Forwarded from 🇺🇿🇺🇿📚📚 ELEKTRON KITOBLAR 📚📚🇺🇿🇺🇿
#tavalludlar
Бугун 13 август - Усмон Азим туғилган кун
УСМОН АЗИМ 1950 йил 13 августда Бойсун туманида туғилган.
Ўзбекистон халқ шоири (2000), драматург. Тошкент университетининг журналистика факультетини тугатган (1972).
Республика радиосида муҳаррир, катта муҳаррир ва бош муҳаррир ўринбосари (1976—89), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилоят бўлимида масъул котиб (1989—90). Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида сектор мудири, етакчи консультант, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси (1991-94).
2003 йилдан Ўзбек миллий академик драма театрида адабий эмакдош.
Илк китоби — «Инсонни тушуниш» (1979). Шундан сўнг шоирнинг «Ҳолат» (1979), «Оқибат» (1980), «Кўзгу» (1983), «Сурат парчалари» (1985), «Даре» (1985), «Иккинчи апрель» (1987), «Бахшиёна» (1989), «Faройиб аждарҳо» (1990), «Уйғониш азоби» (1991), «Fycca» (1994), «Узун тун» (1994), «Бор эканда, йўқ экан» (1995), «Сайланма» (1995), «Куз» (2001) каби шеърий ва «Жоду» (2003) насрий тўпламлари нашр этилган.

Forwarded from Do'stlik tuman Axborot-kutubxona markazi (Utkirbek Narbayev)
#tavalludlar
Бугун 30 май Миртемир (1910-1972) туғилган кун.
🔹Ўзбекистон халқ шоири Миртемир Турсун ўғли 1910-йил 30-майда Қозоғистон республикаси, Туркистон шаҳрининг Иқон қишлоғида туғилди.
🔹Унинг биринчи шеъри 1926-йилда «Танбурим овози» номи билан «Ёш ленинчи» рўзномасида босилади.
🔹Шоирнинг «Шуълалар қўйнида» номли биринчи китоби эса 1928-йилда чоп этилган.
🔹Миртемирнинг таржимонлик санъати ҳам таҳсинга лойиқдир.
🔹У А.С.Пушкин шеърларини, Н.А.Некрасовнинг «Русияда ким яхши яшайди», Ш. Руставелининг «ЙЎлбарс терисини ёпинган паҳлавон», Бердақ асарлари ва қирғиз халқ эпоси «Манас»ни ҳам таржима қилган.
🔹 «Мен сени...», «Чағалай», «Қирғизистон», «Маҳтумқули тўйида», «Онагинам», «Қозоғим», «Қайдадир булоқ» каби шеърлари халқлар дўстлигини куйловчи энг яхши асарлардандир.
🔹1979-йилда Миртемирга «Тоғдай таянчим» шеърий тўплами учун Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти берилган.
🔹Миртемир 1972-йилда вафот этган.