12 инфекция қаторида бепул ташкил этилмоқда. Натижада келажакда ҳар йили 1100 та касалланиш ва 600 га яқин ўлим ҳолатларининг олди олинади.

@piskenthokimligi
#Саломат_бўлинг

Одам папиллома вируси қандай касаллик?

Одам папиллома вируси папиллома вируслар оиласига мансуб бўлиб, ҳозирги кунгача унинг 100 га яқин тури аниқланган. Ҳар бир вирус тартиб рақами билан рақамланган бўлиб, бир-биридан ирсий ахбороти билан фарқланади.

Одам папиллома вируси хавфли ўсма касалликларини келтириб чиқаришига кўра юқори, ўрта ва паст онкоген гуруҳларига ажратилади. Жумладан, бачадон бўйни саратонини келтириб чиқарувчи одам папиллома вируси, 16 ва 18 тартиб рақамига эга бўлиб, юқори онкоген гуруҳига киради.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра ҳар йили 2,5-3 миллионга яқин одамларда папиллома вируси келтириб чиқарувчи касалликларга ташхис қўйилмоқда. Маълумотларга кўра одам папиллома вируси 70 фоиз аёлларда аниқланади. Жаҳонда аёллар ўртасида хавфли ўсма касалликларидан вафот этиш бўйича бачадон бўйни саратони (раки) 5-ўринда туради. Аниқланишича, ҳар йили 470 мингга яқин илк бор аниқланган бачадон бўйни раки ҳолатлари кузатилади.

Папиллома вирусли инфекциялар гуруҳи одам папиллома вируси келтириб чиқарувчи сурункали кечувчи бир гуруҳ юқумли касалликларни ўз ичига олади. Вирус асосан тери ва шиллиқ қаватларда сурункали яллиғланишни келтириб чиқариб, папилломалар ҳосил бўлишига олиб келади.

Одам папиллома вирусининг бир неча турлари тери ва шиллиқ қаватларда турли хил касалликларга сабаб бўлади. Вирус асосан жинсий йўл орқали, ҳамда маиший мулоқот пайтида зарарланган тери орқали юқиши мумкин.

Папиллома вирусли инфекциялар ташхисига турли хил усулларни ўз ичига олиб, инсонда вирус ДНКсини топишга йўналтирилган энг аниқ махсус тестлар киради. Одам папиллома вируси чақирган касалликларни даволаш сўгал ва ўткир учли кондиломаларни механик йўқотиш ҳамда иммун тизимини яхшилашга қаратилган.

Ҳозирги кунда папиллома вируслари келтириб чиқарувчи касалликларни самарали олдини олиш усулларидан бири унга қарши эмлаш бўлиб ҳисобланади.


@piskenthokimligi
#Ис_газидан_сақланинг

5-мактабгача таълим муассасасида ис газидан заҳарланиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбиридан лавҳалар.

@piskenthokimligi
#Сайлов_2019

Янги Ўзбекистон - янги сайловлар!

2019 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўтадиган сайловларда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 150 нафар депутатлар сайланади.

Шунингдек, 831 нафар вилоят ва Жўқорғи Кенгес депутатлари ҳамда 5 738 нафар шаҳар ва туман депутатлари фуқаролар томонидан сайланадилар. Ўзбекистон бўйича жами 6 719 нафар депутатлар ўз фаолиятини бошлайди.

Туманимизда эса сайловда 62 877 нафар сайловчи иштирок этиб, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига 2 нафар, Пискент туман Кенгашига 30 нафар депутатга ишонч билдирадилар.

@piskenthokimligi