Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Ўзбекистон Президентлигига бўлиб ўтган сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Унга кўра:

 ЎзЛиДеПдан номзод Шавкат Мирзиёев — 87,5 фоиз;

 ХДПдан номзод Улуғбек Иноятов — 4,2 фоиз;

 «Адолат» СДПдан номзод Робахон Маҳмудова — 4,43 фоиз;

 Экопартиядан номзод Абдушукур Ҳамзаев — 3,74 фоиз.

МСК раиси расман Шавкат Мирзиёев Миромоновични Ўзбекистон президенти этиб сайлангани билан табриклади.

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқ шаҳар "Ипотека маркази" қуйидагиларни маълум қилади

⚡️Олмалиқ шаҳри Увайсий МФЙ ҳудудида “AGROMIR BULDINGSS” МЧЖ томонидан қурилган 8 та 16 қаватли 768 хонадондан иборат уй-жойлар сотувга қўйилган.

Ушбу уй-жойлар ипотека кредити ва субсидия асосида сотилади. Кредит расмийлаштиришда қуйидаги малакали ходимлар жалб қилинган:

“AGROMIR BULDINGSS” МЧЖ сотув бўлими бош менежери Р.Бердиқулов:

☎️ 99-540-85-85,
☎️ 99-039-45-75.  
                                                   
"Ипотека банк" ОТП “GROUP“ Олмалиқ филиали "Ойдин" БХМ мудири, ("Ипотека маркази"):   
                                                 
☎️ 78-150-66-09,
☎️ 78-150-66-08.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги:
☎️ 99-177-85-82
 

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#қарор
#билдириш

Олмалиқ шаҳрида электрон аукцион савдоларига қўйиладиган ер майдонларига ижара ҳуқуқининг минимал қиймати тасдиқланди

⚡️2023 йил 8 июль куни Олмалиқ шаҳар ҳокимининг №178-10-147-Q/23 сонли қарорига кўра Олмалиқ шаҳрида электрон аукцион савдоларига қўйиладиган ер майдонларига ижара ҳуқуқининг минимал қиймати тасдиқланди.

📌 Ушбу қарорга мувофиқ, шаҳарда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган бир квадрат метр ер майдонини “Электрон онлайн-аукцион” орқали ижарага беришнинг минимал қиймати қуйидагича белгиланди:

1️⃣ 100 - 1000 кв метр - 4620 сўм;
2️⃣ 1000 - 10 000 кв метр - 2310 сўм;
3️⃣ 10 000 - 50 000 кв метр - 1115 сўм;
4️⃣ 50 000 ва ундан юқори - 577,5 сўм.

Мазкур қарор билан шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими (А.Ўрозалиев) белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер майдонларини ижарага бериш мақсадида аукцион савдоларига чиқарилишини таъминлаш;

Кадастр агентлиги шаҳар бўлими (Джамелдинов) ва шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига (Ўрозалиев) тасарруф этилган ер майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторинг олиб бориш вазифалари юклатилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳри Ибн Сино кўчасидаги таъмирланганига 3 ой бўлган сув қувурининг ёрилгани ҳамда асфальт йўлнинг чўкканлиги бўйича маълумотлар тарқалди.

Олмалиқ шаҳар "Сув таъминоти" корхонаси томонидан берилган маълумотга кўра, ПҚ 408-қарор ижросига асосан А.Авлоний МФЙда 223 метр Д-530ммли темир қувурлар "Бакен қурилиш монтаж" МЧЖ корхонаси томонидан янгисига алмаштирилиб, таъмирланган.

Ҳозирда ушбу ётқизилган сув қувурларида носозлик юзага келган бўлиб, қурилиш корхонаси зиммасига носозликларни бартараф этиш вазифаси юклатилди. шу муносабат билан шаҳар "Сув таъминоти" корхонаси томонидан Д-530 ммли сув қувуридаги зулфинлар таъмир ишлари тугагунга қадар ёпилди. Қурилиш ташкилоти носозликни бартараф қилгандан сўнг чўккан асфальт йўл ҳам тиклаб берилади.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Forwarded from Nurafshon TV | rasmiy (NURAFSHON TV)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OLMALIQ SHAHRI_2023 2024 O‘QUV YILI REJALARI BO‘YICHA MATBUOT ANJUMANI_10.07.2023

obuna bo'ling:👇👇👇
https://t.iss.one/nurafshontvrasmiy
#эътироф

⚡️Шаҳримизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг жойларда ислоҳ қилинишида қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда маҳалла ёшлар ўртасида фаоллиги учун маҳаллалардаги бир қатор фаол ёшлар Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг махсус ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#ободонлаштириш
#cтатистика

⚡️ Олмалиқ шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан жорий йил 27 июнь ҳолатига бошқарма тасарруфидаги ҳудудларга жами 4397 туп павлония ҳамда 400 туп шамшод дарахти кўчатлари экилган.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по дополнительным мерам дальнейшего расширения привлечения инвестиций.

Facebook|Instagram|Twitter
#инфографика

🔸2023 йил 6 ойи давомида аҳолига ажратилган 🏢ипотека кредитлари бўйича маълумот

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Йиғилишда йил бошида режа қилинган хорижий сармояларни ўзлаштириш вазифаларининг ижроси кўриб чиқилди.

Бу йилги инвестиция ва ҳудудий дастурлар доирасида жами 20 миллиард доллар хорижий сармояларни ўзлаштириш бўйича катта марралар белгиланган эди.

Бу борадаги ижобий тажриба сифатида ўтган олти ойда Андижон шаҳри, Булоқбоши, Ромитан, Ғаллаорол, Фориш, Кармана, Давлатобод, Чуст, Каттақўрғон, Сирдарё туманларининг ҳар бири 50 миллион доллардан кўп тўғридан-тўғри инвестиция олиб келингани қайд этилди.

Натижада ушбу туманларда жами 50 мингта янги иш ўринлари, қўшимча 1 триллион сўм тушум пайдо бўлди.

Лекин Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл шаҳарларида бу кўрсаткичлар пастлиги, инвестиция муҳити қониқарсизлиги танқид қилинди.

Президент ушбу туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди.

Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда инвестициялар жалб қилиш бўйича вазирлик ва тармоқ компаниялардаги аҳвол ҳам яхши эмаслиги қайд этилди.

Инвестиция олиб келиш у ёқда турсин, айрим раҳбарлар маблағи анча аввал келган лойиҳаларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани қаттиқ танқид қилинди.

Жумладан, “Сувтаъминот” томонидан Сирдарё, Гулистон, Сайхунобод туманлари ва Янгиер шаҳрида 2021 йилда 76 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича қарз битими имзоланган. Ушбу лойиҳа доирасида ишлар бошланмагани оқибатида 250 минг аҳолининг ичимлик сувини яхшилаш ишлари икки йилга кечикмоқда.

Ёки, “Иссиқлик электр станциялари” 2019 йилда бошланган “Талимаржон” электр станциясида қўшимча 900 Мегаваттли буғ-газ қурилмасини қуриш лойиҳаси доирасида 690 миллион доллардан бугунги кунгача бор йўғи 135 миллион доллари ёки фақат 20 фоизи ўзлаштирилган.

Сув хўжалигида йил якунига қадар 16 та йирик насос станциясини хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва энергия самарадорлигини камида 50 фоизга ошириш доирасида соҳага 1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритилиши керак. Лекин бу йўналишда биронта ўзгариш қилгани йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бундан тўрт йил аввал “Тошкент-Самарқанд”, “Тошкент-Андижон” пуллик йўллари ва “Тахтақорача” довонида пуллик тоннел қуриш топшириқлари берилган. Лекин на лойиҳа қилиш, на инвестор жалб қилиш бўйича ҳалигача амалий ишлар бошланмаган.

Бугунги кунда темир йўлда 2,5 мингта юк вагони етишмаслиги, мавжуд вагонларнинг 3,5 мингтаси эса таъмирталаблигига қарамай, уларни кўпайтириш, йўлларни модернизация қилиш учун бор-йўғи 16 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция ўзлаштирган.

Шунингдек, хорижий инвестициялар ўзлаштириш ҳажми ўтган йилга нисбатан “Ўзавтосаноат”да 47 фоизга, тўқимачиликда 43 фоизга, қурилиш материалларида 31 фоизга камайган.

Шу боис, инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйганликлари учун сув хўжалиги вазири ўринбосари Б.Камалов, транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов, “Сувтаъминот” раҳбари С.Саифназаров, “Темир йўл” раҳбари Х.Хосилов ва “Автойўл” раҳбари А.Абдувалиев лавозимидан озод этилди.

“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси раиси И.Ҳайдаров, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Б.Жўраев, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси С.Аннакличевга “ҳайфсан” эълон қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда инвестиция дастурларидаги 1,5 мингта лойиҳани тезлаштириш ва 12,1 миллиард доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича янги тизим жорий қилиниши таъкидланди

Жумладан, давлат инвестиция дастури доирасида 11,5 миллиард долларлик 272 та йирик лойиҳани муддатидан олдин фойдаланишга топшириш бўйича “лойиҳабай” иш ташкил этилади.

Бунда ҳар бир лойиҳага бириктирилган вазир, вазир ўринбосарлари, банк раҳбарлари масъул ва жавобгар бўлади. Умуман, ҳудудлардаги 89 та йирик лойиҳани муддатидан олдин ишга тушириш учун инфратузилма масаласи ҳал қилиб берилади.

Бу йил инфратузилмага бюджетдан 1,2 триллион сўм ажратилмоқда. Бу етарли эмаслиги қайд этилиб, инфратузилмага яна 100 миллион доллар йўналтиришга қарор қилинди.

Ҳудудларда 1 минг 200 та лойиҳа доирасида 4,6 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштириш зарур. Бунда, лойиҳалар 3 та тоифага ажратилиб улар билан манзилли ишланади.

