Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#яшил_макон

⚡️Шаҳримиз корхона-ташкилотлари ходимлари томонидан дарахт кўчатларини экиш ишлари давом этмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Forwarded from MA'NAVIYAT BEKATI
#маърифат_соати

⚡️Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 1-минтақавий ҳудуд 14-сон манзил-колониясида хизмат олиб бораётган ходимлар иштирокида "Миллий урф-одатлар, анъана ва маросимлар - маънавият кўзгуси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

♻️Унда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси, шоир Ботир Мирзо иштирок этиб, миллий ва анъанавий қадриятларни эъзозлаш, халқимизга хос бўлган эзгу фазилатларни янада юксалтириш, аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган миллий-маънавий бойлигимизни кўз қорачиғидай асраб авайлаш каби бир қатор инсоний фазилатларни санаб ўтиб, ўз қаламига мансуб бўлган шеърларини ўқиб эшиттирди.

@Olmaliqmanaviyatmarkazi
#Bozor

Bugun Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashining deputatlari Fahriddin Matasimov, Atham Xasanov va Ravshan Siddiqovlar "Oydin" dehqon bozorida bo'lib narx-navo barqarorligi bo'yicha jamoatchilik nazoratini olib bormoqdalar.

@olmaliq_deputatlari
#холис_нигоҳ
#аслида

⚡️⚡️⚡️ХОЛИС БЎЛАЙЛИК — МЕБЕЛЛАРНИНГ БИРОРТАСИ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНМАГАН

❗️
Ижтимоий тармоқларда "Тошкент вилояти ҳокимлиги қарийб ярим миллиард сўмлик мебеллар тўплами харид қилгани"га оид хабар тарқалди.

🔺Мазкур хабарни тайёрлаш ва тарқатишдан аввал вилоят ҳокимлигининг шу масалага дахлдор бўлган бирор масъул ходимидан изоҳ ёки қўшимча тушунтириш олинмагани унда бирёқламалик ва юзаки ёндошувни келтириб чиқаргани турган гап. Буни мазкур пост тагида қолдирилаётган холис-нохолис изоҳлардан ҳам кўриш мумкин.

🔺Тармоқ фойдаланувчиларининг фикр ва муносабат билдириш ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда ижтимоий тармоқдаги мазкур чиқиш юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

🔺Ҳақиқатан ҳам, вилоят ҳокимининг 2022 йил 11 мартдаги 65-10-0-Ф/22-сон фармойиши қабул қилинган бўлиб, унга асосан вилоят ҳокимлиги моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун вилоят маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилган.

🔺Фармойишга Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддалари, шунингдек, вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси бошқарувчиси томонидан тақдим этилган билдирги асос бўлган.

🔺Гап шундаки, вилоят ҳокимлигида хизмат йиғилишлари, видеоконференция ва музокаралар ўтказишга мосланган мобил форматдаги махсус жиҳозланган анжуманлар залига эҳтиёж борлиги туфайли мазкур бино қисқа муддатда, ҳокимлик ҳудудида янгидан барпо этилди. Табиийки, янги анжуманлар залини замонавий, ҳар тарафлама мақбул ва узоқ вақт хизмат кўрсатадиган сифатли мебел анжомлари билан жиҳозлаш зарурати бор. Шу мақсадда юқоридаги фармойишга асосан вилоят ҳокимлиги заҳира жамғармасидан 453 млн. 667 минг сўм йўналтирилган.

🔺Фармойишда алоҳида таъкидланганидек, мазкур маблағ вилоят миқёсида ўтказилган “Наврўз” умумхалқ байрами сайилларида декорация, саҳна ва бошқа жиҳозларни тайёрлаш ва ўрнатиш учун кўзда тутилган сарф-ҳаражатлардан иқтисод қилинган ҳолда ажратилган.

🔺Шартномада маҳсулотни етказиб бериш муддати 10 кун этиб белгиланган ва харид мақсади кўрсатилмаган, деб ёзади блогер. Ҳарид мақсадининг кўрсатилмагани мебелларнинг вилоят ҳокими учун харид қилинганини англатмайди, албатта. Бинобарин, мебелларнинг бирортаси вилоят ҳокимининг иш кабинети учун мўлжалланмаган.

🔺Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, барча учун очиқ манбага жойлаштирилган ҳужжатларда аниқ-тиниқ ошкор қилинган сарф-ҳаражатларга оид маълумотларга алоҳида тус бериш, уларни тахмин ва тусмол билан шарҳлашга уриниш кимга, нима учун кераклиги бизга қоронғу. Иш ва офис анжомларига "шоҳона мебеллар" деб нисбат берилиши қайси мезонга асослангани ҳам бизга номаълум.

🔺Қолаверса, мазкур мебель тўпламларини харид қилиш учун ягона етказиб берувчилар реестрига киритилмаган тадбиркорлик тузилмаси билан тўғридан-тўғри шартнома тузилганлиги ҳақидаги таъкид ҳам ўринсиз бўлиб, ҳокимликлар заҳира жамғармасидан маблағ сарфлаганда пост эгаси иддао қилаётган тартиб назарда тутилмаган.

🔺Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, блогер ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини яна бир марта холис бўлишга, ҳар қандай масалани оммага тақдим этиш ёки улашишдан аввал уни атрофлича ўрганишга чорлаб қоламиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

⚡️Олмалиқ шаҳрининг марказий кўчаларидаги йўл чизиқлари янгиланди, баҳорий кўрик пайтида бир қатор йўл чизиқлари қайтадан чизилди

Батафсил: "Нурафшон ТВ" лавҳасида

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

"Open budget" натижалари эълон қилинди.

Каналга уланиш :@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#брифинг

⚡️Cовид-19 ҳамда унга қарши эмланиш, бустер доза қанчалик муҳим?

Бу ҳақда батафсил:
https://youtu.be/n5Bs_CwnSoo

Каналга уланиш :@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

⚡️Олмалиқ жамоатчилик хайрия гуруҳи ҳамда шаҳар "Рамазони шариф" жомеъ масжиди ҳамкорлигида Олмалиқ шаҳридаги етмишга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун "Меҳр кечаси" номли байрам тадбири ташкил этилди.

Батафсил: "Нурафшон ТВ" лавҳасида

Каналга уланиш:
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

🛣 “Менинг йўлим” лойиҳаси ишга туширилмоқда

⚡️ Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

📌 Сизларга мамнуният билан тез кунда “Очиқ бюджет” ахборот порталида “Менинг йўлим” лойиҳасини ишга туширилишини маълум қиламиз.

Эндиликда Сиз шаҳар бюджети параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг камида 50 фоизини “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлаш учун йўналтириш имкониятига эга бўласиз.

➡️ Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

📝 Лойиҳа бўйича Сизни қизиқтирган савол ва таклифларингизни [email protected] электрон манзилига жўнатишингиз мумкин.

Ташаббус кўрсатишда фаол бўлинг ва албатта ғолибга айланинг!

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#тарғибот

⚡️Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий ҳудуд 14-сонли Жазони этиш манзил колониясида бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида "Коррупция - ривожланишимизга тўсиқ" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

📌 Тадбирда шаҳар ҳокимининг диний масалалар бўйича маслаҳатчиси Ж.Пардаев, шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Н.Тўраева иштирок этиб, бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш ҳар бир инсоннинг бурч ва вазифаси бўлиши, коррупция жамият тараққиёти учун тўсиқлардан бири эканлиги, ривожланишни таназзулга олиб келишини таҳлилий мисоллар билан айтиб ўтди. Бу иллатга қарши нафақат соҳа ходимлари, балки барча баробар курашиши кераклиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир сўнгида ходимлар ўзлари қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube