#савол_жавоб
❔ Меҳнат дафтарчам маълум сабабларга кўра йўқолган. Мен қандай пенсияга чиқсам бўлади?
Меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчаси меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун меҳнат стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.
🫥 Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек, меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш учун:
⏺ - маълумотномалар;
⏺ - буйруқлардан кўчирмалар;
⏺ - шахсий ҳисобварақлар ва иш ҳақи бериш учун қайдномалар;
⏺ - меҳнат шартномалари;
⏺ - архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.
Шунингдек, меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар суд тартибида гувоҳлар кўрсатмаларига асосан ҳам ҳисобга олиниши мумкин.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬 Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчаси меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун меҳнат стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.
Шунингдек, меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар суд тартибида гувоҳлар кўрсатмаларига асосан ҳам ҳисобга олиниши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб
❔ Пенсионерлар ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун қандай солиқ имтиёзлари бор?
“Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси”нинг 421-моддасига асосан қуйидаги жисмоний шахслар мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади:
👴🏻 пенсионерлар;
👨🦽 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
Шунингдек, айрим тоифадаги шахслар ер солиғидан ҳам озод қилинган.
🦠 Ер солиғидан озод қилинган шахслар тўғрисида батафсил бу ерда танишинг
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬 Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
“Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси”нинг 421-моддасига асосан қуйидаги жисмоний шахслар мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади:
👴🏻 пенсионерлар;
👨🦽 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
Шунингдек, айрим тоифадаги шахслар ер солиғидан ҳам озод қилинган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб
Онам 100 ёшдан ошди. Онамнинг пенсияларига қўшимча тўлов амалга ошириладими?
✍️ Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига ҳар ойда пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўланиши белгиланган.
💠 Бунда, пенсияга қўшимча тўлов шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ("проактив" шаклда) тўланади ҳамда қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар амалга оширилади.
👉 Белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгарганда, қўшимча тўлов пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига мутаносиб равишда ўзгаради.
Шунингдек, ушбу қўшимча тўловни тўлаш фуқарога тўланаётган пенсияни тўлаш тўхтатилганда ёки тўхтатиб турилганда белгиланган тартибда тўхтатилади ёки тўхтатиб турилади.
📍 Фуқарога қўшимча тўлов унинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тўланади.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬 Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Онам 100 ёшдан ошди. Онамнинг пенсияларига қўшимча тўлов амалга ошириладими?
Шунингдек, ушбу қўшимча тўловни тўлаш фуқарога тўланаётган пенсияни тўлаш тўхтатилганда ёки тўхтатиб турилганда белгиланган тартибда тўхтатилади ёки тўхтатиб турилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб
❔ Пенсия ёшига етиб қолдим. Иш стажим етарли эмас. Менга қандай пенсия тайинланади?
✅ “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига асосан, пенсиялар иш стажига эга шахсларга тайинланади.
👵 Иш стажига эга бўлмаган фуқароларга ёшга доир нафақа тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига мувофиқ:
✅ - ёшга доир нафақа аёлларга 60 ёшдан, эркакларга 65 ёшдан тайинланади.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬 Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига мувофиқ:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб
❔ Ёшим 65 да, II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсман. 30 йилдан ортиқ иш стажим бор, 2013 йил умрбод II гуруҳ ногиронлигига чиққанман. 2023 йил март ойида ёшга доир пенсиясига ўтгандим. Яна қайта ногиронлик пенсиясига ўтсам бўладими, тартиби қандай?
▶️ Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказишда тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатилади ва қонунчилик билан қўйиладиган иш стажини ва ойлик иш ҳақини ҳисоблаш талабларга мувофиқ бошқа турдаги пенсия тайинланади.
Пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилади.
◼️ Ёшга доир пенсияни ногиронлик пенсиясига ўтказишда ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи ҳисобга олинмайди.
✅ Қайта ногиронлик пенсиясини ҳисоблашда фуқарога биринчи марта ногиронлик пенсияси тайинланган вақтдаги ўртача ойлик иш ҳақи ва иш стажи олинади.
🗣 Батафсил
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬 Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб
Ёшга доир нафақа нима ва у кимларга тайинланади?
👵 Ёшга доир нафақа давлат пенсиясини тайинлаш учун 7 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлган шахсларга тайинланади.
Ушбу турдаги нафақа:
👨🏼🦳 - эркакларга — 65 ёшга етганларида;
👵🏼 - аёлларга — 60 ёшга етганларида;
🧓🏻 - болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ёшга етганларида тайинланади.
➡️ Ёшга доир нафақа қонун ҳужжатларда белгиланган миқдорларда тайинланади.
✅ Ҳозирги кунда зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 621 минг сўмни ташкил этади.
❗️ Эслатма: Ёшга доир нафақа ёшга доир пенсиядан фарқланади. Бу икки атама бир хил тушунча эмас.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬 Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Ёшга доир нафақа нима ва у кимларга тайинланади?
Ушбу турдаги нафақа:
👨🏼🦳 - эркакларга — 65 ёшга етганларида;
👵🏼 - аёлларга — 60 ёшга етганларида;
🧓🏻 - болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ёшга етганларида тайинланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб
🛬 Турмуш ўртоғим ишлаш учун чет элга кетган. Ўз номимдан ёки ишончнома орқали ариза ёзиб, турмуш ўртоғимни пенсияга чиқаришга ҳақлиманми?
🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандига мувофиқ, бугунги кунда пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қонунчиликка мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс (яъни фуқоронинг ўзи) томонидан унинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
❔ Фуқаро пенсия ёшига етган вақтда хорижда бўлиб қолса нима қилиши керак?
➡️ Батафсил бу ерда танишишингиз мумкин
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬 Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандига мувофиқ, бугунги кунда пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қонунчиликка мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс (яъни фуқоронинг ўзи) томонидан унинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб
❔ Ҳозирда 58 ёшдаман, ишлаётган корхонам тугатилганлиги муносабати билан ишсиз қолганман. Мен ушбу ёшимда ҳам ёшга доир пенсияга муддатидан олдин чиқишим мумкинми?
📄 Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 14-моддасига асосан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
💠 эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
💠 аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬 Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM