Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.92K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Конституция_бахтимиз_қомуси

⚡️ Жорий йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 29 йил тўлиши муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамда шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида бугун 2-умумтаълим мактабида "Конституция - бахтимиз қомуси" мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси М. Арсланова иштирок этиб, Бош қомусий ҳужжатнинг халқчиллиги, унда миллий урф-одатлар, анъаналар, эътиқод, умуман миллий қадриятлар ҳимояси ва равнақи ҳақида аниқ белгилаб қўйилганлиги тўғрисида ёшларга айтиб ўтди.

♻️Тадбир давомида мактабнинг фаол ўқувчилари ижросида байрам дастури намойиш этилди.

@Olmaliq_shahri
#Конституция_бахтимиз_қомуси

⚡️Бугун Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳар Қўриқлаш бўлими ҳамкорлигида 22-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан "Конституция –эркин ва фаровон ҳаётимиз мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

❇️Тадбирда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари иштирок этиб, Конституция тарихи, унда миллий қадриятларимизнинг акс этгани, юртимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар туфайли ўз исботини топаётганини таъкидладилар.

🟢Тадбир давомида умумтаълим мактаби иқтидорли ўқувчиларининг бадиий чиқишлари тадбир иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.

@Olmaliq_shahri