Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹9 апрель куни коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари 36тага ошиб, 582тага етди. 8 киши тузалди ва энди соғайганлар сони – 38 нафар.

🔹86 минг киши карантинда қолмоқда. 70 мингдан ортиқ одамдан тест олинган. Тошкентда 6-сонли туғруқхона карантинга ёпилди.

🔹Ўзбекистонда коронавирус сабабли бошқа юқумли ва юқумли бўлмаган қатор касалликлар кескин камайди.

🔹Автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома бериш тўхтатилди, стикерни 33 минг киши олиб улгурди. Рухсатнома талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати янгиланди.

🔹Ўзбекистон иқтисодиётида сўнгги 25 йилликдаги энг паст ўсиш суръати қайд этилиши мумкин. Корхоналар фаолияти тўхтаб қолмаслиги учун банклар орқали 30 трлн сўм ажратилади.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹Мамлакатда коронавирус аниқланганининг тўртинчи ҳафтаси якунида
жами ҳолатлар 865тани ташкил этмоқда. 12 апрель куни 98 нафар янги бемор аниқланди.

🔹Тошкент, Бухоро ва Хоразмда даволанган беморларнинг 24 нафари тузалиб, соғайганлар сони 66 кишига етди.

🔹Наманган шаҳри ва Учқўрғон туманида 13 апрель соат 06:00дан бошлаб, фуқароларнинг кўчага чиқиши деярли бутунлай тақиқланади. Фақат юз метр масофадаги савдо нуқталарига кунига бир марта чиқишга рухсат берилади.

🔹Жарималар учун белгиланган имтиёзли давр карантин қоидаларини бузганлик учун тўланадиган жарималарга тааллуқли эмас. Банклар кредит таътиллари эълон қилган, аммо таътил давомида ҳам фоизлар ҳисобланишда давом этади.

🔹«Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига 10 апрелгача 6 млн доллар эквивалентдаги маблағ келиб тушди

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹 Ўзбекистонда бугун 133 кишида вирус аниқланди ва жами ҳолатлар сони қарийб мингтага етди. Бугун кунлик ўсиш бўйича рекорд қайд этилди.

🔹 Шу билан бирга бугун Наманганда 11, Андижонда 4, Фарғона ва Қашқадарёда 2 нафардан бемор тузалди ҳамда жами соғайганлар сони 85 нафарга етди.

🔹 Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров сўнгги кунларда аниқланган 6 беморнинг юқтириш манбасини аниқлаб бўлмаганини маълум қилган ва вилоят аҳолисини кўчага чиқмасликка чақирган.

🔹 Андижон вилоятида касаллик юқтирганларнинг аксар қисми тиббиёт ходимлари экани маълум қилинган.

🔹 Тошкентда автобус ҳайдовчиси карантиндан чиққанларни уйларига етказмасдан йўлда ташлаб кетгани маълум бўлди.

🔹 Чирчиқ шаҳридаги махсус карантин зонасида бўлиб турган 18 ёшли аёл фарзандли бўлди.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹Жами ҳолатлар – 1302та. 15 апрель куни 137та янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу – иккинчи энг юқори кўрсаткич. 14 апрелда 167 кишида коронавирус аниқланганди.

🔹Тузалганлар сони юздан ошиб, 107 нафарга етди (+8). Қурбонлар – 4 нафар.

🔹Тузалган ва янги аниқланган беморлар сонидан бошқа ахборот берилмаяпти. Вилоятлар кесимидаги рақамлар сўнгги марта маълум қилинганига бир ҳафтадан ошди. Беморларнинг аҳволи ҳақида ҳам маълумот йўқ.

🔹Тошкентда шифохонага 4 марта мурожаат қилиб, уйига жавоб берилган фуқарода коронавирус аниқланган.

🔹Ҳукуматдагилар карантин май ойида ҳам давом этиши эҳтимолини юқори баҳоламоқда. Бюджет харажатлари мўътадил камайтирилади.

🔹Давлат аҳолига пул тарқатиши мумкин. Бунинг 2-3 хил йўллари ўрганиляпти.

🔹Тадбиркорларга шахсий автомашиналарини бошқариш учун енгилликлар берилади. Қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари шахсий транспортда стикерсиз ҳаракатланишига рухсат берилди.

🔹Андижон вилоятида айрим корхоналар фаолияти тикланади. Тошкентда вақтинчалик прописка муддати узайтирилади.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹20 апрелда
коронавирус юқтириб олганлар сони 1627 нафарга (+62), тузалганлар 261 нафарга (+36) етди.

🔹Карантин қоидаларини бузгани учун жавобгарликка тортилганлар 80 мингдан ошиб кетди

🔹Президент «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси илгари сурди. Унга асосан, бизнес муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатади, давлат эса бизнесга имтиёзлар беради.

🔹Коронавирус аниқланмаган ёки эпидемиологик вазият яхшиланган ҳудудларда карантин юмшатилади.

🔹Бюджет ходимларининг ойлигини қисқартириш ечим эмас, деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов

🔹Ўзбекистон Россияга 5 млн дона тиббий ниқоб ва тиббиёт докалари етказиб бермоқда. Михаил Мишустин шу муносабат билан Абдулла Ариповга қўнғироқ қилди, суҳбатда ЕОИИ мавзуси ҳам кўтарилган.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹22 апрелда 38та янги ҳолат қайд этилди — бу охирги 13 кун ичидаги энг паст кўрсаткич. Жами зарарланиш ҳолатлари 1716тани ташкил этмоқда.

🔹Тузалганлар сони кескин ортмоқда: кеча 96, бугун 93 бемор дарддан соғайди. Жами соғайганлар - 450 нафар. Улар орасида 2020 йилда туғилган чақалоқ ҳам бор.

🔹Еттинчи қурбон берилди. Наманган шаҳрида яшаган 54 ёшли аёл 14 апрель куни оғир аҳволда шифохонага ётқизилган, текширувлардан сўнг унда коронавирус аниқланган.

🔹Коронавирус аниқланмаган ҳудудларда саноат корхоналари очилди.

🔹Ишсиз қолган ва эҳтиёжманд аҳоли рўйхати тузилади

🔹Биринчи чоракда экспорт 10,9 фоизга, импорт 9,7 фоизга қисқарди. Ташқи савдодаги дисбаланс манфий 1,3 млрд долларни ташкил қилди.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹23 апрелда бирйўла 111 киши тўла соғайиб, реабилитацияга ўтказилди, жами тузалганлар 561 нафарга етди. Шундан 300 нафари охирги уч кунга тўғри келади.

🔹Зарарланиш ҳолатлари 42тага ортиб, 1758тани ташкил этмоқда. 6 киши ўта оғир аҳволда экани маълум қилинган.

🔹Вирус аниқланган кейин ўтган 40 кун ичида 210 мингдан ортиқ киши коронавирусга текширилди. Ҳозирда кунига ўртача 10 минг кишидан тест олинмоқда.

🔹Махсус комиссия карантинни тугатиш устида ишламоқда, вазият яқин орада ойдинлашади.

🔹Ўрта аҳволдаги беморларнинг ҳар бирини даволашга 32 млн сўмдан, жонлантириш бўлимидаги беморлар учун 64 млн сўмдан сарфланмоқда.

🔹"Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамғармасига 71 млрд сўмдан ортиқ пул йиғилди. Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд муҳтож аёллар учун 5 млрд сўм йўналтирди. Алишер Усмонов $20 млн.га қўшимча яна 5 млн доллар ажратган.

🔹Тиббий ниқоб хомашёсини экспорт қилиш тақиқланди. Президент Европа Иттифоқи бозорлари учун GSP+ мақомини олиш вазифасини қўйди.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹26 апрель куни 7 кишига Covid-19 ташхиси қўйилгани хабар қилинди, жами зарарланиш ҳолатлари 1869тага етди.

🔹Беморларнинг 42 фоизи (789 киши) тузалиб чиқди. Бугун 82 бемор соғайгани тасдиқланди.

🔹26 апрель соат 13:00 ҳолатига кўра: Навоийда март ойи охиридан буён, Қашқадарёда эса 18 кундан бери бирорта ҳам янги ҳолат қайд этилмади. Жиззахда эса 9 кундан буён янги бемор аниқланмаган. Навоийда 1, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида 2 нафардан бемор даволаняпти.

🔹Коронавирус энг кўп аниқланган ҳудудлар учлиги ўзгармаган: Тошкент (жами беморларнинг деярли учдан бири), Бухоро ва Хоразм вилоятлари. Кейинги ўринларда – водийнинг уч вилояти.

🔹25 апрелда 8579та тест ўтказилгани маълум қилинди (шундан 58таси мусбат натижа берган). Ўтказилган жами тестлар сони 240 мингдан ошган.

🔹81 мингдан ортиқ киши карантинда, шулардан 63 мингга яқини уй карантинида.

@Olmaliq_shahri
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹29 апрель куни касалланганлар сони икки мингдан, тузалганлар сони мингдан ошди. Жами зарарланиш ҳолатлари 2002тани, соғайиб чиққанлар 1096 нафарни ташкил этмоқда.

🔹Бугун 104 нафар, охирги 3 кунда 307 нафар бемор соғайиб чиқди.

🔹29 апрелда 63 кишига Covid-19 ташхиси қўйилди. Бу – сўнгги 10 кун ичидаги энг юқори кунлик касалланиш кўрсаткичи.

🔹Қурбонлар 9 кишига етди. Тошкентлик 61 ёшли бемор инсульт билан шифохонага ётқизилиб, 2 ҳафта сунъий нафас олиш аппаратида бўлгач, вафот этди.

✈️ Хорижий давлатлар билан авиақатновлар 30 июнгача тикланмайди.

30 апрелдан бошлаб:

🚙 07:00-10:00 ва 17:00-20:00 оралиғида
барча турдаги шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишга;

🌆Кўп қаватли уйлар ҳовлисида масофа сақлаган ва ниқоб таққан ҳолда сайр қилишга (14 ёшга тўлмаганлар ота-онаси ҳамроҳлигида) рухсат берилмоқда.

🏛ОТМ ва ИТИларда лаборатория ва кафедралар фаолияти тикланади.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹30 апрель куни Covid-19'дан даволанаётган беморлар сони (897) ўзгармади: 37 киши тузалди (жами 1133), яна шунча янги бемор аниқланди (жами ҳолатлар 2039).

🔹Бугун аниқланган 37та янги ҳолатнинг 13таси Бухоро, 10таси Тошкентда кузатилди. Шунингдек, Самарқанд (+6), Наманган (+3), Сурхондарё (+3) ва Андижонда (+2) ҳам янги беморлар аниқланди.

🔹Жиззахдан кейин Қашқадарё ва Навоий ҳам коронавируссиз ҳудудга айланиши мумкин. Навоийдаги икки бемордан бири бир ойдан буён соғайганича йўқ.

🔹Тузалишлар сони бўйича сўнгги ўринда қолаётган Самарқанд вилоятининг айрим туманларида карантин қоидалари юмшатилмади.

☀️Вирус тарқалиши секинлашганига ҳаво исий бошлагани ҳам сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

🚕Йирик шаҳарларда шахсий автомобилларда ҳаракатланиш қўйилган тақиқ роппа-роса 1 ой амал қилгач, бугундан сутканинг маълум вақтида ҳатто таксида ҳам юриш мумкин бўлди.

🔹Йилнинг I чорагида Ўзбекистонга келган туристлар сони ўтган йилга нисбатан 12 фоизга камайди.

✈️ТИВ чет элдаги Ўзбекистон фуқароларини қайтариш бўйича чартер рейслар жадвалига эга эмаслигини маълум қилди.

👨‍🏫Кириш имтиҳонлари соддароқ шаклда ўтказилади.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹5 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан жами зарарланиш ҳолатлари 2207тани (+18), тузалганлар 1501 нафарни (+96), қурбонлар 10 нафарни ташкил этмоқда.

🔹Сўнгги 3 кунда энг кўп касалланиш ҳолатлари Самарқанд (+35) ва Тошкентда (+29) кузатилди. Андижонда 3, Қорақалпоғистонда 6 кундан буён бирорта ҳам янги ҳолат қайд этилмади.

🔹4 май куни 10,5 мингта тест ўтказилган. Жами 335 мингдан ортиқ киши коронавирусга текширилди.

Карантин янада юмшатилмоқда: Барча транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади. Эпидемиологик вазият яхши ҳудудларда ўнга яқин фаолият турлари (жумладан, таксилар ҳам) тикланади.

🚦Ҳудудлар "яшил", "сариқ" ва "қизил"га ажратиладиган бўлди.

🔹Сўнгги воқеалардан кейин 2020 йилги бюджет тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилмоқда. Инқирозга қарши кураш жамғармасидан 2,25 триллион сўм сарфланди. Йил бошидан бери солиқ тушумлари прогнози ортиғи билан бажарилган.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹Соғайиш кўрсаткичи 80 фоизга етди —
11 май куни 107 бемор тузалиб чиқди

🔹21 апрель — 10 май оралиғида кунлик тузалганлар янги ҳолатлардан кам бўлмай келаётган эди. Аммо 11 майда 69 кишида вирус аниқланиб, 35 бемор соғайди.

🔹Жами кейслар сони 2486тани (+68), тузалганлар 1988 нафарни (+107) ташкил этмоқда.

🔹Шу пайтгача коронавирус энг кам аниқланган ҳудуд бўлиб келган ва бир ҳафта олдин коронавирусдан холи ҳудудга айланган Навоий вилоятида янги ҳолатлар қайд этилиб, Зарафшон шаҳри "қизил" тоифага ўтказилди.

🔹8-10 май кунлари Дубай, Минск, Сеул ва Деҳли шаҳарларига чартер рейслар ташкил этилди

🔹«Билайн»нинг 91 ходими карантинга олинди.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹Жами зарарланиш ҳолатлари 2612та (+65), тузалганлар 2076 нафар (+36), вафот этганлар 11 (+1) кишига етди

🔹Самарқандда Covid-19'дан илк ўлим юз берди. Тойлоқлик эркак (марҳумларнинг ёши очиқланмаяпти) 9 май куни реанимацияга ётқизилгач, текширувлардан сўнг коронавирус аниқланган.

🔹Беморлар сони ортаётгани карантин юмшатилиши билан боғлиқ эмаслиги айтилди.

🔹Ҳудудлараро транспорт алоқаси тикланиши режалаштирилмоқда. Шаҳарлар ичида шахсий автомобиллар ҳаракати бўйича чекловларни бекор қилиш масаласи ҳам ўрганиляпти.

🔹Пенсиялар нақд пулда бериладиган бўлди. Аҳоли ва тадбиркорларга навбатдаги имтиёзлар эълон қилинди.

🔹Самарқандда 34 кишига коронавирус юқишига сабабчи бўлган шифокорга жиноят иши очилди.

🔹Россияда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади.
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹 30 май куни жами 58та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 55 беморга жавоб берилди

🔹 «Ўрикзор» бозори сотувчисининг оила аъзоларида ҳам вирус аниқланди, вазирлик Тошкент шаҳрида вазият оғирлашиши мумкинлигидан огоҳлантирди

🔹 «Фарҳод» бозори ёпилиши тўғрисида тарқалган хабарлар рад этилди

🔹 ССВ ахборотига кўра, Ўзбекистонда бир кунда 2600дан ортиқ киши карантинга олинди

🔹 ИИВ карантин қоидаларига риоя қилинмаётгани юзасидан ўзбекистонликларга видеомурожаат билан чиқди

🔹 Самарқанднинг Пайариқ туманида асосан шифокорларга коронавирус юққани маълум бўлди

🔹 Наманганнинг Тўрақўрғон туманида аҳоли орасида 2та касалланиш ҳолати қайд этилган

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская