Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#холис_нигоҳ
#аслида

⚡️⚡️⚡️
ХОЛИС БЎЛАЙЛИК — МЕБЕЛЛАРНИНГ БИРОРТАСИ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНМАГАН

❗️
Ижтимоий тармоқларда "Тошкент вилояти ҳокимлиги қарийб ярим миллиард сўмлик мебеллар тўплами харид қилгани"га оид хабар тарқалди.

🔺Мазкур хабарни тайёрлаш ва тарқатишдан аввал вилоят ҳокимлигининг шу масалага дахлдор бўлган бирор масъул ходимидан изоҳ ёки қўшимча тушунтириш олинмагани унда бирёқламалик ва юзаки ёндошувни келтириб чиқаргани турган гап. Буни мазкур пост тагида қолдирилаётган холис-нохолис изоҳлардан ҳам кўриш мумкин.

🔺Тармоқ фойдаланувчиларининг фикр ва муносабат билдириш ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда ижтимоий тармоқдаги мазкур чиқиш юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

🔺Ҳақиқатан ҳам, вилоят ҳокимининг 2022 йил 11 мартдаги 65-10-0-Ф/22-сон фармойиши қабул қилинган бўлиб, унга асосан вилоят ҳокимлиги моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун вилоят маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилган.

🔺Фармойишга Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддалари, шунингдек, вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси бошқарувчиси томонидан тақдим этилган билдирги асос бўлган.

🔺Гап шундаки, вилоят ҳокимлигида хизмат йиғилишлари, видеоконференция ва музокаралар ўтказишга мосланган мобил форматдаги махсус жиҳозланган анжуманлар залига эҳтиёж борлиги туфайли мазкур бино қисқа муддатда, ҳокимлик ҳудудида янгидан барпо этилди. Табиийки, янги анжуманлар залини замонавий, ҳар тарафлама мақбул ва узоқ вақт хизмат кўрсатадиган сифатли мебел анжомлари билан жиҳозлаш зарурати бор. Шу мақсадда юқоридаги фармойишга асосан вилоят ҳокимлиги заҳира жамғармасидан 453 млн. 667 минг сўм йўналтирилган.

🔺Фармойишда алоҳида таъкидланганидек, мазкур маблағ вилоят миқёсида ўтказилган “Наврўз” умумхалқ байрами сайилларида декорация, саҳна ва бошқа жиҳозларни тайёрлаш ва ўрнатиш учун кўзда тутилган сарф-ҳаражатлардан иқтисод қилинган ҳолда ажратилган.

🔺Шартномада маҳсулотни етказиб бериш муддати 10 кун этиб белгиланган ва харид мақсади кўрсатилмаган, деб ёзади блогер. Ҳарид мақсадининг кўрсатилмагани мебелларнинг вилоят ҳокими учун харид қилинганини англатмайди, албатта. Бинобарин, мебелларнинг бирортаси вилоят ҳокимининг иш кабинети учун мўлжалланмаган.

🔺Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, барча учун очиқ манбага жойлаштирилган ҳужжатларда аниқ-тиниқ ошкор қилинган сарф-ҳаражатларга оид маълумотларга алоҳида тус бериш, уларни тахмин ва тусмол билан шарҳлашга уриниш кимга, нима учун кераклиги бизга қоронғу. Иш ва офис анжомларига "шоҳона мебеллар" деб нисбат берилиши қайси мезонга асослангани ҳам бизга номаълум.

🔺Қолаверса, мазкур мебель тўпламларини харид қилиш учун ягона етказиб берувчилар реестрига киритилмаган тадбиркорлик тузилмаси билан тўғридан-тўғри шартнома тузилганлиги ҳақидаги таъкид ҳам ўринсиз бўлиб, ҳокимликлар заҳира жамғармасидан маблағ сарфлаганда пост эгаси иддао қилаётган тартиб назарда тутилмаган.

🔺Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, блогер ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини яна бир марта холис бўлишга, ҳар қандай масалани оммага тақдим этиш ёки улашишдан аввал уни атрофлича ўрганишга чорлаб қоламиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok