МУҲАММАД СИДДИҚНИНГ "МУСОФИР ДАРАХТ" КИТОБИДАН ТАГИГА ЧИЗИБ ЎҚИГАНЛАРИМ
Билмадим, негадир
Соғинчларимдан
Қалампирмунчоқнинг
ҳиди келади.
***
Қўқонгилос
Уйга қайтдим,
сездирмадим онамга мен,
Онам боғда чумчуқларга дер эди:
"Озроқ қолсин, талаб кетманг
ҳаммасини,
дайди болам келса узиб ер эди".
***
Ҳилол – юрагимнинг тилинган жойи.
***
Яна тушларингга
чипта изладим...
***
Менчи борай десам яхши отим йўқ,
Ҳамон ёнингизда мен ёмонотлиқ.
***
Сен қаҳва ичган финжонга
кетганингдан сўнг
гул шохларини солиб қўйгандим.
Қара, улар бугун илдиз отибди.
Худди, соғинч юрагимда илдиз отгандек.
***
Тунукали том тушига
қизғалдоқлар кирармиш.
***
Ўттизгача ўсди қадду бўйларим,
Ўттиздан сўнг ўсди ғаму ўйларим.
***
Қандай яхши эди эски уйимиз,
Ёмғир меҳмон бўлиб шифтдан тушарди.
***
Кайфти билан кўзёшин артиб,
йиғлаб-йиғлаб борар уловлар.
Билмадим, негадир
Соғинчларимдан
Қалампирмунчоқнинг
ҳиди келади.
***
Қўқонгилос
Уйга қайтдим,
сездирмадим онамга мен,
Онам боғда чумчуқларга дер эди:
"Озроқ қолсин, талаб кетманг
ҳаммасини,
дайди болам келса узиб ер эди".
***
Ҳилол – юрагимнинг тилинган жойи.
***
Яна тушларингга
чипта изладим...
***
Менчи борай десам яхши отим йўқ,
Ҳамон ёнингизда мен ёмонотлиқ.
***
Сен қаҳва ичган финжонга
кетганингдан сўнг
гул шохларини солиб қўйгандим.
Қара, улар бугун илдиз отибди.
Худди, соғинч юрагимда илдиз отгандек.
***
Тунукали том тушига
қизғалдоқлар кирармиш.
***
Ўттизгача ўсди қадду бўйларим,
Ўттиздан сўнг ўсди ғаму ўйларим.
***
Қандай яхши эди эски уйимиз,
Ёмғир меҳмон бўлиб шифтдан тушарди.
***
Кайфти билан кўзёшин артиб,
йиғлаб-йиғлаб борар уловлар.
❤2👍1
КАРВОН БЎЛСАНГ САРБОНИНГ АСРАЙ БИЛГИН!
Темурхон наслидин Султон Улуғбек,
Ки олам кўрмади султон анингдек…
Расадким боғламиш — зеби жаҳондур,
Жаҳон ичра яна бир осмондур.
Билиб бу навъ илми осмоний
Ки, андин ёзди «Зижи Кўрагоний».
Қиёматға дегинча аҳли айём,
Ёзарлар онинг аҳкомидин аҳком.
Ҳазрат Алишер Навоийни илҳомлантирган, бу қадар юксак таърифларга сабаб бўлган Султон Улуғбек ҳақида туркий оламнинг яна бир ўғлони Чингиз Айтматов шундай ёзади:
"Улуғбек — бизнинг асрлар бўйи кечирган ҳаётимизга ҳикмат бағишловчи, заминнинг биз макон тутган гўшасига муносиб эканимиздан далолат берувчи шахсдир. Улуғбек — бизнинг дардимиз ва бизга дунё ҳақида, дунёга биз ҳақимизда олий инсоний тажрибанинг бор тош-тарозиси билан ҳукм юритиш ҳуқуқини берган заҳматимиздир.
Улуғбек мен учун ўрта асрларнинг энг етук алломаси бўлгани туфайлигина эмас, балки бизнинг туркий аждодларимиз тарихидаги ўта чигал ва улкан фожиани бошдан кечириш айнан унинг пешонасига битилгани боис буюкдир".
Айтиш керакки, Темурбек тиғи етмаган жойни набираси Улуғбек илм билан олгани ҳам бор гап. У эл-улусга қирқ йил тинчлик берган, буюк муҳорабалардан ҳориган халққа фаровон турмуш ато этган. Улуғбек "лашкари"нинг юриши заминга эмас, коинот кенгликларига қаратилган эди.
Аммо ана шундай улуғ зотни асрай билмадик.
"Қотил қўли қилич солди маст,
Қуёш бўлиб учди тилла бош.
Дўстлар, кўкда юлдузлар эмас,
У, Улуғбек кўзидаги ёш".
(Абдулла Орипов)
Султон вафотидан кейин Турон-Туркистондан файз кетди. Минтақа ҳалокати айнан падаркушликдан бошланди. Шундан кейин на темурийлар, на амирлик ва хонлар жаҳон саҳнасига қайтиб чиқди. Бу ҳодисага Маҳмудхўжа Беҳбудий рамзлар орқали баҳо бергани ҳақида Ҳалим Саидов шундай ёзади:
"Тўғри, “Падаркуш” ҳақида кўп ёзилди. Мазмуни ҳам барчага аён: бир бой фарзандини яхши тарбия қилмагани учун ўз ўғли унинг қотилига айланади. Лекин оила (Туркистон) таназзули отакушликдан (Мирзо Улуғбек давридан) бошланганини жадидлар расман айтишмаган бўлсалар-да, асарларида, дарсликларида ишоралар қилишган. Шарқ давлатлари, жумладан, Турон… Туроннинг хонликларга бўлинишлари, биродаркушликлар, илм-маърифат асосида ривожланиш ўрнига кибрга, айш-у ишратга берилишлар…"
Яна бир жадид бобомиз Исҳоқхон тўра Ибрат ёзади: "Тарихлар ғамни тоза (янги) қилур, ва лекин мундин аҳли андиша кишилар ибрат олур".
Бизнинг давр тарихни холис ўрганадиган, ибрат оладиган ва шунга қараб ҳаракат қиладиган давр. Адолатпеша, халқпарвар, илмпарвар Мирзо Улуғбекни бой берганимиз бадалини яқин-яқингача тўладик. Энди буёғига уйғоқ ва ҳушёр яшашга мажбурмиз. Гапни халқ шоири Маҳмуд Тоир сатрлари билан якунласам:
Асрай билгин осмонингни, асрай билгин,
Боғинг гўзал, боғбонингни асрай билгин,
Хуш ниятли ҳар миллат сиққан бу юрт,
Карвон бўлсанг сарбонингни асрай билгин.

👍1🔥1
Forwarded from Jadid.uz | Расмий канал
МАРЖОН ИПГА ТИЗИЛСА ГЎЗАЛ
Отабек БАКИРОВ
“Матбуот тарихи – уйғониш даври тарихининг бир бўлагидир”, деб ёзган эди атоқли жадид бобомиз Ҳожи Муин. Шу вақтгача “Бизнинг узоқ ва бой тарихга эга журналистикамиз бор”, дея бот-бот такрорлаб келинди. Аммо бу мерос асосан тор доирага таниш бўлиб, унинг ҳақиқий кўламини кўрсатиб берадиган, омма кўз олдида гавдалантирадиган лойиҳага қўл урилмаганди.
Тилда, фикрда, ишда бирлик!
Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🔥1
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар, парламентлар, нуфузли халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий компаниялар раҳбарлари, таниқли жамоат, дин ва спорт арбоблари, мамлакатимизнинг барча ҳудудлари ва хориждаги юртдошларимиздан самимий қутловлар келмоқда.
Мактубларда Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида аҳоли фаровонлигини ошириш, мамлакат барқарорлиги ва изчил тараққиётини таъминлаш, унинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган ортга қайтмас сиёсий ислоҳотлар ва ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар дастурини самарали амалга ошириш борасида эришилган юксак натижалар қайд этилган.
Президентимизга мустаҳкам соғлик ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.
Шунингдек, бугун давлатимиз раҳбарининг кўплаб мамлакатлар етакчилари билан телефон орқали мулоқотлари режалаштирилган.
—
В связи с днем рождения Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева поступают сердечные поздравления от глав иностранных государств, правительств, парламентов, авторитетных международных организаций, ведущих зарубежных компаний, видных общественных, религиозных и спортивных деятелей, наших соотечественников со всех регионов страны и за рубежом.
В посланиях отмечаются достигнутые под руководством Президента Узбекистана высокие результаты в области эффективной реализации программы необратимых политических реформ и социально-экономических преобразований, направленных на повышение благосостояния населения, обеспечение стабильности и устойчивого развития страны, укрепление ее международного авторитета.
Выражаются искренние пожелания крепкого здоровья и новых успехов в ответственной государственной деятельности, а также мира, благополучия и процветания многонациональному народу Узбекистана.
Сегодня также предусматривается проведение Президентом нашей страны телефонных разговоров с главами ряда государств.
Facebook|Instagram|X

Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Табрик
🇺🇿 ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИ КИМ ҚАНДАЙ ТАЪРИФЛАДИ?
🇷🇺 Владимир Путин: Сиз халқингиз орасида ва халқаро майдонда юксак обрў-эътиборга сазовор бўлгансиз.
🇰🇿 Қасим-Жомарт Тоқаев: Сизнинг давлат раҳбари сифатидаги бунёдкорона фаолиятингиз Ўзбекистоннинг жадал ривожланиши, унинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш ва фуқаролар фаровонлигини юксалтиришнинг ишончли пойдевори бўлди.
🇰🇬 Садир Жапаров: Ташаббусларингиз ва ижобий сиёсатингиз нафақат қардош Ўзбекистон халқига, балки бутун Марказий Осиё минтақасига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
🇹🇯 Эмомали Раҳмон: Минтақавий ҳамкорликни дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва ишонч каби мустаҳкам тамойиллар асосида ривожлантириш ва кенгайтиришга қўшаётган улкан ҳиссангизни юксак қадрлаймиз.
🇦🇿 Илҳом Алиев: Сиз олиб бораётган узоқни кўзлаган ва чуқур ўйланган сиёсат туфайли Ўзбекистон Республикаси ҳар томонлама ривожланиб, барча соҳаларда салмоқли ютуқларга эришди, иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаб, халқаро майдонда катта обрў-эътибор қозонди. Буларнинг барчаси Сизнинг буюк давлат арбоби сифатидаги машаққатли фаолиятингиз ва тинимсиз хизматларингизнинг бевосита натижасидир.
🇹🇷 Режеп Таййип Эрдоған: Бугунги кундаги глобал синовларга қарши Туркий дунёнинг фаровонлиги ва тараққиётини таъминлаш мақсадида икки томонлама ва кўп томонлама платформаларда, хусусан, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашга бўлган иродамизга содиқмиз. Айни қатъият Сиз, азиз биродарим томонидан ҳам баҳам кўрилаётгани менга чексиз мамнуният бағишлайди.
🌐 Web📱 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📱 YouTube
🇷🇺 Владимир Путин: Сиз халқингиз орасида ва халқаро майдонда юксак обрў-эътиборга сазовор бўлгансиз.
🤝 Cамимий қутловлар келиши давом этмоқда.
🌐 Web
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муслим Магомаев. "АНА"
Унинг лай-лай айтган азиз “Ана”си менинг алла айтган ОНАМ эди. Алла оҳангидаги қўшиқдан юрак симиллар, руҳни бир маромда тебратганча аллалар… Бу қадар ичкинликнинг сири нима? Ранги сарғайиб бораётган соғинч юки қаёқдан ёпирилди?! Она боласига алла айтгандек сокин туғён, ичкин ҳарорат билан куйлангани учун ҳам юрак ибодатига айландими? Замондош ҳофизим, сен ҳам қачонлардир қалбингга қуйилган алла каби Она ҳақида ўз “алла”нгни – дардингни додсиз айтсанг-чи… Ортиқ йиғламсирамасдан, кўз ёшларингни юрак тубига тўк. Тушун, ҳар бир қалбнинг ўз йиғиси, ўз фарёди бор… Сен мана шу ҳасрат билан сирлаш, уни юпат… Озар йигитининг қўшиғидаги нола бу дунёда сенинг беғубор табассумингга интиқ бирдан-бир зот ОНА эканини қайта-қайта шивирлайди.
Иқбол Қўшшаева
❤1👍1
#Тавсия
Айрим жойларда китоб дўконлари ўрнини кийим-кечак, озиқ-овқат, ўқув қуроллари ва яна алламбало дўконлар эгаллаётгани, китоблар бурчакка сиқиб борилаётгани ҳақида эшитардик. Аммо бу сафар Хоразмдан ажиб муждалар келди.
Журналист Рўзимбой Ҳасаннинг "КУТУБХОНА – БИРНИКИ, МАНФААТ – МИНГНИКИ" мақоласини ўқиб, бир китобхон сифатида урганчликлар ва хиваликларга ҳавас қилдим.
Биргина фактни олайлик: вилоятдаги 7 та китоб дўкони ва хусусий кутубхона бир оила ташаббуси билан очилган экан.
Маърифатпарвар тадбиркорларимиз кўпайиб бораверсин. Кимдир китоб ўқимаслиги билан мақтанади, кимдир китоб тарғиботига ҳисса қўшади.
Батафсил "Жадид" газетасининг 25 июлдаги 30-сонида ўқишингиз мумкин.

👍3
Koʻngil ozodadur...
Ювсам ҳам кетмади. Энди бетонга ишқалаш жоиз
Икки йил олдин шу куни ижодий имтиҳон бўлганди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султоннинг "Маъсума" романи ҳақида 12 варақ эссе ёзганман. Тўғриси, бироз таҳрир қилса яхши бир тақриз ҳам чиқарди.
Суҳбат эса кимсан Собиржон Ёқубов билан бўлган. Очиғи, ўшанда ижоди билан яхши таниш бўлсам ҳам ўзини кўрмаганим учун танимагандим.
Охирида ректоримиз Шерзодхон Қудратхўжа устоз қабулида бўлиб, гувоҳлар иштирокида уч нафар абитуриент сўнгги синовдан ўтганмиз. Устоз берган саволларнинг кўпига жавоб бера олганман, билмаганларим ҳам бўлган. Ақлим етмаганини тан олганман. Берилган саволлар албатта, квант физикаси ҳақида эмасди. Асосий урғу Ватанимизни қай даражада билишимизни аниқлашга қаратилганди.
Тангри таолонинг инояти билан, юртимизда ёшларга яратилган имкониятлар маҳсули ўлароқ, устозлар ҳиммати ва камтарона ижодим сабаб бўлиб ТАЛАБА бўлдим. Аллоҳга шукур!
Маълумот учун, бизим олийгоҳ: Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

👍3🔥1👏1
ИГНАНИНГ ҲАСРАТИ
Игна айтар эмиш инсонга,
Қадримга ет, кўзни оч, дермиш.
Кийим тикдим жумла жаҳонга,
Ўзим эса – яланғоч дермиш.
Асли унга либос нима ғам,
Бу ҳасратнинг сабоғи бордир.
Шу беминнат игначанинг ҳам
Раҳматга зор қулоғи бордир.
✍️ Эркин Воҳидов
Игна айтар эмиш инсонга,
Қадримга ет, кўзни оч, дермиш.
Кийим тикдим жумла жаҳонга,
Ўзим эса – яланғоч дермиш.
Асли унга либос нима ғам,
Бу ҳасратнинг сабоғи бордир.
Шу беминнат игначанинг ҳам
Раҳматга зор қулоғи бордир.
✍️ Эркин Воҳидов
👍4👏1
Forwarded from The Bookfather
Adabiyotimizdagi eng katta kamchilik bu - muallifi (do'stimiz, ustozimiz, shogirdimiz yoki tanishimiz) xafa bo'ladi deb asarlarini xolis tanqid qilmaslik, ko'ngil uchun maqtab qo'yishdir.
Puxta tahlil qilib, kamchiliklarini aytsak muallif negadir kek saqlab yuradi.
Tanqidni ko'tara oladigan va to'g'ri qabul qiladiganlar ham bor. Lekin sanoqli.
Ana o'shanday ijodkorlarga hurmatim baland...
@timur_books

Мен одамларга яхшилик қиламан деб, ўзимга ёмонлик сотиб олибман. Истеъдодсиз одамлар билан бекор олишган эканман. Уларни тузатиб бўлмас экан.
Абдулла ҚАҲҲОР
Абдулла ҚАҲҲОР
👍4👏1
#Бир_севги_афсонаси
❤️🔥ИШҚ АКС-САДОСИ
ХХ асрнинг 70-йилларида Ер юзида Анна Германнинг овози етиб бормаган давлат қолмаган ҳисоб. Унинг "Катюша", "Эхо любви", "Надежда" каби қўшиқлари ҳамон миллионлаб қалбларни ром этмоқда. Негадир машҳурлар севги бобида омадсиз бўлади кўпинча. Аммо унда ҳаммаси бошқача кечди.
➖ Юлдузликка борар йўл
Аннанинг қизиқарли ва маҳзун таржимаи ҳоли бор: асли олмон, сиёсий сабабларга кўра оиласи Марказий Осиёга келиб қолган, туғилган жойи Хоразм, Польшада шуҳрат қозонган. Бир ёшида отаси жосусликда айбланиб қатл этилди. Икки йил ўтиб, укаси вафот этди. Онаси билан Польшага жўнайди. Болалик ва ёшлик йиллари сарсон-саргардонликда кечади. Илк мусиқий таълимни Урганчда олди, университетда эса геология бўйича ўқиди.
Аммо у ер қаърига эмас, юрак қатламларига кириб боришни афзал кўрди.
➖ Бахт ўзи нимадир?
Анна бўлажак турмуш ўртоғи, муҳандис Збигнев Тухольский билан Вроцлавдаги соҳилда танишиб қолганди. Улар узоқ вақт хат ёзишиб, телефонда гаплашиб, аҳён-аҳёнда учрашиб юришди. Қиз қўшиқчилигини Збигневдан яшириб юрган. Биринчи марта унинг ҳузурида қўшиқ куйлаганида эса йигит тамоман мафтун бўлиб қолди. Шу кундан бошлаб Збигнев Аннани қўллаб-қувватлашга, унга ҳар томонлама ёрдам беришга аҳд қилди.
➖ Ўлимни енгган муҳаббат
1967 йил. Анна айни кучга тўлган, овозининг шираси қуюқлашиб турганда автоҳалокатга учради. Ўта оғир жароҳатлар билан 12 кун комада ётди. Аннанинг ўзи айтганидек: “Ҳаётда, афсуски, ҳамма нарса машқларсиз содир бўлади”.
Шифокорлар аёлнинг яшаб қолишига ишонмади. Аммо Аннанинг матонати ва қайлиғининг меҳнати ҳаммасини ўзгартирди. У олти ой гипсда, ҳаракатсиз ётди. Бу вақт давомида хотирасини йўқотаёзган, тилдан ҳам қолганди. Збигнев эса худди ёш болани парвариш қилгандай ҳафсала билан Аннага юришни ва гапиришни ўргатди. Хотирасини тиклаш учун қўшиқларидан фойдаланди. Шу тариқа беморимиз уч йилда оёққа турди.
Анна тузалгач, ниҳоят, 1972 йилнинг баҳорида Збигнев билан оила қурди. Икки йилдан кейин ўғилли бўлишди. Бу бола кейинроқ илм йўлидан кетиб, Польша Фанлар академиясида ишлади.
➖ Ҳаётга чексиз-чегарасиз муҳаббат
Бастакорлар унга кўпинча чуқур маъноли қўшиқларни олиб келарди. Аммо Анна уларни куйлашни хоҳламади, чунки у қайғудан қочадиган бўлиб қолганди. Ҳалокатдан кейин ҳаёт қувончларини, тириклик ва севгини тараннум қилишни мақсад қилди. Бу ҳақда ўзи шундай деганди: “Баъзида йиғлаб туриш руҳни тозалайди... Лекин доим. Шунинг учун ҳаётда қувонч ва кулги кўпроқ бўлиши керак”.
Машҳурлик чўққисида Анна Германга суяк саратони ташхиси қўйилди. Шу кунларда Збигнев рафиқасига ғамхўрлик қилиш учун ишдан кетишга мажбур бўлди.
Буни қарангки, хонанданинг сўнгги куйлаган қўшиқлари Довуд пайғамбарнинг санолари бўлиб чиқди.
1982 йил 26 август. Анна Герман 47 ёшида вафот этди. 7 ёшли ўғли ва 54 ёшли турмуш ўртоғи етим қолди.
➖ Сенсиз ўтар кунларим
Збигнев бошқа уйланмади. Ҳаётини ўғлига бағишлади. Йиллар ўтиб Збигнев Анна Герман ҳақида шундай деганди:
“Анечка ҳаммани яхши кўрарди, у оддий, самимий ва қалби қайноқ одам эди. У илоҳий китобларда ёзилган ҳикматга амал қилиб яшади: ўз яқинингни ўзинг каби сев. Ҳеч кимга ёмонлик қилмади, ҳеч кимга ҳасад қилмади, ҳеч кимдан ғазабланмади, ҳатто, арзирли сабаби бўлса ҳам”.
Анна Герман Збигневга муҳаббат берди. Ундан ҳам гўзал жавоб қайтди. Бу ишқ акс-садоси бутун дунёга Аннанинг гўзал қўшиқлари бўлиб ёйилди.
✍️ Отабек Бакиров
@OtabekBaxtiyor

❤3
30 ёшгача бўлган журналистлардан фақат бир кишига ҳасад қилишим мумкин эди. У ҳам бўлса Отабек Исроилов. Бахтимга у билан дўстмиз. 30 ёшдан катталарга ҳасад қилиш ақлдан эмас.
Демак, ҳаммаси жойида. Ҳеч кимга нисбатан ҳасад, кўролмаслик, ғайирлик қилмайман.

👍2👏1😁1
Forwarded from Jadid.uz | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟣 Муҳаммад ЮСУФ:
ИҚРОР🟣 Ахлок Аҳмад АХАН:
“ЎЗБЕКИСТОН – ОҲАНРАБОЛИ ЮРТ”🟣 Акиф АЗАЛП:
ЎЗБЕК КЕЛАЁТИР...🟣 Рустамбек ШАМСУТДИНОВ:
МАННОН РАМЗИЙ🟣 Сирожиддин ЗАЙНОБИДДИНОВ:
“ИЛМНИНГ АВВАЛИ ИШТИЁҚ”🟣 Рўзимбой ҲАСАН:
КУТУБХОНА – БИРНИКИ, МАНФААТ – МИНГНИКИ🟣 Ўткир РАҲМАТ:
ҚУЁШ ФАРЗАНДИ🟣 Султонмурод ОЛИМ:
ИККИ ҚУТБНИ БИРЛАШТИРГАН ҲОФИЗ🟣 Абдувоҳид ҲАЙИТ:
БЎРБОЙ🟣 Муҳайё РУСТАМОВА:
ҲАЁТ ЙЎЛИ – ҚУВВАТ МАНБАЙИ🟣 Холиёр САФАРОВ:
БАҲРОМБЕК ТАРЖИМОН КИМ БЎЛГАН?🟣 Шоҳрух АБДУРАСУЛОВ:
“АНОЙИНИНГ ЖАЙДАРИ ОЛМАСИ” ҚАРДОШЛАР САҲНАСИДА🟣 Камолиддин ТЎРАЕВ:
ШОХИГА УРСАНГ, ТУЁҒИ ЗИРҚИРАЙДИ🟣 Абдуллоҳ ЖАМОЛИДДИНОВ:
“ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА ВАЪДА БЕРГАНМАН!”
Lotin alifbosida:
👉 @Jadidmediauz