Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.97K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#огоҳ_бўлинг
#диний_сохта_ақидалар

Ижтимоий тармоқлардаги
салбий таъсирлар оқибатида...

⚡️ Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологияларидан халқаро террористик ва экстремистик кучлар ҳам фаол фойдаланмоқда. Айниқса, ғоявий ва диний сохта ақидаларни тарқатишда бир неча ўнлаб хорижий мессенжер ва тармоқлар жиноятчиларга қўл келмоқда.

✍️ Жиноятчи тўдалар бир неча минглаб инсонларни айнан шу тармоқлар орқали ўз оқимига тортиб келмоқда. Олмалиқ шаҳрининг 5/2 кичик ноҳиясида яшовчи, 1999 й.т., С.Б. ҳам шулар жумласидандир. У «You Tube» тармоғига кириб, террористик ташкилотлар томонидан жанг лавҳалари ва мамлакатимиз конституциявий тузимига қарши бўлган видеороликларни уяли алоқа воситаси орқали кўриб, уларнинг таъсирига тушиб қолади.

📲 Яъни, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузимини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга хизмат қиладиган ҳамда ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган аудио ва видео тасвирларни кўчириб олади. Бундан ташқари, ҳокимиятни босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга қаратилган маълумотлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш ва бундай материалларни тарқатиш мақсадида юқорида қайд этилган, яъни, диний экстремизм, сператизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга, фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган, аҳоли ўртасида ваҳима чиқаришга қаратилган видео ва аудио файлларни Олмалиқ шаҳрида яшовчи танишлари - У.Ў., О.Э., М.М. ва А.Т.ларга «Тelegram» ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб келган.

⌛️ Ҳозирда юқорида келтирилган ҳолатлар бўйича С.Б.га тегишли тартибда жазо чоралари қўлланилмоқда.

А.НЎЪМОНОВ,
шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов
бўлими катта терговчиси, майор.

@Olmaliq_shahri