Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#қарор_ижроси

Абу Райҳон Берунийнинг илмий мероси юзасидан давра суҳбати ўтказилди

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси томонидан ИИВ Малака ошириш институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 августдаги “Буюк мутаффакир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-361-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Беруний илмий меросининг жаҳон тамаддунида тутган ўрни” мавзусида илмий-маърифий, маънавий давра суҳбати ўтказилди.

♻️Унда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси М.Шанаев томонидан Малака ошириш институтининг тингловчи ходимларига буюк мутаффакир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний ҳақида илмий маъруза қилиниб, мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларни кенг баён этилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#қарор_ижроси
#ўрганиш

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси томонидан шаҳар Халқ таълими бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040 сонли “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалий ўрганишлар олиб борилди.

🔰Ўрганиш жараёнида ташкилотда соҳага оид хужжатларни юритилиши, тегишли қарорлар ижроси, давлат тилида иш юритилиш ҳолати ўрганилиб, икки томонлама "Йўл харита" ижроси таҳлил қилинди.

🖋Ўрганиш натижасида кўзга кўринган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#қарор_ижроси_амалда

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ 87-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ шаҳар ИИБ ҲПБ ХКМБ катта инспектори, подполковник  Г.Сабриева ҳамда Адлия бўлими ходими М.Ашурова ҳамкорлигида 3-сектор ҳудудида яшовчи "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

📌 Суҳбат давомида жамиятда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит барпо этиш, кўзга кўринмас мафкуравий таҳдидлар, уларнинг аянчли оқибатлари, хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари таҳлил этилиб, оиланинг маънавий муҳити барқарорлиги, оилавий ажримларнинг олдини олиш, маърифатпарвар аёлларнинг ўрни муҳимлигини таъкидланди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube