Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Расмий_муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 мартдаги ПҚ-2807-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2017 йил 9 мартдаги “Ёшлик-1” (Дальнее) конининг мис-молибденли рудаларини ўзлаштириш орқали заводнинг хом-ашё базасини мустаҳкамлаш ҳисобига Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг янада ривожланишини, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришни таъминлаш мақсадида, халқаро стандартларга, энергия самарадорлиги талабларига ва экологик стандартларга жавоб берадиган замонавий технологиялар ва ускуналар билан жихозланган янги кон-металлургия мажмуаси қурилиши тўғрисида 101-сонли қарори қабул қилинган.

Шу муносабат билан Олмалиқ шаҳрида биринчи босқичда бузилиши режалаштирилган 146 та хонадон “Қалмоқир” МФЙ ҳудудида жойлашган бўлиб, мазкур уйларда истиқомат қилаётган фуқароларга ўриндош сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2006 йил 29 майдаги №97-сонли қарори талаби асосида 146 та хонадонга ер майдони уй-жой қурилиши учун ажратиб берилган.

Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2017 йил 10 апрелдаги 126-сонли қарорига асосан, “Олмалиқ КМК” АЖ томонидан янги ташкил этилган уй-жойлар учун коммунал тармоқлар тўлиқ тортилиб табий газ, ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда электр таъминоти тармоқлари ўтказилган.

Бугунги кунда мазкур ҳудудга олиб борувчи йўлни бетон қопламаси билан қоплаш ва мукаммал таъмирлаш мақсадида лойиҳалаштириш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

@Olmaliq_shahri
#расмий_муносабат

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Уй-жойларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш бўлими фуқаро Рибакова Кристина Николаевнанинг Ўзбекистон Республикаси Президентига ижтимоий тармоқ орқали қилган видеомурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

⚡️Фуқаро Рибакова Кристина Николаевна Олмалиқ шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 1-сектор штабида ўтказилган шаҳар ҳокимининг сайёр қабулига мурожаат қилиб, “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси эканлигини, қарамоғида 1 нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, шахсий турар жойга эга эмаслигини, қайнотасига тегишли 2 хонали Бинокор кўчаси, 5 А-уй, 21-хонадонда 7 киши яшаб келишини, 1 хонадан иборат Улуғбек кўчаси, 59 С-уй, 67-хонадонда яшаш ҳуқуқи сақланиб қолганлигини, ушбу хонадон таъмирталаб ҳолатда бўлиб яна бошқа меросхўр борлигини, хонадонга кўчиб кириб яшаш учун ўзаро келишмовчилик бўлаётганлигини маълум қилиб, шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги турар жойлардан ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраган.

📌 К.Рибаковага шаҳар ҳокимлиги қошидаги Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар-жойларни тақсимлаш, тақдим этиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш ва ҳисобини юритиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссиясига ҳужжат тақдим этиши тушунтирилган.

Олмалиқ шаҳар ХТМФМТ ав ТЕБнинг 2020 йил 18 ноябрдаги 324-сонли Тақдимномаси ва тақдим этилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сонли ва 2019 йил 26 февралдаги 170-сонли қарорларига асосан шаҳар ҳокимлиги қошидаги Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар-жойларни тақсимлаш, тақдим этиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш ва ҳисобини юритиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссиясида кўриб чиқилиб, шаҳар ҳокимининг 2021 йил 11 февралдаги 61-сонли қарори билан турар жойга муҳтож етим болалар рўйхатига навбатга қўйилган.

❇️ Фуқаро К.Рибакованинг оилавий шароити ва мурожаатлари инобатга олиниб, шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги бўш турган 2 хонадан иборат Тотувлик кўчаси, 9 Б-уй, 52-хонадон таклиф қилинган. Фуқаро ўз ҳисобидан таъмирлаш ишларини амалга оширишини маълум қилиб, ушбу турар жойга ордер расмийлаштириб бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.

🔰 Фуқаронинг мурожаати инобатга олиниб, шаҳар ҳокимининг 2022 йил 30 мартдаги 116-10-147-Қ/22-сонли қарори билан Тотувлик кўчаси, 9 Б-уй, 52-хонадон (2 хонали) ажратилиб, К.Рибакованинг номига 013022 А-серияли турар жой ордери расмийлаштириб берилган.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#расмий_муносабат
#суд_ҳукми

⚡️Жорий йилнинг 27 июль куни ижтимоий тармоқларда "Ойдин" деҳқон бозорида "патта пули йиғувчи" вазифасида ишловчи Қаҳҳор Икромовнинг бозордаги савдо қилувчи аёлни ҳақоратлагани бўйича видеолар тарқалган.

Мазкур ҳолат Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан тезкор назоратга олиниб, терговда йиғилган ҳужжатларга асосан, Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар суди ҳукми билан айбдор Қаҳҳор Икромовга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан 15 сутка озодлик маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Савдо қилувчи аёл Шоҳида Ирисметова Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддасига асосан огоҳлантириш билан чекланди.

@Olmaliq_shahri
#расмий_муносабат

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 237-сонли қарорига асосан, шаҳар ҳокимлиги томонидан 2019 йил 19 декабрдаги 01-8/633-сонли ва 2022 йил 11 февралдаги 5/172-сонли хати асосида "Металлурглар" кўчаси 66-уй, 74-хонадонга таъқиқ қўйилган.

Фуқаро Кожевин Виктор Дмитриевич шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилиб, хусусий мулки бўлган "Металлурглар" кўчаси, 66-уй, 74-хонадонга шаҳар ҳокимлиги томонидан қўйилган таъқиқни ечишни сўраган.
Фуқаронинг мурожаатига асосан шаҳар ҳокимлиги томонидан тегишли мутахассислар яшаш манзилига чиқиб ўзи ва қўшнилари иштирокида суҳбат ўтказилди.

Суҳбат жараёнида фуқаро ушбу манзилда ёлғиз ўзи яшаб келишини, Маҳалла фуқаролар йиғини томонидан озиқ-овқат ва моддий ёрдам олиб турганлигини, яқин қариндошлари йўқлигини маълум қилди. Фуқародан хонадонга қўйилган таъқиқни ечиш сабаби сўралганда, Алфия исмли аёл келиб ундан хабар олиб турганлигини, ҳеч қандай қариндошлик алоқалари йўқлигини, шу аёлга ҳужжатлаштириб бериш ниятида эканлигини таъкидлаб ўтди.

Фуқаро билан суҳбат жараёнида муомалага лаёқатли эканлигига шубҳа туғилганлиги боис, ҳамда фуқарони турар жойсиз қолиш эҳтимоли борлиги ва бегона шахслар томонидан ғаразли мақсадда хонадонни ўзлаштирилишини олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан хонадонга қўйилган таъқиқни ечиш масаласи рад этилди.

@Olmaliq_shahri
#расмий_муносабат

⚡️ Ижтимоий тармоқларда "Ойдин" деҳқон бозоридаги чиқиндилар "Тоза ҳудуд" корхонаси томонидан ўз вақтида олиб кетилмаётгани танқид остига олинган.

📌 "Тоза ҳудуд" Олмалиқ шаҳар филиали раҳбари, шаҳар Кенгаши депутати Абдурахмон Турғунбоевнинг маълумотига кўра, "Ойдин" деҳқон бозоридаги чиқиндилар ҳар икки кунда бир марта олиб кетилади. Жорий йилнинг 25 июль куни ҳам бозордаги чиқинди контейнерлари олиб кетиш учун тайёр ҳолатга келтириб қўйилган бўлган ва ўз вақтида олиб чиқиб кетилган.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#Расмий_муносабат

⚡️Олмалиқ шаҳри "Мустақилликнинг 27 йиллиги" даҳасидаги 11-уй ёнидаги ер "Сув таъминоти" Олмалиқ шаҳар филиали ходимлари томонидан сув қувурларини текшириш мақсадида очилган, аммо иш якунлангач чуқур кўмилмагани танқид остига олинган эди.

📌 "Сув таъминоти" Олмалиқ шаҳар филиалининг маълумотларига кўра, жорий йил 18 август куни соат 22:00 ларда ушбу ҳудуддаги ичимлик сув қувурида носозлик юзага келган. Корхона ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда қувур ёрилганлиги аниқланиб, 19 август куни авария бартараф этилган. Қyвyрда қайта носозлик келиб чиқмаслиги учун, чуқур 19 август куни кўмилмаган. "Мустақилликнинг 27 йиллиги даҳаси"даги 11-уй ёнида очиқ турган чуқур 22 август куни кўмилган ва ҳеч ким бундан талофат кўрмаган.

@Olmaliq_shahri
#расмий_муносабат

Фуқаро Ахмедова Гули Каримкуловнанинг ижтимоий тармоқ орқали Ўзбекистон Республикаси Президентига қилган видеомурожаати бўйича

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги хўжалик ҳисобидан "Уй-жойларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, Ахмедов Ботир Мамадович онасига тегишли "Ёшлик" кўчаси, 26 А-уйда доимий рўйхатда туриб, турмуш ўртоғи Ахмедова Гули Каримкуловна ва 4 нафар фарзанди билан “Отдих” дала ҳовлисида ижарада яшаб келиши, 2-гуруҳ ногирони эканлиги ва шахсий турар-жойга эга эмаслиги инобатга олиниб, шаҳар ҳокимининг 2017 йил 30 декабрдаги 759-сонли қарори билан турар-жойга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига навбатга қўйилган.

Турар-жойга муҳтожлар рўйхатидаги навбати инобатга олиниб, шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 декабрдаги 1123-сонли қарори билан 2 хонадан иборат "Тотувлик" кўчаси, 9 Б-уй 29-хонадон ажратиб берилган. Ҳозирда Г.Ахмедова ушбу манзилда истиқомат қилади. Фуқаро Г.Ахмедованинг қизи, Мамадова Мафтуна Ботир қизи шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилиб, шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган 2 хонали "Тотувлик" кўчаси, 9 Б-уй, 29-хонадонда яқинлари билан жами 6 киши яшаб келишини, хонадони торлик қилаётганини, ўзи 2-гуруҳ ногирони эканлигини маълум қилиб, турар-жойга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига навбатга қўйишни сўраган. Шаҳар ҳокимининг 2020 йил 13 июндаги 275-сонли қарори билан турар-жойга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига навбатга қўйилган. 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига 21-навбатда турибди.
Турар-жой билан таъминлаш амалдаги қонунчиликка кўра навбат асосида амалга оширилади.

Гули Ахмедова ўз видеомурожаатида ўғлини фақат ОКМКга ишга жойлаштириш бўйича ҳам келтириб ўтган бўлиб, мазкур масала ОКМК АЖ Бошқарув раисининг 2021 йил 2 октябрдаги 0058-сонли буйруғига кўра, электрон, очиқ ва шаффоф тартибда ўтказилади ҳамда Г.Ахмедованинг ўғли ҳам ОКМКга ишга кириши учун махсус электрон платформа орқали мурожаат этиши мумкин.

Шунингдек, фуқаро Г.Ахмедова ўз мурожаатида шохобча қуриб беришни ҳам сўраган. Мазкур масала бўйича Г.Ахмедовага тушунтириш берилган. Яъни, шаҳар ҳокимлиги фуқарога енгил конструкцияли объект қуриш учун маблағ ажратишга ваколатли эмас. Мабодо ҳомий корхона, ташкилот ёки фуқаролар бўлса, шохобча қуриш учун ҳомий сифатида йўналтиришда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилади.

Огоҳлантириб ўтамизки, давлат хизматчиси ҳам фуқаро ҳисобланиб, уларга нисбатан туҳмат қилиш ҳам қонунчиликда тегишли жазо чоралари қўлланилишига асос бўлади. Шу ўринда блогерлардан масалани ёритишдан аввал вазиятни ҳар икки томонлама ўрганишларини ва бу борада ёрдам керак бўлса ҳокимлик Ахборот хизмати доимо шай эканлигини билдириб қоламиз.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#расмий_муносабат

⚡️Олмалиқ шаҳри Мирзо Улуғбек маҳалласидаги чиқиндихонада чиқиндилар тўпланиб қолгани ва ўз вақтида олиб кетилмаётгани танқид қилинган эди.

📌 Мазкур муаммо "Тоза ҳудуд" Олмалиқ шаҳар филиали томонидан назоратга олиниб, ҳозирда чиқиндилар ҳар куни олиб чиқиб кетилиши йўлга қўйилганини маълум қиламиз.

@Olmaliq_shahri
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳар "Эҳтиром" кўчасидаги пиёда ва велосипед йўлаги якуний қисмидаги ариқ ёпилмаганлиги танқид остига олинган.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Қурилиш бўлими мутахассиси Рустам Мазифаровнинг маълумотига кўра, шуни маълум қиламизки, Олмалиқ шаҳрининг архитектура қиёфасини яхшилаш доирасида “Кўҳинур мадад ҳамкор” МЧЖ томонидан 2,63 км пиёдалар йўлакчаси, 2,63 км велосипед йўлаклари, 3,4 км ирригация тармоқларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган.

Жумладан, "Эҳтиром" кўчасига ҳам пиёда ва велосипед йўлаклари ётқизилган. Мурожаатда акс этган йўлак қисми лойиҳанинг охирги нуқтаси ҳисобланади, яъни, ушбу жойда велосипед йўлаги якунланган.

Айнан шу сабабга кўра, темир тўсиқлар ўрнатилган. Қолаверса, лойиҳага асосан пиёда йўлагининг якуний нуқтасидан кейин жойлашган ирригация лотоги ёпилиши назарда тутилмаган.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

📲Бугунги кунда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида овоз бериш жараёни давом этмоқда. Ҳозирда жами 33 минг 600 лойиҳа учун 10 миллиондан ортиқ овоз берилди.

✈️ Шу билан биргаликда, ижтимоий тармоқларда бюджет ташкилоти ходимларини мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги лойиҳаларга овоз беришга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан хабарлар тарқалмоқда

▫️Шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўрганишлар натижалари шуни кўрсатмоқда-ки, йирик маҳаллалар аҳоли сони юқори бўлганлиги сабабли овоз беришда устунликка эга бўлиш ҳолатлари мавжуд.

▫️Овоз беришда тенгсизликка йўл қўймаслик, шунингдек, барча маҳаллалар аҳолиси учун лойиҳаларни амалга оширишда тенг имкониятлар яратиш мақсадида вазирлик томонидан бир қанча техник ва услубий ечимлар ишлаб чиқилмоқда.

Жумладан:
🔹FACE ID ёрдамида идентификация қилиш механизмини жорий этиш. Бунда, тасдиқланган фойдаланувчилар томонидан берилган овозлар СМС орқали берилган 5 ёки 10 овозга тенглаштирилиш;

🔹кам сонли аҳоли яшайдиган маҳаллалар аҳолиси томонидан илгари сурилган лойиҳалар учун кўпайтириш коэффициенти жорий этиш амалиёти кўриб чиқилади.

Бунда, кичик маҳаллалар лойиҳаларига катта маҳаллалар аҳолиси ташаббуси билан тенг шароитларда рақобатлашиш имконияти яратилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ташаббуслар учун овоз беришнинг шаффофлиги ва адолатлилигини таъминлашга қаратилган бошқа таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасини янада ривожлантириш юзасидан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш ва таклифларини ҳисобга олиш мақсадида вазирлик расмий каналларида батафсил маълумотлар эълон қилиб борилади.

➡️ OʻZB
➡️ РУС

#расмий_муносабат

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳри Ибн Сино кўчасидаги таъмирланганига 3 ой бўлган сув қувурининг ёрилгани ҳамда асфальт йўлнинг чўкканлиги бўйича маълумотлар тарқалди.

Олмалиқ шаҳар "Сув таъминоти" корхонаси томонидан берилган маълумотга кўра, ПҚ 408-қарор ижросига асосан А.Авлоний МФЙда 223 метр Д-530ммли темир қувурлар "Бакен қурилиш монтаж" МЧЖ корхонаси томонидан янгисига алмаштирилиб, таъмирланган.

Ҳозирда ушбу ётқизилган сув қувурларида носозлик юзага келган бўлиб, қурилиш корхонаси зиммасига носозликларни бартараф этиш вазифаси юклатилди. шу муносабат билан шаҳар "Сув таъминоти" корхонаси томонидан Д-530 ммли сув қувуридаги зулфинлар таъмир ишлари тугагунга қадар ёпилди. Қурилиш ташкилоти носозликни бартараф қилгандан сўнг чўккан асфальт йўл ҳам тиклаб берилади.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#расмий_муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқларда "Олмалиқ шаҳрида педагог-ходимларнинг меҳнат таътили даврида тиббий кўрикдан ўтишларига мажбурланаётганлиги..." бўйича тарқалган видео юзасидан Олмалиқ шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан қуйидагича муносабат билдирилди.

📌 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 8 июндаги №10-15346-сонли “Тарбиячи ва ўқитувчилар саломатлигини муҳофаза қилиш кунлари”ни ташкил этиш тўғрисида"ги ҳамда Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2023 йил 14 июндаги №06/07-448-сонли ва Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 10 июлдаги №605-сонли хатларига асосан Олмалиқ шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги ходимларни “бепул” тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари амалга оширилмоқда. Тизимдаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтишлари “ихтиёрий” ташкил этилган бўлиб, бунга ҳеч бир ходим мажбурий жалб қилинмаган.

Мазкур тадбир бўйича тўлиқ маълумот олмоқчи бўлганлар +99899-409-49-55 телефон рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#расмий_муносабат

⚡️"Маҳалла"  газетасининг жорий йилги 33-сонида Олмалиқ шаҳридаги “Мустақиллик” маҳалласида ёшлар учун футбол майдончаси қуриш учун жой бор бўлса-да, масъуллар томонидан эътиборсизлик қилинаётгани танқид қилинган.

📌 Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги бунга жавобан маълум қиладики, футбол майдончаси қуриш учун фуқаролар "Ташаббусли бюджет" платформасига таклифларини киритиб, овоз йиғиш орқали бюджетдан маблағ ютиб олиши мумкин. Бу ҳақда маҳалла аҳлига ҳам тушунтириш берилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#расмий_муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги ички йўллардан биридаги пиёдалар учун белгиланган пиёдалар ўтиш жойи нотўғри чизилганлиги танқид остига олинган.

📌Бундан бир йил аввал Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ Эксплуатация-монтаж бўлими ходимлари томонидан пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатни ташкил этиш мақсадида чизилган ушбу пиёдалар ўтиш жойлари шаҳар ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан назоратга олиниб, камчиликлар тез кунларда бартараф этилиши маълум қилинди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#расмий_муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ  шаҳрининг Ипак йўли кўчаси, 44-уй олдидаги ер ноқонуний чиқиндихонага айлангани ҳақида мурожаат бўлган.

Мазкур мурожаат масъуллар томонидан назоратга олиниб, чиқиндилар уюми "BIG SCAN AS PLYUS" БСК томонидан тозаланиб, олиб чиқиб кетилди.

Каналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#расмий_муносабат

Куни кеча Олмалиқ шаҳрининг "Рамазон" маҳалласидаги бир неча хонадондаги ичимлик суви жўмракларидан қонли сув оқиши кузатилган.

Шаҳар "Сув таъминоти" корхонаси масъулларининг ҳолат юзасидан дастлабки маълумот беришича, бу кушхонадаги оқова сув ва ичимлик сув қувурининг тешилиб, ўзаро қўшилиб кетиши сабабли кузатилган.

Ушбу ҳолат зудлик билан масъуллар томонидан назоратга олиниб, ҳозирда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#Расмий_муносабат

⚡️Умра тадбирларини ташкил этиш юзасидан
расмий муносабат

🏢 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

🗂 Мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилмоқда.

📌 Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилмоқда:

💵 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўяди;

🕌 “Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлайди;

🕋 “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлишини таъминлайди;

“Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади;

📝 “Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширади.

📊 2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.

❗️ Шу ўринда, муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим:

Мазкур қарор асосида эндиликда фақат “Умра лицензиясига эга” бўлган мамлакатимизда фаолият юритаётган туристик ташкилот “Умра” тадбирларини ташкил этади.

Умра фаолиятини 1 ноябрдан сўнг ташкил қилишни реклама қилаётган ҳар қандай “турфирма”нинг лицензияси мавжудлигини суриштириб олишингизни тавсия қиламиз!

Ноқонуний “турфирма” ёки “турагент”лардан огоҳ бўлинг!

✔️ Эслатиб ўтамиз! Туристик ташкилотлар томонидан “Умра” тадбирлари юқоридаги қарор ижросини қатъий таъминланган ҳолда ташкил этилади.

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#Расмий_муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқ фаоли Ислам Капарзо томонидан бугун телеграм орқали Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги балансидаги Сўфи Оллоёр МФЙда жойлашган кўп қаватли 9-А ётоқхонада яшовчи фуқаролар томонидан йўлланган видеомурожаат эълон қилинган.

📌 Мазкур мурожаатда келтирилган муаммолар Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги масъуллари томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш ишлари якунлангач ҳолат бўйича батафсил маълумот берилади.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқ фаоли Ислам Капарзо томонидан телеграм орқали Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги балансидаги Сўфи Оллоёр МФЙда жойлашган кўп қаватли 9-А ётоқхонада яшовчи фуқаролар томонидан йўлланган видеомурожаат шаҳар ҳокими томонидан назоратга олиниб, камчиликлар бартараф этилди.

📌 Жумладан, юқоридаги видеолавҳада Сўфи Оллоёр МФЙ раиси айтганидек, қаровсиз бинодаги чиқиндилар шаҳар Ободонлаштириш ходимлари томонидан тозаланиб олиб чиқиб кетилди. Бинога яна чиқинди ташланмаслиги учун дераза ва эшиклари ёпиб чиқилди ҳамда видео кузатув мосламаси ўрнатилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_муносабат

⚡️ Олмалиқ шаҳар Санэпид бўлими Санитария-гигиена бўлими мудири Шавкат Дониёров:

- Олмалиқ шаҳридаги "Бухоро мактаби"ни санитария-эпидемиологик ўрганиш натижаларига кўра ўқувчиларда сувдан ҳам, овқатдан ҳам заҳарланиш ҳолатлари кузатилмаган!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM