Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Билиб_қўйинг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Давлат хизматлари агентлиги

ХАБАРИ


Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 2020 йилнинг 10 июлидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ идоралари қуйидаги тартибда иш фаолиятига ўтади:

👉 Давлат хизматлари агентлиги ва агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлари бошқармаларига жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш фақат электрон почта орқали амалга оширилади 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/news/davlat-xizmatlari-agentligi-va-uning-hududiy-boshqarmalari-bilan-qayta-aloqa

👉 Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган барча давлат хизматлари электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда ва фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилади;

👉 ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали амалга оширилади;

Эслатма: Фуқароларни барча биноларга киритиш фақат белгиланган навбат ва вақтга риоя этилган ҳолда ҳамда тиббий ниқоб тақилган, қўллар антисептик воситалар билан ювилган ва тана ҳарорати тепловизорлар орқали ўлчангандан кейин йўл қўйилади. Бино ташқариси ва ичида фуқаролар ўзаро масофа (2 метр) сақлашлари лозим.

Ушбу вақтинча чекловлар Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига асосан татбиқ қилинмоқда.

Шунингдек, юқоридаги қарорга асосан, идоралардаги ходимлар меҳнатга таътилига чиқарилганлиги ва ходимларнинг бир қисми масофадан туриб ишлашга ўтганлиги сабабли идоралар фаолиятида айрим узилишлар бўлиши мумкин.

Келиб чиқиши мумкин бўлган айрим ноқулайликлар учун Сизлардан аввалдан узр сўраган ҳолда Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органларига фақат жиддий зарурат бўлганда мурожаат қилишингизни сўраймиз!

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломат бўлинг!

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида ҳам қатъий КАРАНТИН назорати бошланган.

Ҳурматли ҳамюртлар! Айни вақтда касалланиб қолмаслик ва яқинларга касаллик юқтирмаслик учун бор кучни ишга солиш вақти келди.

Бунинг учун қуйидаги санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш керак.👇

Батафсил ўқинг 👉https://bit.ly/3gN7rX7
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

 https://bit.ly/2CiysCR

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 9-сессияси Zoom иловаси орқали онлайн ўтказилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#ахборот
#СoviD_19

⚡️ Олмалиқ шаҳар махсус комиссия штабининг маълумотига кўра, 2020 йил 11 июль ҳолатига Олмалиқ шаҳрида нохуш ҳудуддан келган фуқаролар билан контактда бўлган 59 та оила, 232 нафар фуқаро уй шароитида тиббий кузатув остига олинди.

👮🏻‍♀️ У
ларни назорат қилишга шаҳар ИИБдан 100 нафар, Миллий гвардиядан 18 нафар, жами 118 нафар ходимлар бириктирилди.

👉Бугунги кунгача 51 та хонадон, 170 нафар фуқаролар назоратдан чиқарилди.

❗️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги яна бир бор фуқаролардан карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўрайди.

https://t.iss.one/Olmaliq_shahri
#cессия

⚡️ Бугун Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги IX сессияси ZOOM иловаси орқали онлайн бўлиб ўтди.

📌 Сессияда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги "2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 14-сонли қарори ижроси бўйича шаҳар ҳокими ўринбосарларининг ҳисоботлари;

🍀Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Олмалиқ шаҳар инспекцияси бошлиғи Абдураим Айматовнинг шаҳарда 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида;

💥Шаҳар ФВБ бошлиғи Алтинбек Кулахмедовнинг 2020 йил 1-ярим йилликда амалга оширган ишлари тўғрисида ахборотлари тингланди.

❇️ Шунингдек, сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорлар ўқиб, эшиттирилиб, муҳокамалардан сўнг Кенгаш томонидан барча масалалар бир овоздан тасдиқланди.

@Olmaliq_shahri
#брифинг

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати мисолида бугун журналист ва блогерларга навбатдаги онлайн брифинг ташкил этилди.

Брифингда Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимовнинг "Давлат хизматчиларининг фаолияти ҳамда жамиятда учраётган камчиликларни ёритишда журналист ва блогерлар билан ҳамкорлик ўрнатиш" бўйича мурожаати тингланди.

Брифингда "Кун.уз", "Human.uz", "Заметка,уз" сайтлари мухбирлари, Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати, шунингдек, "Олтин воҳа", "Олмалиқ ҳаёти", "Пискент ҳаёти", "Теловдан гапрамиз", "Қурама", "Қорахитойликлар" телеграм каналлари блогерлари ҳамда маҳаллий матбуот мухбирлари иштирок этишди.

Брифингдан сўнг шаҳар ҳокими журналист ва блогерлар билан самимий мулоқотда бўлиб, уларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берди. Вилоятда илк маротаба намуна сифатида ўтказилаётган мазкур мулоқот журналист ва блогерларда ижобий таассурот қолдирди.

@Olmaliq_shahri
#антикоронавирус
#дезинфекция

Олмалиқ шаҳрида 2020 йил 11 июль ҳолатига

🚗 3846 та автотранспорт

🔷Ойдин” МФЙдаги “Ойдин кўчалар” ХУЖМШнинг 12736 кв.м
🔷"Ойдин" МФЙ даги “Порлоқ” ХУЖМШнинг 9400 кв.м
🔷"Ойдин" деҳқон бозори МЧЖнинг 24900 кв.м

🔶жами: 52 136 кв.м майдонида дезинфекция ишлари олиб борилди.

📌Шунингдек, амалдаги карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича доимий профилактик тушунтириш ишлари давом эттирилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан маъмурий баённомалар тузилмоқда.

Олмалиқ шаҳар СЭОМ Жамоатчилик билан ишлаш бўлими.

https://t.iss.one/Olmaliq_shahri