"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
24.1K subscribers
14.7K photos
4.58K videos
156 files
4.58K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Миллийлик_қонимизда

⚡️⚡️⚡️ Миллийлик челленжида ёшлар етакчилари фаол бўлишди

Бугун “Миллийлик қонимизда” шиорида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўз иш кунини миллий либосининг ажралмас қисми бўлган дўппи кийган ҳолда ўтказишди.

Миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, уларни кенг тарғиб қилиш ҳамда ёшлар ўртасидаги урф-одатларимизга ҳурмат билан қарашни тарғиб этиш мақсадидаги тадбир юқори савияда ташкил этилди.

Унда Гулбоғ, Ёшлик, Истиқбол, Самсарак, Бешкаппа, Чинор, Чотқол, Самаробод,  Кунгай, Кичикқўрғон, Ҳуррият, Невич, Чинорли, Бозорбоши, Обод, Шампан, Новдак маҳаллаларидаги ёшлар етакчилари фол иштирок этишди.

Мазкур тадбирнинг аҳамияти шундаки, бугунги глобаллашув жараёнларида ўз миллийлигидан узоқлашаётган айрим ёшларни юксак маънавиятли, ғурурли ва соғлом фикрловчи шахслар бўлиб жамият ҳаётидан мустаҳкам ўрин эгаллашларига хизмат қилади.

“Миллийлик қонимизда” шиори остидаги тадбирлар давом этмоқда!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
13👍5🔥2🕊1💯1
#Мурожаат

⚡️⚡️⚡️ Паркент туман прокурори Жасурбек Ҳайитбоевнинг номусга тегиш билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш юзасидан туман аҳолисига МУРОЖААТИ

Ҳурматли фуқаролар!

Бугунги кунда жамиятимизнинг энг оғриқли нуқталаридан бири – вояга етмаганларга нисбатан содир этилаётган жинсий зўравонлик ҳолатларидир. Бу нафақат бир инсоннинг тақдири, балки бутун миллатнинг маънавий келажаги хавф остидалигини англатади.

Вояга етмаганларга нисбатан содир этилаётган жинсий зўравонликка қарши курашишнинг самарадорлигини ошириш ҳамда бундай жиноятларнинг олдини олиш мақсадида қонунчилигимизда мазкур жиноятлар учун тайинланиладиган жазо чоралари кучайтирилган.

❗️Мисол тариқасида оладиган бўлсак Жиноят кодексининг 118-моддасига кўра, 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

🔴 Жиноят кодексининг 128-моддасига асосан, 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлар – 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Бу каби жиноятлар нафақат жабрланувчига, балки жамиятнинг маънавий асосларига ҳам катта зарар етказади.

Ёшларимизни бундай хатарлардан асраш учун аввало ота-оналар фарзандларига жинсий тарбияни халқимизга хос одоб-ахлоқ доирасида эртароқ тушунтиришлари керак.

Шу ўринда, Оила кодексига мувофиқ, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланганлигини ёдда тутиш лозим.

Бу ёш инсоннинг онги, маънавий баркамоллиги ва мустақил қарор қабул қилиш қобилияти етарли даражада шаклланганини англатади.

Қадрли тумандошлар!

Эрта турмуш қуришнинг қонунчиликда назарда тутилган ҳамда туғилажак фарзандларга салбий таъсир қилувчи оқибатлари мавжудлигини унутмайлик!

Мактабларда ўқитувчилар ўқувчиларни ахлоқий билимлар билан қуроллантиришлари, жинсий дахлсизлик мавзусида дарслар ўтказишлари лозим!

Маҳаллаларда эса ёшларнинг тарбияси, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва профилактик ишлар билан мунтазам шуғулланишлари шарт.

Биз прокуратура органлари ҳам жиноятларнинг олдини олиш, айбдорларни жазолаш ва аҳолига ҳуқуқий тушунчаларни етказишда доимий ҳамкорликка тайёрмиз.

Келажак авлодимизни асраш – умумий бурчимиз!

⭕️ Шу боис вояга етмаганларга нисбатан содир этилаётган жинсий зўравонликка қарши биргаликда курашайлик!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
29👍4🔥2
#Челленж

⚡️⚡️⚡️ "Миллийлик қонимизда" тадбирлари ўтказиб борилмоқда!

Ҳукумат қарорига кўра, жойларда бўлгани каби Паркент туманида ҳам ҳафтанинг ҳар жумаси "Миллий либослар куни" сифатида ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, куни кеча 25 июль куни Паркент туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлим жамоаси миллий либосларни тарғиб қилишди.

Таъкидлаш жоизки, миллий либослар халқимизнинг бой тарихи, қадимий урф-одат ва анъаналари ҳамда табиати, дунёқарашини акс эттиради.

Шу боис, миллий либослар жозибасини туманимиз ёшлари ўртасида кенг тарғиб этиш долзарб вазифалардан ҳисобланади.

"Миллийлик қонимизда" шиори остида ўтган тадбирда туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлим жамоаси миллий либосларимизни кенг тарғиб қилиш орқали урф-одат ва қадриятларимизга хос бўлмаган кийиниш услубларига тақлиднинг олдини олишни тарғиб қилишди.

Шунингдек, улар ёшларимизда миллий кийиниш маданиятини шакллантириш, кийиниш одобига риоя қилиш ҳақида ҳам давра суҳбатини ўтказишди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22👍5🔥2🏆1🍓1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Хотин-қизларга уй-жойини таъмирлаш учун қайтариб бермаслик шарти билан 18 миллион сўм пул ажратилади

Видеони диққат билан кўриб, яқинларингизга юбориб қўйинг.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
15🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яхши_хабар

⚡️⚡️⚡️ 92 ва 95 бензининг нархлари деярли 80 билан тенглаштирилади

Жорий йилнинг декабрь ойидан 80 бензин заправкаларда қолмайди. 80 бензиндан умуман воз кечилмоқда.

Барча саволларга лавҳадан жавоб олишингиз мумкин.

Ҳайдовчиларга хабарни етказиб қўйинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
12👍6🍌3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Тошкентда пиёдалар йўлакчасига роботлар қўйилади

Шу йилдан Тошкент кўчаларидаги пиёдалар ўтиш жойларига махсус камералар ўрнатилган роботлар қўйилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7👍2🔥2🙏1🏆1
Rasmiy daromadingiz yo‘qmi? ISHONCHda siz uchun taklif bor!

Endi ISHONCH do‘konlaridan muddatli to‘lovga mahsulot xarid qilish uchun rasmiy daromad talab qilinmaydi.

📌 Faqat pasport yetarli!
📝 Ish joyi va rasmiy daromad haqidagi ma’lumot shart emas!

Maishiy texnika, elektronika, mebel va boshqa yuzlab mahsulotlarni oson muddatli to‘lov asosida rasmiylashtiring.

💚 ISHONCH - Hayotni hozirdan boshlang!

Batafsil
:
📞 +998735152222

🤖 @ishonch_chatbot

📣 Yangiliklardan xabardor bo‘lish uchun: @ishonch kanaliga obuna bo‘ling.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2🔥2🐳1🏆1
#Яхши_хабар

⚡️⚡️⚡️ Электр, сув, газ, чиқиндидан бўлган қарздорлик учун камбағал оилаларга "Саховат ва кўмак" жамғармасидан бир йилда кўпи билан 2 марта 2 миллион 60 минг сўмгача пул берилади

Тартиби батафсил:
https://lex.uz/docs/7645251

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
13🔥1
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Ичимлик суви билан боғлиқ мурожаатлар учун янги рақам ишга туширилди

Паркент туманида ичимлик суви таъминоти муаммоларини имкон қадар ўз вақтида ҳал қилиш мақсадида "Тошкент сув таъминот" АЖ Паркент тумани бўлимининг диспетчерлик хизматининг янги телефон рақами ишга туширилди.

Ҳурматли туманимиз аҳолиси, ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ мурожаатларингиз бўлса, 24 соат давомида ишлайдиган қуйидаги телефонига қўнғироқ қилишингиз мумкин:

☎️ +998559030383

✍️ "Тошкент сув таъминот" АЖ Паркент тумани бўлими

Хабарни яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7👍1🔥1