Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.94K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Халқ_орасида

⚡️Жорий йилда Олмалиқ шаҳридаги "Зарбулоқ", "Олмалиқсой", "Дўстлик", "Тошкент" маҳаллалари "Обод маҳалла" дастури доирасида таъмирланиши кўзда тутилган.

🛠 Дастур бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб олиш мақсадида шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов бошчилигидаги мутасаддилар бугун мазкур маҳаллаларда бўлиб, ҳудуддаги камчиликларни яқиндан ўрганиб, маҳалла аҳолиси билан суҳбатлашишди.

📗 Жумладан, "Дўстлик" маҳалласидаги "Булбулча" номли мактабгача таълим муассасасида бўлган мутасаддилар боғчанинг таъмири жуда абгор ҳолатда эканлигини ҳисобга олиб, уни тўлиқ реконструкция қилиш бўйича тадбирларни белгилаб олишди.

📌 Шунингдек, "Тошкент", "Зарбулоқ", "Олмалиқсой" МФЙларидаги бир қатор камчиликлар ҳам эътиборга олиниб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича масъулларга топшириқлар юклатилди.

@Olmaliq_shahri
#халқ_орасида
#маҳаллабай

Ҳоким маҳалла муаммоларини ўрганди

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов Алишер Навоий маҳалласида бўлиб, ободонлаштириш ишлари бўйича масъуллар ҳамда фуқаролар билан суҳбатлашди.

📌 Маҳалла ҳудудини яқиндан ўрганган ҳоким тозаликка риоя қилиш, атрофни ободонлаштириш фақат маҳалла идорасининг ёки ХУЖМШнинг зиммасидаги масъулиятмаслигини, фуқаролар ҳам унда фаол ва ташаббускор бўлиши лозимлигини таъкидлади.

@Olmaliq_shahri