Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Forwarded from OKMK Yoshlari
#Biz_yoshlar_bir_osmon_ostidamiz
#Istiqlol_egalari
#Online_yoshlar_tabrigi
#Video_tabrik

Hurmatli yoshlar!!! Sizga õz ijodkorligingizni nаmoyon qilish uchun yana bir ajoyib imkoniyat!!!
30-iyun - "Yoshlar kuni" munosabati bilan #Online_video_tabrik qabuli boshlanganini e'lon qilamiz.

Roliklar qabuli 30- iyunga qadar davom etadi.

Tabrigingizni @ixtiyordosov ga yuboring! Eng chiroyli tabriklarni kanalimizga joylab boramiz!
𝖄𝖔𝖘𝖍𝖑𝖆𝖗 𝖎𝖙𝖙𝖎𝖋𝖔𝖖𝖎!
⚡️⚡️⚡️
#jarayon
#online
#Toshkent_viloyati

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ташкил этилган "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остидаги фестиваль давом этмоқда.

Фестивал доирасида 3та тадбир якунлангандан сўнг барча тарғибот гуруҳлари аъзолари ва Олмалиқ шаҳри ҳокими, шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Хамдамов Қобилжон Муротқулович билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида шаҳар ҳокими ва тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамкорликда юқори савияда ташкил этилаётган фестиваль доирасидаги тадбирлар учун бир-бирларига миннатдорлик билдиришди.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими Ахборот хизмати
⚡️⚡️⚡️
#jarayon
#online
#Toshkent_viloyati

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтаётган "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остидаги фестиваль давом этмоқда.

Фестиваль доирасида навбатдаги тарғибот тадбири 80-ихтисослаштирилган махсус мактаб интернатида "Сўфи Оллаёр", "Кўрпасой", "Калмакир" маҳаллалари аҳолиси учун ташкил қилинди.

Тадбирда театр актёрлари Илҳом Атамирзаев, Сардор Мансуров, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Раъно Ўразова иштирок этишди.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими Ахборот хизмати
⚡️⚡️⚡️
#jarayon
#online
#Toshkent_viloyati

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида ташкил этилган фестиваль давом этмоқда.

Фестиваль доирасида навбатдаги тарғибот тадбири шаҳардаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил қилинди.

Тадбирда эл ардоғидаги санъаткорлар Расулхон Қодирхонов ва Гулноза Саидова, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Ғунча" журнали бош муҳаррири Дилфуза Абдумаликова иштирок этишди.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими Ахборот хизмати
⚡️⚡️⚡️
#jarayon
#online
#Toshkent_viloyati

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида ташкил этилган фестиваль тадбирлари давом этмоқда.

Фестиваль доирасида навбатдаги тарғибот тадбири шаҳардаги "Болажон" номли истироҳат боғида ташкил қилинди.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими Ахборот хизмати
#live
#online
#Toshkent_viloyati

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти томонидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Йиғилиш кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5040-сон Қарори ижроси, давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликларда давлат тили соҳасидаги қонун хужжатларига амал қилиш ҳолати каби бир нечта масалалар ўрин олган.

Тошкент вилояти ҳокимлигида ташкил этилган студияда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари И.Мухамедазизова ва туман(шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари, Тошкент вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Файзуллаев ва туман(шаҳар) ҳокимлари маслаҳатчилари иштирок этмоқда.

✍️РМММ Тошкент вилояти бўлими ахборот хизмати
#online
#istiqlol

Кайфият ЭНГ юқори нотада!

⚡️Даврон Ҳидоятов: 2017-2020 йиллар давомида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 57,1 минг нафар тадбиркорлик субъектига 10,9 трлн.сўм кредит маблағлари ажратилган.

Аҳолининг муайян қатлами ўртасида камбағалликни қисқартириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилди. “Темир дафтар” жорий этилгандан бошлаб Тошкент вилоятида 51 128 та эҳтиёжманд оила “Темир дафтар”га киритилган ва уларда 212 979 нафар аҳоли истиқомат қилади, шундан 54 827 киши меҳнатга лаёқатли ишсизларни ташкил қилган.

“Вақтинчалик тартиби”га кўра, сектор раҳбарлари томонидан “Темир дафтар”га киритилган меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг 54 470 нафари ёки 99,4 фоизининг бандлиги таъминланган.

Бизни ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг👇
https://fb.me/toshvilhokimiyat

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from MARKAZ XABARLARI
#Online

#Hududlardan_tezkor_xabarlar

#Toshkent_viloyati

"Биз буюк юрт фарзандларимиз!"

⚡️ Шу шиор остида Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан шаҳардаги 15-умумтаълим мактабида шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан ижодий кеча ўтказилди.

♻️ Унда Ўзбек Миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тошпўлатов ҳамда Муқимий номидаги Ўзбек мусиқали драма театри актёри Қобилжон Умировлар иштирок этди.

❇️ Ушбу ажойиб учрашувда қизиқарли савол-жавоблар, Ўзбекистоннинг буюк тарихи, аждодларимизга эҳтиром, ватанпарварлик ҳисси, тинчликнинг қадри, илм ўрганиш, ота-она ва устозларга ҳурмат кўрсатиш каби ижобий фазилатларни қамраб олган ҳолда кўтаринки руҳда ўтказилди.

Kanalga ulanish:
https://t.iss.one/manaviy_markaz