Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#карантин
#ғамхўрлик
Хориждан келтирилаётган юртдошларимиз - эътиборда!
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус (COVID-19) пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида давлат чегарасини ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтишга чеклов қўйилгандан сўнг, давлатимиз раҳбарининг алоҳида кўрсатмалари асосида тегишли мутасадди идоралар ва ташкилотлар томонидан қўшни ва бошқа давлатлар хукумати билан келишган ҳолда 2020-йилнинг 23-мартдан 22 апрель кунига кадар Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган “Ғишт-куприк авто”, “Ойбек-авто”, шунингдек, “Тошкент-аэро” ҳалқаро ўтказиш пунктлари орқали 12824 нафар фуқароларимиз ўз ватанларига қайтарилди.
✈️ Шулардан 10564 нафари “Ғишт-куприк авто”, 20 нафари “Ойбек-авто” халқаро ўтказиш пунктлари орқали қабул қилинди.
✅Бундан ташқари, дунёнинг турли минтақаларида қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини қайтариш мақсадида 20 дан ортиқ чартер рейслар ташкил қилинган бўлиб, унинг натижасида РФнинг турли бурчакларидан, Европа давлатлари, Хитой Халқ Республикаси, Туркия, Арманистон ва қўшни давлатлардан 2240 нафар ватандошларимиз юртимизга олиб келинди.
🚿Ўрта Чирчиқ туманида ташкил қилинган карантин зонасига юборилишидан олдин чегара-божхона пости орқали кириб келган ватандошларимизни гигиена ва хавфсизлик чораларига амал килинган ҳолда кутиб олиниб, ўз навбатида гигиеник воситалар (ниқоблар, антисептик воситалар), шунингдек, ўтказиш пункти ҳудудида мутасадди ташкилотлар томонидан ташкил қилинган ўзбек миллий таоми, ичимлик сувлари ва бошқа егуликлар билан таъминланди.
Web-site| Facebook| Instagram| Telegram