Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури_амалда

Олмалиқ шаҳридаги маҳаллалар ҳудудига ёшларнинг мунтазам равишда спорт билан шуғулланишлари ҳамда вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли жиҳозлар ўрнатилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#мурожаат_ва_ечим

Олмалиқ шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 7-уй фуқароларидан сув қувурида авариявий носозлик юзага келганлиги бўйича мурожаат тушди.

Шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олинган ушбу мурожаат бўйича айни вақтда иш ташкил қилиниб, носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

@Olmaliq_shahri
❗️Республика махсус комиссиясининг қарори билан вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди.

Вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига корпоратив байрам тадбирларидан тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилди.

❗️Республика махсус комиссиясининг қарори билан юқоридаги чеклов ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳамда санитария-гигиена ва карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланди.

Фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилди.
#мурожаатдан_сўнг

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ҳавога чиқариб юборилаётган газ билан боғлиқ хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

...лойиҳалар амалга татбиқ этилгач, атмосферага чиқувчи олтингугурт оксиди деярли 70-80 фоизга камайишига эришилади...

▶️Батафсил

Каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
#Бу_муҳим

ДХА ОГОҲЛАНТИРАДИ: АҲОЛИГА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК МУҚАРРАР!

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 215.5-моддасига асосан:

- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда;
- давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда;
- арз қилувчидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда;
- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабини (топшириғини) бажармаганликда ифодаланган тарзда бузилиши

Давлат хизматлари агентлиги органлари томонидан қуйидаги турдаги маъмурий жазо чораларини қўллашга асос бўлади:

❗️мансабдор шахсларга ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима
солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — мансабдор шахсларга ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
#ёшлар_дастури_амалда

Сектор раҳбарлари ва ёшлар

⚡️ Бугун шаҳримизнинг 2-сектор ҳудудидаги "Шошилоқ" ва "Ойдин" маҳалла фуқаролар аҳли билан шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов ва сектор раҳбарлари - прокурор Музаффар Маматов ҳамда ИИБ бошлиғи Искандарбек Рашидов ва масъул мутасаддилар иштирокида “Сектор раҳбарлари ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

❇️ Учрашув давомида 9 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, назоратга олинди. Ўрганилган мурожаатларнинг аксарияти бандлик масаласида бўлиб, сектор раҳбарлари томонидан ишга жойлашишларида амалий ёрдам беришлари сўралди.

❇️Учрашув якунида ишлаш истагини билдирган ёшлар билан шаҳар ҳудудидаги бўш иш ўринлари бўлган корхоналарга экскурсия ташкил этилиб, 5 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

@Olmaliq_shahri
#ҳокимлик_соати

Бугун шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов томонидан ҳокимлик аппарат ходимлари ва бўлим раҳбарлари иштирокида навбатдаги ҳокимлик соати ўтказилди.

✍️ Ҳокимлик соатида 2021 йилда режалаштирилган долзарб вазифаларни амалга ошириш юзасидан ҳар бир йўналиш кесимида "йўл хариталари" ишлаб чиқиш;

истеъмолчиларнинг коммунал қарздорликларини йил якунига қадар ёпиш;

аукционга чиқариладиган ерлар ҳақида эълон бериш;

бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш;

жамоат транспорти бўйича муаммоларни ҳал этиш, жумладан, бекатлар қуриш, аҳоли мурожаатлари бўйича маршрут линияларини қайта кўриш чораларини ишлаб чиқиш;

автостоянкаларни ободонлаштириш;

МФЙ раислари устидан фуқаролардан оммавий келиб тушаётган аризаларни ўрганиб чиқиш;

хонадонлари авария ҳолатига келиб қолган фуқароларнинг масалаларини ҳал этиш;

ХТБ тасарруфидаги мактаб жамоаси маънавий муҳитини тартибга келтириш чораларини кўриш;

Аёллар маслаҳат Кенгашларига жой ажратиш;

шаҳардаги ётоқхоналарни тўлиқ хатловдан ўтказиш;

чин етимларга ажратилган хонадонлар таъмирини якунлаш, ажратилган маблағни тўғри йўналтириш;

ширкатлардаги дебитор қарздорликни тушириш;

малакали кадрлар захирасини яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

мактабгача таълим ташкилотлари ва 15-умумтаълим мактабини фойдаланишга топшириш;

янги йилни кутиб олиш бўйича махсус комиссия баёни мазмунини кенг тарғиб қилиш ва карантин қоидаларига риоя қилишни назорат қилиш;

бандликни таъминлаш бўйича жойлардаги корхона, ташкилотлардаги бўш иш ўринларини хатловдан ўтказиш;

қишлоқ хўжалиги ярмаркаси ташкил этиш;

ёшларнинг мурожаати бўйича бўш бинолардан жой ажратиш масаласини ҳал этиш;

шаҳарни ободонлаштириш бўйича аниқ тизимли иш ташкил қилиш;

шаҳар марказининг лойиҳаси;

эко бозор ташкил этиш;

"Теракли" МФЙга кўприк қуриш;

Пискент туманидан Олмалиқ шаҳрига ер ажратиш масаласи;

Вазирлар Маҳкамасининг ноябрь ойидаги баёни ҳамда 149-сонли қарори ижроси;

инвестиция йўналиши бўйича ишларни ташкил қилиш;

Ёшлар дастури ижроси, фуқаролар орасида маънавий-маърифий ишларни кучайтириш чора-тадбирлари ҳамда навбатдаги сессияга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилиниб, ўтган ҳафта берилган топшириқлар ижроси таҳлил қилинди.

@Olmaliq_shahri
#ҳоким_қабули

Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов томонидан бугун навбатдаги фуқаролар қабули ташкил этилди.

Қабулда 30 дан зиёд фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, назоратга олинди. Айрим мурожаатлар бўйича эса ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сессия18

Олмалиқ шаҳар ҳокими Ҳамдамов Қобил Муратқуловичнинг шаҳар аҳлига мурожаатидан видеолавҳа.

@Olmaliq_shahri
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍
https://uza.uz/posts/194500

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
#спорт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 30-октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099- сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида 14 декабрь куни Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда миллий гвардия шаҳар бўлими билан биргаликда эрталабки бадантарбия машқлари ўтказилди.

@Olmaliq_shahri