Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Бу_муҳим

ДХА ОГОҲЛАНТИРАДИ: АҲОЛИГА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК МУҚАРРАР!

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 215.5-моддасига асосан:

- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда;
- давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда;
- арз қилувчидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда;
- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабини (топшириғини) бажармаганликда ифодаланган тарзда бузилиши

Давлат хизматлари агентлиги органлари томонидан қуйидаги турдаги маъмурий жазо чораларини қўллашга асос бўлади:

❗️мансабдор шахсларга ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима
солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — мансабдор шахсларга ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан бир қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.

Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

❗️Юқорида кўрсатилган ҳужжат ёки маълумотларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолидан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади.

#Бу_муҳим

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Бу_муҳим

📣 Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори қабул қилинди.

💠 Мазкур қарор билан:

Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари

Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

💠 Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари:

Касбий маданиятга оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари

Хизмат фаолиятига оид одоб-ахлоқ қоидалари

Хизматдан ташқари одоб-ахлоқ қоидалари

Жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларга оид одоб-ахлоқ қоидалари

Хизмат фаолиятидаги ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид одоб-ахлоқ қоидалари

Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш чоралари

Давлат хизматчиларининг манфаатини ҳимоя қилиш

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини
назорат қилиш масалаларини тартибга солади.

Шунингдек, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик
учун жавобгарлик тартибини белгилайди.

🟢Давлат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар жорий йилнинг 25 октябрь санасига қадар ўз фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлайди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM