Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Ҳоким_секторида
#Қарор_ва_ижро

⚡️Бугун шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов камбағалчиликни қисқартириш ва ўз-ўзини банд қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

❇️Пандемия даврида муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш учун шаҳардаги маҳаллалар кесимида “темир дафтарлар” шакллантирилган бўлиб, бугунги кундаги асосий масала айнан мана шу оилаларга кўмак беришдир.

❇️Ўтказилган йиғилиш давомида маҳалла секторАБКМ кесимида "темир дафтар"ни тўғри юритиш, тизимли ишларни йўлга қўйиш, шунингдек биринчи навбатда айнан мана шу оилалар кесимида оилавий тадбиркорлик ва ўз-ўзини банд қилиш масалалари бўйича тегишли мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилди.

@Olmaliq_shahri
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди.
Куннинг иккинчи ярмида олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган, Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Эртага, 24 июнь куни давлатимиз раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

https://t.iss.one/Olmaliq_shahri
Ҳаж-2020 мавсуми бекор қилинди

https://bit.ly/2NpoHVE

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

Шаҳримиз ҳудудида каналлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда, аҳолидан сув билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва шундай ҳолатлар содир бўлганда, фавқулодда вазиятларга тайёр туриш ва тўғри ҳаракат қилиш талаб этилади!

🏊‍♀️ Бунга мисол қилиб, мавсумнинг шу кунига қадар Тошкент вилояти ҳудудида 7 нафар турли ёшдаги фуқаролар чўмилиш таъқиқланган ҳудудларда чўмилиб, ўз эҳтиётсизлиги натижасида сувда чўкиб кетиш ҳолатлари аниқланди.

🚫 Чўмилиш мавсумида қўриқланмайдиган сув ҳавзаларида аҳоли чўмилишини чеклаш, юқоридаги каби сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан туман Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан 34 маротаба рейд ўтказилди.

255 нафар турли ёшдаги болалар ва фуқароларга қўриқланмайдиган сув ҳавзаларида чўмилаётган аҳолини чўмилишига йўл қўймаслик ва чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ходисаларни олдини олиш бўйича тушунчалар берилди.

🚻 Айниқса, тегишли хизмат мутахассислари томонидан чўмилиш мумкин бўлмаган сув ҳавзаларида, чўмилишнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан шаҳарнинг айрим жойларида назоратсиз ўсмир ва ёш болалар томонидан чўмилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

‼️Бизнинг келажагимиз бўлган ёшларимизни назоратсиз қолдирмайлик. Зеро, мавжуд сув ҳавзаларида юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш сиз-у бизнинг бу борадаги билим ва малакамизга боғлиқлигини инобатга олган ҳолда, фуқаролардан қуйидаги ҳолатларга йўл қўймаслик талаб этилади:

✳️- очиқ сув ҳавзалари – дарё, сой ва каналларда чўмилиш қоидаларини билмаган ҳолда чўмилиш;
✳️- спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолатларда чўмилиш;
✳️- ёш болаларнинг назоратсиз чўмилиши;
✳️- тунги вақтда чўмилиш;
✳️- тана ҳарорати қизиб турган вақтда чўмилиш;
✳️- чуқурлик сатҳини билмай туриб сувга сакраш;
✳️- чўмилиш учун белгиланмаган сув ҳавзаларида чўмилиш қатъиян ман қилинади.

Олмалиқ шаҳар ФВБ


@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Спасибо, что приехали на Парад»: Путин принял в Кремле президента Узбекистана Шавката Мирзиеева

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_ойлиги
#онлайн

Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги биносида "ZOOM" платформаси орқали онлайн тарзда "Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтмоқда.

@Olmaliq_shahri
#билдириш

📣‼️ДИҚҚАТ, ТАБИИЙ ГАЗ
ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ!

📛Тошкент
вилояти ҳокими, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, ТошМГҚБ ҳамда “Ҳудудгаз Тошкент ”МЧЖ томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида Олмалиқ шаҳар газ хўжалигини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлашга оид комплекс тадбирлар доирасида, филиал томонидан жорий йил 29 июнь соат 08:00 дан 1 июль 17:00 га қадар “Олмалиқ- 1” ГТС иш фаолиятини тўхтатиш шарти билан шаҳар аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш тўхталиши белгиланган.

✳️Тадбир доирасида ер ости ва ер усти юқори ҳамда ўрта босимли газ қувурларида босқичма-босқич зичликка синаш ишлари лойиҳавий босимга кўтариш билан амалга оширилади

✳️Шунингдек қувурлар ва улардаги иншоотларнинг хавфсизлик меъёрларига оид талабларга риоя этилиши юзасидан назорат тартибида кўрик олиб борилади.

"Олмалиқшаҳаргаз" филиали.

https://t.iss.one/Olmaliq_shahri
#Биласизми

⚠️ 2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

👉 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;

👉 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм;

👉 энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 286 390 сўмдан иборат.

Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўмни ташкил қилади.

https://t.iss.one/Olmaliq_shahri
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрининг Александр боғидаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гул қўйди.

“Исминг номаълум, жасоратинг барҳаёт” ёзуви битилган мазкур ёдгорлик аждодлар жасоратининг рамзий ифодасидир.
Президент Шавкат Мирзиёев бошқа давлат раҳбарлари билан биргаликда башарият тинчлиги учун жон фидо қилган ватанпарвар инсонларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_ойлиги
#онлайн
#Прокурор_ва_ёшлар

📌Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги биносида "ZOOM" платформаси орқали онлайн тарзда "Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

📍Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов Исматович ёшларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиш мақсадида онлайн тарзда ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.

📍Ушбу учрашувда шаҳар сектор раҳбарлари, ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши, Олмалиқ КМК ёшлар масалалари бўйича директор ўринбосари, ХТБ, шаҳар АБКМ бўлими раҳбарлари иштирок этишди.

📍Шунингдек, онлайн мулоқотда 25 нафар ишсиз ёшларимиз ҳам иштирок этишиб, ўзларини қизиқтирган ва қийнаётган 9 та савол ва 2 та таклиф беришди. Шундан 7 таси жойида ҳал қилиниб, қолган 2 таси мутасадди раҳбарларга топширилди.

📍Учрашув давомида шаҳримизнинг ишсиз бўлган 7 нафар ёшлари доимий иш билан таъминланди.

@Olmaliq_shahri