Тегишли ҳукумат комиссиясига вазир ва тармоқ раҳбарлари билан бирга ҳар бир лойиҳани ичига кириб, халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни жадаллаштириш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Янги лойиҳалар ҳисобидан қўшимча 3 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Бу борада энг катта имкониятлардан бири олий даражадаги хорижий ташрифлар доирасида эришилган келишувлар ҳисобланади.

Жумладан, сўнгги икки йилда Саудия Арабистони, Франция, Венгрия, Сингапур, Миср, Германия, Хитой, Италия, Қатар ва бошқа давлатлар билан ўтказилган олий даражадаги учрашувларда жуда катта келишувларга эришилди.

Инвестиция жалб қилиш бўйича Венгрия, Покистон, Таиланд, Чехия ва Япония билан ҳамкорликда ижобий ўзгаришлар борлиги таъкидланди. Ушбу давлатлардан ўтган йили бор йўғи 40 миллион доллар инвестиция жалб қилинган бўлса, жорий йилнинг ўзида бу кўрсаткич 450 миллион долларга кўпайди.

Лекин, Миср, Эрон, Испания, Ҳиндистон ва Бельгия давлатларидаги элчилар фаолиятида ҳали натижа кўринмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Энди хорижий келишувлар доирасидаги инвесторлар билан ишлаш бўйича янги тизим жорий этилиши таъкидланди. Бунда Инвестиция вазирлигида ҳар бир янги инвесторга ҳамроҳлик қилиш учун “инвестиция менежери” лавозими ташкил этилади ва бевосита вазирга бўйсунади. Улар хорижий инвесторлар билан доимий алоқада бўлади ва келиб тушган масалаларни ҳал қилиб боради.

Инвестиция ва ташқи ишлар вазирларининг барча ўринбосарларига “инвестиция менежерлари” билан бирга шу тизим асосида жами 437 та инвестор билан амалий ишларни бошлаб, жорий йилнинг ўзида қўшимча 3 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан шакллантирилган инвестиция лойиҳалари уларнинг салоҳияти ва имкониятларига мос эмаслигини кўрсатиб ўтди.

Сўнгги икки ойда саноати паст ривожланган 60 та туманга консалтинг компаниялари жалб қилиниб, лойиҳа гуруҳлари билан бирга 6,5 миллиард долларлик 2 мингдан зиёд истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Мисол учун, Пахтачи туманида ўтган олти ойда бор-йўғи 5 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинган. Ваҳоланки, консалтинг компания икки ойда 165 миллион долларлик 40 дан зиёд лойиҳаларни туман ҳокимига тақдим қилди.

Барча ҳокимлар бир масалани эшитиб олсин. Токи ҳоким ҳар бир лойиҳани ичига кириб, ўзи инвестиция билан шуғулланмаса, аҳвол ўзгармайди”, - деди давлат раҳбари.

Инвестиция, саноат ва савдо вазирлигига йил якунига қадар барча туман ва шаҳарларда ҳамда тармоқларда 30 миллиард долларлик янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш топширилди.

Бунинг учун барча туман ва шаҳарлардаги лойиҳа гуруҳлари консалтинг компаниялари билан бирга “изланиш – ишлаб чиқиш – амалга ошириш” тамойили асосида янги лойиҳаларни шакллантиради. Бу мақсадларга 15 миллион доллар йўналтирилади.

Ишлаб чиқилган лойиҳаларни хорижий инвесторларга тақдимот қилиш учун йил якунига қадар ҳар бир вилоятда ҳудудий инвестиция форуми ўтказилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент инвестициялар соҳасида ишга солинмаган имкониятларни кўрсатиб ўтди.

Ҳукумат комиссияси ҳудудларда бўлиб, иқтисодиётга катта туртки берадиган 97 та йирик саноат лойиҳасини шакллантирди. Бу лойиҳалар ер ва кредит масалаларини ҳал қилиш орқали 6,7 миллиард долларни ўзлаштириб, 27 мингдан ортиқ иш ўринлари яратиш имконини беради.

Шу боис ушбу саноат корхоналарини тезроқ ишга тушириш учун Ҳукумат комиссиясининг ваколатлари кенгайтирилади.

Такрор айтаман. Агар бу ишларни ҳозирдан тўғри ташкил қилсак, иқтисодиётимизда кескин ўсиш бўлади, иш ўринлари ва аҳоли даромадлари кўпаяди”, деди давлатимиз раҳбари.

Айни пайтда вазирлар, ҳокимлар, тармоқ ва банк раҳбарлари элчилар ҳамда Ҳукумат комиссияси олдида турган вазифалар белгилаб берилмоқда, мутасаддиларнинг ахбороти тингланмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Бор билим ва тажрибамни, куч-ғайратимни меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизнинг менга билдирган юксак ишончини оқлаш учун сафарбар этишга, бу йўлда, керак бўлса, жонимни ҳам фидо қилишга тайёрман.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter