Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Cтатистика_бўлими
#эълон

‼️Хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!

Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдиқлаган рўйхат бўйича юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари раҳбарлари ва ҳисобчилари 1-IH shakli (йилда бир марта апрел ойи учун ҳамда ходимларнинг лавозимлари ва касблари бўйича иш ҳақи тўғрисида 2020 йил апрел ойи) ҳисоботини 2020 йил 29 майдан кечиктирмай eStat 3.0 автоматлаштирилган тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишлари лозимлиги юзасидан огоҳлантириб ўтамиз.

Маълумот учун ☎️ 70
614 29 51

Олмалиқ шаҳар Статистика бўлими

@Olmaliq_shahri
#cтатистика

⚡️ Тошкент вилояти шаҳар, туманлари аҳолиси ўсиш суръати йиллар кесимида...

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#cтатистика

“Олмалиқ КМК” АЖ: ютуқлар, кўрсаткичлар таҳлили

2020 йил инқирозли йил бўлишига қарамай, йил якунларига кўра, комбинат республика миқёсида иккинчи солиқ тўловчи бўлган ҳолда бюджетга 10 трлн. 578 млрд. сўмга тенг маблағ туширилишини таъминлади ва давлат иштироки бўлган компаниялар ичида энг биринчи бўлиб 3,9 трлн. сўмга тенг соф даромадни қўлга киритди.

Жорий йилнинг ўтган тўрт ойи мобайнида 344,6 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди, бу башорат кўрсаткичи 162,5 фоизга бажарилганлигини кўрсатади. Ўсиш суръатлари 2020 йилга нисбатан 154,6 фоизни ташкил этди. Шундан 31 445 тонна мис маҳсулотлари 254,1 млн долларга тенг (157,4% башоратга нисбатан), 21 388 тонна миқдоридаги рух маҳсулотлари 56 млн. долларга (138,9% башоратга нисбатан) экспорт қилинди.

“Ёшлик” конини ўзлаштириш, 3-МБФни бунёд этиш давом эттирилмоқда. Рух заводининг ишлаб чиқариш қувватлари 50 фоизга қайта жиҳозланди, шу билан бирга корхонага мутлақо янги ускуналар ўрнатилди.

Мис бойитиш фабрикасини реконструкция қилиш борасида улкан ҳажмдаги ишлар бажарилди, бунинг эвазига рудадан миснинг саралаб олиниши 76 фоиздан 85 фоизгача оширилди, энергия манбалари иқтисоди йўлида сезиларли қадамлар ташланди.

Мис эритиш заводини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилда ҳар бир ходимга 2020 йил учун 13-ойлик тўланди, 8 март байрами арафасида 8 мингдан зиёд комбинат хотин-қизлари 700 минг сўмга тенг маблағ билан мукофотлантирилди. Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига 5 млн. сўм, фронт орти қатнашчиларига 3,5 млн. сўм, Афғонистондаги жанговар ҳаракатлар иштирокчиларига ва Чернобиль АЭС фалокатини бартараф этишда қатнашганларга 1,5 млн. сўмдан байрам пуллари берилди. Улар Кончилик ва металлургия саноати ходимлари кунида ҳам ёддан кўтарилмади.

2021 йилнинг февраль ойидан комбинат ходимларининг меҳнат ҳақи 10 фоизга, ишлаган йиллари учун тўловлар миқдори 25 фоизга оширилди.

Ёшларни, биринчи навбатда ишсиз ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш доирасида ОКМК томонидан 250 гектар ер майдони 279 нафар Олмалиқ, Ангрен шаҳарлари, Пискент туманидан бўлган ёшларга 50 сотихдан ажратилиб, ерга ишлов бериш, уруғликлар билан таъминлашни комбинат ўз зиммасига олди.

Касб-корга эга бўлмаган, маълум бир мутахассислик бўйича ишламаётган 30 ёшгача бўлган ёшларга комбинат томонидан 18 та касбга қисқа муддатли ўқитиш курслари корхоналарда амалиётни ўташлари билан ташкиллаштирилди. Яқинда курсларнинг 300 нафарга яқин тингловчилари тегишли сертификатларни олишади.

@Olmaliq_shahri
#ободонлаштириш
#cтатистика

⚡️ Олмалиқ шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан жорий йил 27 июнь ҳолатига бошқарма тасарруфидаги ҳудудларга жами 4397 туп павлония ҳамда 400 туп шамшод дарахти кўчатлари экилган.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube