#ОНА_ТИЛИМ_ФАХРИМ!
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” 2020 йил 10 апрелдаги 615-сон қонунининг 1-моддаси билан 21 октябрь санаси “Ўзбек тили байрами куни” этиб белгиланиб, ҳар йили байрам сифатида юртимизда кенг нишонланиб келинмоқда. Жондор туманидаги
тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ниёз Ахматов туман ҳокимининг ўзбек тили байрами куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тузилмаларида бевосита соҳа ривожи учун фаолият юритувчи маслаҳатчилар лавозими жорий этилгани, энг муҳими 21 октябрнинг Ўзбек тили байрами куни сифатида белгиланиши она тилимиз мавқеини ошириш, унинг чинакамига Давлат тили мақомига кўтаришда муҳим дастуриламал бўлди.
Байрам тадбирида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” танловнинг туман босқичида “Давлат тилида иш юритиш энг яхши йўлга қўйилган ташкилот” йўналиши ғолиблари тақдирландилар.