IMA|Jondor tuman ixtisoslashtirilgan maktabi
475 subscribers
4.48K photos
384 videos
14 files
1.06K links
Download Telegram
#Xon_atlas_festivali
#Chellendj

🌈"Xon atlas"
festivalida Ixtisoslashtirilgan ta‘lim muassasalari agentligi tizimidagi Jondor tuman ixtisoslashtirilgan maktabida  "Xon atlas" festivali doirasida turli tanlov hamda tadbirlar tashkil qilinmoqda. Ayniqsa, o‘quvchilarimizning o‘zbek milliy xalq o‘yinlarini qiziqish va g‘urur bilan ijro etishlari barchada katta taassurot qoldirdi.
Barcha o‘quvchilar va ustozlar bu ommaviy tadbirda faol ishtirok etishmoqda.

🏢Jondor tumanidagi ixtisoslashtirilgan maktabning ijtimoiy tarmoqdagi rasmiy sahifalari:👇
Instagram |Telegram |Facebook | You tube
Audio
Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллигига бағишланади.

АМИР ТЕМУРНИНГ СЎНГГИ САФАРИ

🎙 Салоҳиддин ФАЙЗИЕВ

Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
#Jondor_tuman_IM
#Zakovat_

📜 Ma’lum qilganimizdek, Jondor tuman IM da Sohibqiron Amir Temur tavalludining 688 yilligi munosabati bilan “Zakovat ” o’yinining bayram soni bo‘lib o‘tdi. Bugun 9- aprel sanasida esa o’yinning asosiy nimchorak, chorak hamda final bosqichlari o’tkazildi. Natijalarga ko’ra quyidagi jamoalar faxrli o’rinlarni egallashdi:
8 -E sinf - 1-o‘rin
8- A sinf - 2 - o‘rin
8-D -sinf 3- o‘rin
Amir Temur hayoti, Temuriylar davrida ijtimoiy-siyosiy, ma’naviy-ma’rifiy hayot bilan bog’liq bilimlarini sinovdan o’tkazdilar, balki mantiqiy fikrlash qobiliyatlarini ham ko’rsata oldilar.

🏢Jondor tumanidagi ixtisoslashtirilgan maktabning ijtimoiy tarmoqdagi rasmiy sahifalari:👇
Instagram |Telegram |Facebook | You tube
Forwarded from Naqshband.uz
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Қадрли ватандошлар!

Аввало
, муқаддас динимиз буюрган ибодат ва амалларни муборак Рамазон ойида чин дилдан, ихлос билан адо этиб, бугун ҳайит айёмини катта шоду хуррамлик билан кутиб олаётган сиз, азизларни, юртимиздаги жамики мўмин-мусулмонлар, бутун халқимизни самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак эҳтиромим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.
Шундай саодатли дамларга етказгани учун Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар бўлсин!

Сидқидилдан қилган дуо ва ниятларимиз, эҳсон ва амалларимизни Парвардигори олам ўз даргоҳида қабул айласин!

Инсон қадрини улуғлайдиган савобли ишларимиз бардавом бўлсин!

🔗 Тўлиқ ўқиш

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/NaqshbandUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tabrik

Aziz yurtdoshlar!

Sizlarni muborak ayyom — Ramazon hayiti bilan chin qalbdan samimiy tabriklaymiz.

Niyati pok, maqsadlari ulug‘ yurtdoshlarimizning shunday qutlug‘ ayyomda qilayotgan barcha ezgu tilaklarining ijobatini tilaymiz.

Xonadonlaringizni fayz-u baraka va osoyishtalik aslo tark etmasin! Ramazon hayiti muborak bo'lsin!

Hurmat bilan,
Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi jamoasi

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
~                   АФСУС ,                 ~
   БУ МИЛЛАТ ҚОДИРИЙ БЎЛОЛМАДИ !
     ----------------------------------------------------------

         Эй сиз  -  миллат туйғуси йўқ   
                МАЙДА КИМСАЛАР !
         Кимга тош отаётганларингни
                БИЛИБ ҚЎЙИНГЛАР !

    Агар Абдулла Қодирий  "Ўтган кунлар"  ва "Меҳробдан чаён" романлари тугул,  ҳатто бирор сатр асар ёзмай фақат биргина қуйидаги сўзларини ўша даврда қайдадир чоп эттириб қўйганларида ҳам Қодирий даҳосию миллатпарварлиги, ватанпарварлиги ва  унинг буюк жасорати олдида биз қўрқоқ ва тарқоқ ўзбеклар то қиёмат қадар бош эгсак ҳам қарзимиз узилмагай. Яқинда ижтимоий тармоқдаги бир изоҳимда айтган эканман:  " Афсус, бу миллат Қодирий бўлолмади!  Фожиамиз  -  шунда ! "
    Мана, Қодирийнинг ўша сўзлари  -  дарду армонлари, бошини кундага олиб борган огоҳлик ҳайқириғи:
    "Иттифоқни не эл эканини билмаган, ёлғиз ўз манфаати шахсияси йўлида бир-бирини еб, ичкан мансабпараст, дунёпараст ва шуҳратпараст муттаҳамлар Туркистон тупроғидан йўқолмай туриб, бизнинг одам бўлишимизга ақлим етмай қолди. Биз шу ҳолда кетадирган, бир-биримизнинг тегимизга сув қуядирган бўлсақ яқиндирки, ўрус истибдоди ўзининг ифлос оёғи билан Туркистонимизни булғатар ва биз бўлсақ ўз қўлимиз билан келгуси наслимизнинг бўйниға ўрус бўйиндириғини кийдирган бўлармиз. Ўз наслини ўз қўли билан кофир қўлиға тутқин қилиб топширғучи  -  биз кўр ва ақлсиз оталарға худонинг лаънати албатта тушар,  ...!  Боболарнинг муқаддас гавдаси мадфун Туркистонимизни тўнғузхона қилишға ҳозирланған биз итлар яратғучининг қаҳрига албатта йўлиқармиз! Темур Кўрагон каби доҳийларнинг, Мирзо Бобур каби фотиҳларнинг, Форобий, Улуғбек ва Али Сино каби олимларнинг ўсиб-унган  ва нашъу намо қилганлари бир ўлкани ҳалокат чуқуриға қараб судрағучи албатта тангрининг қаҳриға сазовордир, ...!  Гуноҳсиз бечораларни бўғизлаб, болаларини ятим, хоналарини вайрон қилғучи золимлар  -  қуртлар ва қушлар, ердан ўсиб чиқған гиёҳлар қарғишиға нишонадир, ...!
             .............................................

                           АФСУС,                               
  БУ МИЛЛАТ ҚОДИРИЙ БЎЛОЛМАДИ!
             ФОЖИАМИЗ  -  ШУНДА !

                          Ғафуржон ТОЖИБОЕВ
                                    2023.12.12.
#Tarixiy_sana
#Abdulla_Qodiriy_130

10 aprel – yozuvchi Abdulla Qodiriy tavallud topgan kun.

Abdulla Qodiriy 1894-yilda Toshkent shahrida tug‘ilgan. XX asr yangi o‘zbek adabiyotining ulkan namoyandasi, o‘zbek romanchiligining asoschisi. 20-yillardagi muhim ijtimoiy-madaniy jarayonlarning faol ishtirokchisi.

Ma’lumot uchun, Ixtisoslashtirilgan ta’lim muassasalari agentligi tizimida Abdulla Qodiriy nomidagi ijod maktabi 2019-yildan faoliyat yuritib kelmoqda.
Forwarded from Otabek Hasanov
Бугун Маданият ва санъат ходимлари куни.

Маданият,санъат — халқ бойлиги, тарихи, кечаси ва эртасидир.

Бутун умрини санъат дурдоналарини яратишга, маданиятимизни тарғиб қилишга бағишлаган соҳа ходимлари
ҳақиқий қаҳрамонлардир.
Уларга
умрбоқий асарлар, давомли яшаётган халқ маданияти, қалб тарбияси, руҳ қуввати учун чуқур миннатдорлик билдирамиз.

Нозик қалб, катта матонат эгаларига байрам муборак бўлсин!

@otabek_hasanov