#Тантана
Бугун "Давлат тили ҳақида"ги Қонун қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги шаҳримизнинг "Кимёгар" маданият саройида кўтаринки руҳда, кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилди. Сарой фойесида эса таълим муассасалари ўқувчилари томонидан тайёрланган турли кўргазмалар намойиш этилди. Унда давлат тилига бўлган эҳтиром иштиёқи барқ уриб турган ҳамшаҳарларимиз кўргазмаларни ҳавас билан томоша қилишди.
Соат 10:00. Шаҳар фаоллари, ҳокимлик, халқ таълими бўлими вакиллари, устозлар жам бўлган тантанали маросимга шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов кириб келди. Тадбир аввалида саҳнадаги монитор орқали ўзбек тилининг тарихига оид видеоролик намойиш этилиб, она тилимиз давлат тили мақомига осонликча эришилмаганлиги ҳаётий ҳақиқатлар билан очиб берилди.
Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг "Она тилим ўлмайди" номли шеъри минбарда баралла янграши иштирокчиларга она тилимизнинг нақадар буюклигини англатгани рост.
Саройда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради. Шундан сўнг шаҳар ҳокими Усмон Исмоилович байрам табригини ўқиб эшиттирди.
"Инсоннинг маънавий савияси унинг тилида, чиройли нутқида намоён бўлади. Тил миллатнинг буюк бойлиги, бебаҳо хазинаси, туганмас мулкидир. Чунки миллатнинг тарихи, унинг маданий, маънавий мероси, урф-одатлари ва анъаналари унда мужассам бўлади", "Масалан, Япониянинг 8 университети, Туркиянинг 18 университети Американинг 8, Германиянинг 4 университети, Жанубий Кореядаги 2 университетда ҳамда Хитойдаги Миллатлар университетида ўзбек тили ўқитилади", деган жумлалар ўқиб эшиттирилганида, барча самимий айтилган сўзлар учун миннатдорлик билдирди.
Шундан сўнг тадбирда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда ижодий жамоалар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш этилди.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6

Эл бахтига омон бўлинг, шифокорлар!
“Иссиқ жон иситмасиз бўлмас” дейишади. Инсон бу ҳаётда яшар экан, саломатлиги билан боғлиқ бирор муаммо пайдо бўлса, дардига даво истаб дарҳол шифокор ҳузурига шошилади. Улар ҳар вақт биз учун ҳақиқий маънода саломатлик қўрғонининг посбонларидир. Зеро, соғлиқ барчамиз учун энг зарур ва тенги йўқ улуғ неъматлардан биридир.
Ҳар йили юртимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Шу куни жаннатмакон юртимизнинг барча воҳаларида соғлиқни сақлаш соҳасида самарали фаолият юритиб келаётган шифокорлар, тиббиёт ходимлари яна бир бора эътироф этилиб, эъзозланади.
Жумладан, куни кеча шаҳримиздаги “Тошпўлат” тантаналар мажмуасида ҳам тиббиёт ходимлари куни муносабати билан шаҳар ҳокимлиги ва Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида байрам тадбири ташкиллаштирилди. Унда шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов иштирок этиб, йиғилганларни байрам билан самимий қутлар экан, эл-юрт саломатлиги йўлида беминнат хизмат қилаётган бу фидойи инсонларнинг машаққатли меҳнатларини алоҳида эътироф этиб ўтди.
Маълумот учун айтиш жоизки, шаҳримиз Тиббиёт бирлашмаси негизидаги тиббий муассасаларда 230 нафар олий маълумотли шифокорлар, 1626 нафар ўрта-махсус маълумотга эга тиббий ходимлар ҳамда 849 нафар кичик тиббий ходимлар фаолият юритиб, нафақат шаҳримиз фуқароларига, балки қўшни туман фуқароларига ҳам тиббий хизмат кўрсатмоқда.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q