#Тантана
Бугун "Давлат тили ҳақида"ги Қонун қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги шаҳримизнинг "Кимёгар" маданият саройида кўтаринки руҳда, кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилди. Сарой фойесида эса таълим муассасалари ўқувчилари томонидан тайёрланган турли кўргазмалар намойиш этилди. Унда давлат тилига бўлган эҳтиром иштиёқи барқ уриб турган ҳамшаҳарларимиз кўргазмаларни ҳавас билан томоша қилишди.
Соат 10:00. Шаҳар фаоллари, ҳокимлик, халқ таълими бўлими вакиллари, устозлар жам бўлган тантанали маросимга шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов кириб келди. Тадбир аввалида саҳнадаги монитор орқали ўзбек тилининг тарихига оид видеоролик намойиш этилиб, она тилимиз давлат тили мақомига осонликча эришилмаганлиги ҳаётий ҳақиқатлар билан очиб берилди.
Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг "Она тилим ўлмайди" номли шеъри минбарда баралла янграши иштирокчиларга она тилимизнинг нақадар буюклигини англатгани рост.
Саройда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради. Шундан сўнг шаҳар ҳокими Усмон Исмоилович байрам табригини ўқиб эшиттирди.
"Инсоннинг маънавий савияси унинг тилида, чиройли нутқида намоён бўлади. Тил миллатнинг буюк бойлиги, бебаҳо хазинаси, туганмас мулкидир. Чунки миллатнинг тарихи, унинг маданий, маънавий мероси, урф-одатлари ва анъаналари унда мужассам бўлади", "Масалан, Япониянинг 8 университети, Туркиянинг 18 университети Американинг 8, Германиянинг 4 университети, Жанубий Кореядаги 2 университетда ҳамда Хитойдаги Миллатлар университетида ўзбек тили ўқитилади", деган жумлалар ўқиб эшиттирилганида, барча самимий айтилган сўзлар учун миннатдорлик билдирди.
Шундан сўнг тадбирда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда ижодий жамоалар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш этилди.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6

Эл бахтига омон бўлинг, шифокорлар!
“Иссиқ жон иситмасиз бўлмас” дейишади. Инсон бу ҳаётда яшар экан, саломатлиги билан боғлиқ бирор муаммо пайдо бўлса, дардига даво истаб дарҳол шифокор ҳузурига шошилади. Улар ҳар вақт биз учун ҳақиқий маънода саломатлик қўрғонининг посбонларидир. Зеро, соғлиқ барчамиз учун энг зарур ва тенги йўқ улуғ неъматлардан биридир.
Ҳар йили юртимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Шу куни жаннатмакон юртимизнинг барча воҳаларида соғлиқни сақлаш соҳасида самарали фаолият юритиб келаётган шифокорлар, тиббиёт ходимлари яна бир бора эътироф этилиб, эъзозланади.
Жумладан, куни кеча шаҳримиздаги “Тошпўлат” тантаналар мажмуасида ҳам тиббиёт ходимлари куни муносабати билан шаҳар ҳокимлиги ва Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида байрам тадбири ташкиллаштирилди. Унда шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов иштирок этиб, йиғилганларни байрам билан самимий қутлар экан, эл-юрт саломатлиги йўлида беминнат хизмат қилаётган бу фидойи инсонларнинг машаққатли меҳнатларини алоҳида эътироф этиб ўтди.
Маълумот учун айтиш жоизки, шаҳримиз Тиббиёт бирлашмаси негизидаги тиббий муассасаларда 230 нафар олий маълумотли шифокорлар, 1626 нафар ўрта-махсус маълумотга эга тиббий ходимлар ҳамда 849 нафар кичик тиббий ходимлар фаолият юритиб, нафақат шаҳримиз фуқароларига, балки қўшни туман фуқароларига ҳам тиббий хизмат кўрсатмоқда.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q

Олмалиқ шаҳрида васийликка олинган 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган ота-оналари қарамоғидан маҳрум бўлган, боқувчисини йўқотган 57 нафар болажонларга бугун "Олтин олма" хиёбонида Янги йил байрами муносабати билан Президент совғаларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Президент совғалари шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов томонидан улашилди.Шаҳар Маданият бўлими томонидан тайёрланган байрам дастури - Қорбобо, Қорқиз ва бошқа эртак қаҳрамонлари жажжи иштирокчиларга бир олам завқ улашди.
Байрам дастурининг иккинчи қисми "Табассум" тантаналар мажмуасидаги байрам дастурхони атрофида давом этди.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган бугунги ҳарбий парад юқори савияда ўтиб, аҳолига кўтаринки руҳ бахш этди.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган бугунги ҳарбий парад юқори савияда ўтиб, аҳолига кўтаринки руҳ бахш этди.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#мустақилликка_туҳфа
#тантана
⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳрида Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўмондонлиги №99280-сонли ҳарбий қисм янги биносининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.
Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги мазкур ҳарбий қисм биносида жорий йилнинг июнь ойидан реконструкция ишлари бошлаб юборилган бўлиб, 3 ой ичида тўлиқ битказилди. Бинода ҳарбий хизматчилар фаолияти учун барча замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган кутубхона, маънавият хонаси, спорт зали ва спорт майдони, хизмат хоналари ҳамда ошхона мавжуд.
Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари Ҳамдам Қаршиев ташриф буюрди ва Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов билан рамзий лента тантанали равишда қирқилиб, бино расман очиб берилди. Яхши ният билан сўйилган жонлиқ бошида, қўллар дуои фотиҳага очилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида бинони реконструкция қилишда жонбозлик кўрсатган қурувчиларга зарбоф тўн ёпилиб, миннатдорлик билдирилди. Шунингдек, ҳарбий қисмнинг 100 га яқин хизматчилари хизматда кўрсатган садоқати, намунаси, эришган юқори натижалари муносабати билан қўмондонликнинг фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо совғалари, пул мукофотлари ҳамда турли даражадаги ҳарбий унвонлар билан рағбатлантирилди. Ҳарбий қисм командири, полковник Валижон Сатторовга янги "Нексия-3" хизмат автомашинаси ҳам туҳфа қилинди.

Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ўказилаётганган тантанали маросимда Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги вакиллари, сектор раҳбарлари, ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда устозлар ҳам онлайн иштирок этаяпти.

#Конституция28
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва ОКМК АЖ ҳамкорлигида "Металлург" маданият саройида тантанали маросим ўтказилди.
Тадбир аввалида Давлатимиз мадҳияси янгради. Сўнг шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов ва ОКМК АЖ Бошқарув раиси, сенатор А.Хурсанов ҳамда шаҳар прокурори М.Маматов шаҳар аҳлини айём муносабати билан самимий қутлаб, Конституциямиз фуқароларимизнинг ҳуқуқлари кафолатланган Бош Қомусимиз эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Тадбирнинг расмий қисмидан сўнг, шаҳар Маданият бўлими ва "Металлург" маданият саройи ижодий жамоалари томонидан ташкиллаштирилган байрам дастури намойиш этилди.

✨Бугун НАВРЎЗ умумхалқ байрами муносабати билан Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар Кенгаши депутатлари ва бошқа фаоллар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланган фарзандлари бор оилалар ҳолидан хабар олмоқда. Хонадонларда бўлиб, аҳоли вакилларига президент табригини етказмоқда.
🪁Шунингдек, шаҳар ҳудудидаги барча маҳаллаларда Наврўзи олам байрами тадбирлари карантин талабларига риоя қилинган ҳолда, очиқ майдонларда сайл тарзида бўлиб ўтяпти. Жойларда дошқозонларга сумалак солиниб, дастурхонларга баҳорий таомлар тортиқ қилинган.
✔️Шаҳримизда байрам тадбирлари давом этади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тантана
⚡️ Бугун "Аммофос-Максам" АЖ корхонасида меҳнат қилаётган 3000 мингга яқин ишчи-ходимлар касб байрамини тантанали тарзда нишонламоқда.

Олмалиқ ИИБ ходимлари касб байрами муносиб нишонланди
⚡️ 25 октябрь – “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳримизда фаолият юритаётган 150 дан зиёд ички ишлар тизимидаги ходимлар учун тантанали байрам тадбири ташкиллаштирилди.
📌 Тадбир аввалида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ва ИИБ бошлиғи Искандарбек Рашидов томонидан соҳа ходимларига байрам табриклари ўқиб эшиттирилиб, шу соҳада кўп йиллардан буён фидойилик билан ишлаётган бир гуруҳ ходимлар фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан рағбатлантирилди.
✅ Тўкин байрамона дастурхон атрофида жам бўлган ИИБ ходимлари учун шунингдек, шаҳар Маданият бўлими ва "Металлург" саройи ижодий ходимлари томонидан намойиш этилган чиқишлар даврага янада кўтаринки руҳ бахш этди.

#онлайн
#тантана
⚡️11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилояти Кенгаши ва ОКМК ҳамкорлигида Олмалиқ шаҳрининг "Гўзал" тантаналар мажмуасида байрам тадбири ташкил этилди.
📌 Унда вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов иштирок этиб, соҳа вакилларига самимий тилакларини билдирди ва "Касаба уюшмалари кунига 1 йил" кўкрак нишонларини эгаларига тантанали тарзда топширди.

⚡️Тошкент вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари ходимлари куни муносабати билан Олмалиқ шаҳрида ўтказилган тантанадан лавҳа

Давлат байроғи – менинг байроғим
⚡️ Тошкент вилояти ва Олмалиқ шаҳар ҳокимликлари ҳамда ОКМК ҳамкорлигида бугун Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан "Давлат байроғи – менинг байроғим" шиори остида байрам тадбири ташкиллаштирилди.
📌 Дастлаб республикамиз суверeнитети рамзи ҳисобланмиш байроғимиз ўрнатилган автоуловлар иштирокида кўча бўйлаб флагшток ўтказилди. Сўнг "Металлург" маданият саройида вилоят фаоллари иштирокида тадбирнинг маънавий-маърифий қисми ташкил этилиб, иштирокчиларга байроғимизга эҳтиром сифатида шараф ленталари тақиб қўйилди.
✅ Тадбир аввалида Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими бошлиғи Ирода Муҳаммедазизова сўз олиб, айём табригини ўқиб эшиттирди ҳамда Сайёра Якупбековани "Маънавият фидойиси" кўкрак нишони билан тантанали тарзда тақдирлади. Ижодий жамоа томонидан тайёрланган ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқ ва рақслар тадбирга янада кўтаринки руҳ бахш этди.

⚡️Юртимиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида шаҳримизнинг олис, тоғли ҳудуди "Теракли" МФЙда байрам тадбири ташкил этилди.
📌 Тадбирни Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Аҳмедов самимий тилаклари билан очиб берди. "Баркамол авлод" мактаби, шаҳар Маданият ва туризм бўлими томонидан намойиш этилган дастурлар маҳалла аҳлига байрамона руҳ бахш этди. Тадбирда иштирок этган нуронийлар мустақиллигимиз абадий бўлишлигини, халқимиз фаровон, бозорларимиз, хонадонларимизда тўкин-сочинлик бўлишини сўраб, қўлларини дуога очишди.
Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
Web-site | Telegram | Faсebook | You tube

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллик байрами "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” деган эзгу ғоя остида куни кеча Олмалиқ шаҳрида ҳам кенг нишонланди.
✨ Қутлуғ сана муносабати билан шаҳар Марказий ўйингоҳида Миллий маданият марказлари, маҳалла ҳамда ижод мактабларининг миллий анъналарни акс эттирувчи кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Маҳалла фаоллари томонидан ош тайёрланиб, аҳолига улашилди. Байрамда минглаб олмалиқликлар, фаоллар, нуроний кексалар, ёшлар иштирок этишди. Шаҳар Маданият бўлими ва "Металлург" маданият саройи ижодий жамоаси ҳамда эстрадамизнинг суюкли вакилларининг ижодий чиқишлари барчага байрамона кайфият бахш этди. Самимий қутловлар нуронийларнинг дуоларига, куй-қўшиқлар рақсларга уланди.
✅ Зеро, тинч ва осойишта юртга байрамлар ярашади. Байрамда болажонларнинг юз-кўзларида қувонч, кексалар қалбида шукроналик ҳислари жўш урди.