Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.01K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#яшил_ҳудуд
#cеминар
#МТБда

Карантин шароитида боғчалар фаолияти тикланишига тайёргарлик бошланди

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳридаги "Коинот" МФЙда жойлашган “Болажонлар олами” номли нодавлат мактабгача таълим муассасасида шаҳар ҳокими ўринбосари С.Ахмедов, Миллий гвардия масъул ходими С.Арсланов, Мактабгача таълим бўлими мудири Т.Тё, шўъба мудири М.Камолова, СЭОМ ходими Н.Еримбетова ҳамда ДСЭНБ Олмалиқ шаҳар филиали инспектори Д.Жўраевалар иштирокида карантин шароитида МТТ фаолияти юзасидан семинар ўтказилди.

❇️ Семинарга таклиф қилинган МТТ раҳбарларига кўргазмали воситалар билан карантин шароитида боғчалар иш фаолиятини тиклаш, тарбияланувчиларни қабул қилишга пухта тайёргарлик кўриш, шу жумладан, санитария-гигиеник қоидалари ва хавфсизлик чоралари билан тўлиқ таъминлаш каби маълумот ва тушунчалар берилди.

🏫 Нодавлат мактабгача таълим муассасалари раҳбарларига намуна сифатида “Болажонлар олами” нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти ўрнак сифатида кўрсатилди.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дезинфекция

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳрининг асосий ва ички кўчаларида дезинфекция тадбирлари олиб борилди. Тадбирда шаҳар ФВБнинг 2 та асосий ёнғин ўчириш техникаси ва шахсий таркиби жалб қилинди.

@Olmaliq_shahri
#мурожаат_ва_ечим
#бандлик

⚡️Ер сўраб қилган мурожаатимиз қисқа муддатда ижобий ҳал этилди, – деди "Steel Star" МЧЖ раҳбари Равшан Тўраев, – Етиштирилган маҳсулотларнинг 70 фоизини хорижга экспорт қилиш режалаштирилган. Асосан помидор, бодринг ва булғор қалампири каби сабзавотлар истеъмолчиларга етказиб берилади.

❇️ Умумий қиймати 3 миллион 300 минг АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида йилига ишлаб чиқарилган 400 тонна қишлоқ хўжалиги мақсулотлари эвазига юртимизга 800 минг АҚШ доллари миқдорида валюта олиб келинади.

Батафсил👉 https://uza.uz/oz/society/olmali-dagi-issi-khonada-ma-sulotning-70-foizi-khorizhga-zh--20-06-2020

@Olmaliq_shahri
Уч ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди

Жами ҳолатлар сони 6272тага етди, айни вақтда шифохоналарда 1876 бемор даволанмоқда.

👉 https://kun.uz/70647551

@Olmaliq_shahri
Ўзбекистоннинг Мустақиллик декларацияси қабул қилинганига 30 йил тўлди

Кеча, 20 июнь куни, Мустақиллик декларациямиз қабул қилинганига 30 йил тўлди. Мустақиллик декларацияси Ўзбекистон Олий Кенгаши томонидан 1990 йил 20 июнда эълон қилинган эди.

Кейинчалик Мустақиллик декларацияси асосида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Қуйида Мустақиллик декларациясининг матнини ҳавола қиламиз:

МУСТАҚИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ

Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Совети: ўзбек халқининг давлат қурилишидаги тарихий тажрибаси ва таркиб топган бой анъаналари, ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини таъминлашдан иборат олий мақсад ҳақи, ҳар бир кишининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашни олий мақсад деб билган ҳолда, Ўзбекистон халқларининг келажаги учун тарихий масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, халқаро ҳуқуқ қоидаларига, умумбашарий қадриятларга ва демократия принципларига асосланиб, Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Давлат мустақиллигини эълон қилади.

Ўзбекистон ССРнинг демократик давлат мустақиллиги Республиканинг ўз ҳудудида барча таркибий қисмларида ва барча ташқи муносабатлардаги танҳо ҳокимлигидир.

Ўзбекистон ССРнинг давлат ҳудуди чегараси дахлсиз ва бу ҳудуд халқнинг муҳокамасига қўйилмай туриб, ўзгартирилиши мумкин эмас.

Ўзбекистон ССРда давлат ҳокимияти унинг ҳудудига кирадиган барча таркибий ва бўлинмас қисмлари устидан амалга оширилади ва шу ҳудудда яшайдиган аҳолига тааллуқлидир.

СССР Олий Совети қабул қиладиган қарорлар Ўзбекистон ССР Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан тасдиқланганидан кейингина Ўзбекистон ССР ҳудудида кучга эга бўлади.

Ўзбекистон ССР давлат ҳокимияти ваколатига Ўзбекистон ССР ички ва ташқи сиёсатига тегишли барча масалалар киради.

Ўзбекистон ССР халқаро ҳуқуқнинг асосий принципларини тан олади ва ҳурмат қилади.

Ўзбекистон ССР иттифоқдош республикалар ва бошқа давлатлар билан ўзининг сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа муносабатларини шартномалар асосида белгилайди ва амалга оширади.

Ўзбекистон ССР ўзининг тараққиёт йўлини, ўз номини белгилайди ва давлат белгиларини(герб, байроқ, мадҳия) ўзи таъсис этади.

Қорақалпоғистон Мухтор Совет Социалистик Республикаси мустақиллигини Мухтор Республика Конституцияси таъмин этади. Ўзбекистон ССР унинг Асосий Қонуни ва Ўзбекистон ССР Конституцияси асосида Қорақалпоғистон МССР манфаатларини ҳимоя қилади.

Ўзбекистон ССРнинг қонун чиқарувчи ҳокимияти Ўзбекистон ССР давлат мустақиллигини амалга ошириш учун зарур бўлган қонунларни ишлаб чиқади, Ўзбекистон ССРнинг сиёсий ва иқтисодий системалари таркибини ва қурилишини белгилайди.

Ўзбекистон ССР Олий Совети умумхалқ муҳокамаси асосида демократик ҳуқуқий давлат тузишга қарор қилганини билдиради, Ўзбекистон ССРда яшаётган барча миллат ва элатларнинг қонуний, сиёсий, иқтисодий, этник, маданий ҳуқукдарига ҳамда она тиллари ривожлантирилишига кафиллик беради.

Ушбу Декларация Ўзбекистон ССРнинг янги Конституциясини ҳамда янги иттифоқ шартномасини ишлаб чиқиш учун асосдир.

Ушбу деклaрация Ўзбекистон ССР Олий Советининг 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган иккинчи сессиясида қабул қилинган


P.S.: нима учундир Мустақиллик декларациясининг матни LexUz базасидан ўчиб кетибди. Бундай саҳифа мавжуд эмас демоқда.


👉 @xushnudbek 👈
🔺2020 йил 21 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6315 (+43) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент вилоятида (шундан 12 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4377 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1919 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@Olmaliq_shahri
«Қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди

Туман ва шаҳарларнинг эпидемиологик тоифаларининг рўйхати янгиланди.

2020 йил 20 июнь ҳолатига:

Қорақалпоғистон Республикаси
🔴 «қизил» ҳудуд: Қўнғирот ва Хўжайли туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар «яшил ҳудуд»

Андижон вилояти
🟢 барча шаҳар ва туманлар «яшил ҳудуд»

Бухоро вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар «яшил ҳудуд»

Жиззах вилояти
🟢 барча шаҳар ва туманлар «яшил ҳудуд»

Қашқадарё вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Чироқчи, Китоб ва Муборак туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар «яшил ҳудуд»

Навоий вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Зарафшон шаҳри
🟡 «сариқ» ҳудуд: Навоий шаҳри
🟢 «яшил ҳудуд»: Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Томди, Конимех, Учқудуқ ва Хатирчи туманлари

Наманган вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Наманган шаҳри, Косонсой, Наманган, Поп, Тўрақўрғон, Чуст, Учқўрғон, Янгиқўрғон туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Норин, Чортоқ, Мингбулоқ ва Уйчи туманлари

Самарқанд вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Ургут тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Самарқанд, Пайариқ ва Тойлоқ туманлари
🟢 «яшил ҳудуд»: Каттақўрғон, Нарпай, Қўшработ, Нуробод, Булунғур, Пахтачи, Паст Дарғом, Иштихон, Оқдарё ва Жомбой туманлари

Сирдарё вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Ховос тумани
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар «яшил ҳудуд»

Сурхондарё вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Ангор, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Музробод, Узун ва Шўрчи туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Сариосиё ва Термиз туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Термиз шаҳри, Қизириқ, Бандихон, Олтинсой ва Шеробод туманлари

Тошкент шаҳри
🟡 барча туманлар «сариқ ҳудуд»

Тошкент вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Чирчиқ шаҳри, Бекобод, Зангиота, Қибрай, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл ва Тошкент туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Бекобод ва Янгийўл шаҳарлари, Оққўрғон, Бўстонлиқ, Паркент, Чиноз ва Юқори Чирчиқ туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Нурафшон, Ангрен, Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка ва Қуйи Чирчиқ туманлари

Фарғона вилояти
🟢 барча шаҳар ва туманлар «яшил ҳудуд»

Хоразм вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Урганч шаҳри, Хонқа тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Урганч ва Хазорасп туманлари
🟢 «яшил ҳудуд»: Хива шаҳри, Тупроққалъа, Боғот, Қўшкўпир, Янгиариқ, Хива, Шовот, Янгибозор ва Гурлан туманлари.

@Olmaliq_shahri
Ҳокимларнинг янги маслаҳатчилари бўлади

👉https://xabar.uz/w7g6

@Olmaliq_shahri
Карантин марказида фуқаро нега ўз жонига қасд қилган?

Бош прокуратура «Ўртасарой» карантин марказида 42 ёшли фуқаро ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан баёнот берди

➡️ https://bit.ly/3fQqMpJ

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Тошкент вилоятида давлат ва хусусий сектор шерикчилигида ташкил этилган боғчалар очилишга тайёрми?(фото)

Рустам Холматов вилоят мактабгача таълим ташкилотларининг вакилари билан мулоқот ўтказди.

БАТАФСИЛ: 👉https://human.uz/site/inner/4563

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#ҳоким_секторида

Бугун 1-сектор биносида шаҳар ҳокими У.Раҳимов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда шаҳар ҳокими сектор ҳудудидаги маҳаллалар бўйича эҳтиёжманд оилаларни шакллантириш, камбағалчиликни олдини олиш мақсадида ўзини-ўзи банд қилиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

@Olmaliq_shahri
#антикоронавирус
#назорат

❇️Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов мутасадди раҳбарлар билан шаҳримизнинг "Телеграф" ҳудудида жойлашган бозорчада бўлиб, у ердаги ҳолат билан яқиндан танишди.

Пиёдалар йўлакчасида санитария талабларига зид равишда фаолият юритиб келаётган тадбиркорлар муаммоларини тинглади.

Санитария қоидалари талаблари бўйича тадбиркорларга ҳуқуқий тушунчалар берилиб, айримлари огоҳлантирилди.

Шунингдек, деҳқон бозори раҳбари ва тегишли мутасаддиларга ушбу ҳудудда экобозорча қуриш бўйича топшириқлар берди.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ
#Ёшлар_ойлиги

⚡️Олмалиқда ёшлар билан учрашув ўтказилди. Унда Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари ҳамда корхона, ташкилотлардан вакиллар иштирок этишди.

📽Батафсил – юқоридаги лавҳада👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
❗️(+39) 2020 йил 23 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6500 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги беморларнинг 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

📍Ҳозирда мамлакатимизда 2031 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

https://t.iss.one/Olmaliq_shahri