Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.01K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Симптомсиз беморларни уй шароитида изоляциялаш бўйича тавсиялар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Муқаддас Раҳматуллаеванинг айтишича, 65 ёшдан юқори бўлган аҳоли, сурункали ҳамроҳ касаллиги бўлган беморлар, агар уларда касаллик аломатсиз бўлса ҳам, уй шароитида даволанишга йўл қўйилмайди.

Симтопмсиз шаклдаги беморлар уй шароитида алоҳида хонада жойлаштирилиши керак. У уйда бўлса ҳам ниқобда бўлиши, унга хизмат кўрсатаётган қариндошлари ҳам ҳимоя воситаларидан фойдаланиши керак.

Беморларнинг идиш-товқолари, сочиқлари алоҳида сақланиши, бошқаларникига аралаштирилмаслиги керак. Бемор ётган хона ҳар 2-3 соатда шамоллатиб турилиши, таркибида дезинфекция воситалари бўлган нам тозалаш ишлари тез-тез амалга ошириб турилиши керак. Врачлар ижтимоий тармоқларда тарқаётган турли рецептларда белгиланган дориларни истеъмол қилмасликка чақираяпти.

Беморнинг оила аъзолари ҳам яшаш жойи бўйича карантинга олинади, улар кунига икки марта тана ҳароратини текшириб туришлари керак бўлади.
Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон РАҲИМОВнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича шаҳар аҳолисига МУРОЖААТИ

Қадрли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Азиз ёшлар!

Сўнгги кунларда нафақат республикамиз, балки бутун дунёга хавф солиб турган коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари шаҳримизда ҳам ошиб бораётгани барчамизни жиддий ташвишга солмоқда. Хусусан, кейинги икки ҳафтада Олмалиқ шаҳрида 7 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Шулардан 2 нафари чартер рейс орқали кириб келган, қолган 5 нафари аҳоли ўртасида қайд этилди. Уларнинг барчасида касаллик аломатларсиз кечган, ачинарлиси, 1 та ўлим ҳолати қайд этилди. Бу барчамиздан янада ҳушёр ва сергак бўлиб, офатга қарши бир тану жон бўлиб курашишни, карантин чекловларига қатъий амал қилишни тақозо этмоқда.

👉 Батафсил

@Olmaliq_shahri
#дезинфекция

Олмалиқ шаҳар ФВБ ишчи-ходимлари томонидан бугун "Ойдин" деҳқон бозори ҳамда шаҳар Юқумли касалликлар шифoхонаси ва кўчаларида зарарсизлантириш ишлари олиб борилди.

@Olmaliq_shahri
АФСУСКИ, ШИФОХОНАЛАРДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН ДАВОЛАНАЁТГАН БЕМОРЛАР 5000 НАФАРДАН ОШДИ

🔺Афсуски, шу йилнинг 12 июль куни мамлакатимизда 484 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 219 нафари карантин муассасаларида, 265 нафари аҳоли орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 129 нафар фуқаро соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 12997 нафар бемордан 7852 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 60 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5085 нафар бемордан 43 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 50 253 нафар, стационар карантинда эса 25 482 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
​​Барча 7 ёшгача фарзанди бўлган, футболни севиб ардоқлайдиган Тошкент вилояти оилалари, Сизларни Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти футбол ассоциацияси ҳамкорлигида 2020 йил 15 июлдан 1 августга кунига қадар «Ўзбек футболининг келажаклари» шиори остида ўтказилаётган онлайн танловда иштирок этишга таклиф этамиз.

Танловда барча Тошкент вилояти фуқаролари, футбол мураббийлари, профессионал футболчилар, ҳаваскор футболчилар, футбол ишқибозлари (жинсидан қатъий назар) ўз фарзандлари билан иштирок этишлари мумкин.

Мусобақани ўтказиш тартиби.
1. Олинган видео лавҳада исми фамилияси, яшаш манзили ва ким бўлиб ишлайди ёки ўқийди айтиб ўтинг
2. Видео лавҳа монтаж қилинмаган холда жўнатинг.
3. Танловга юборилган видеороликлар 2 (икки) дақиқадан кам бўлмаслиги керак.
4. Машқлар ва футболга оид ҳаракатлар асосан 7 ёшгача бўлган бола томонидан бажарилган бўлиши керак.
5. Олинган видео лавҳалар +998 97 7002818 рақамнинг телеграм манзилларига жўнатилади.
6. Олинган видеолар танлови ташкилий қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

🥇Мусобақада иштирок этиб 1, 2, 3 ўринни эгаллаганларга Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти футбол ассоциацияси томонидан тақдирланади.

⚠️Ҳурматли юртдошлар Ҳукуматимиз томонидан эълон қилинаётган чеклов ва карантин қоидаларига риоя қилиб ўз уйларимизда ўтирган холда фойдали спорт ва меҳнат билан шуғулланайлик ва шу халқнинг муносиб фарзанди эканлигимизни исботлайлик.
#эълон

❗️"Олмалиқ иссиқлик манбаи" корхонаси огоҳлантиради!

📌"Олмалиқ иссиқлик манбаи" корхонасида Ўзбекистон Республикаси бўйича карантин чекловлари кучайтирилиши муносабати билан эртадан, яъни жорий йил 14 июлдан 1 августгача аҳолини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.
☎️ Иссиқ сув ва иссиқлик энергияси учун тўловлар бўйича саволлар билан қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин: +998 93 112 64 46 оператор Шахноза Турсунова.
❇️ Иш вақти: душанбадан жумагача соат 09-00 дан 17-00 гача (тушлик 12-00 дан 13-00 гача)
✍️ Иссиқ сув ва иссиқлик энергияси учун тўловларни Олмалиқ почтаси ёки "Ипотека банк" кассаларида ёхуд «Click evolution», «U-pay», «Ipoteka bank» мобил иловалари орқали ҳам онлайн амалга оширишингиз мумкин.

@Olmaliq_shahri
#суд_залида

⚡️ Жорий йил 9 июль куни Олмалиқ шаҳар Жиноят суди судьяси Дилшод Сулейманов томонидан шаҳардаги 45-сонли манзил колониясида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси бўйича 1 нафар, 74-моддаси бўйича 8 нафар; 49-сонли манзил колониясида 73-модда билан 1 нафар;
74-модда билан 17 нафар; 14-сонли қаттиқ тартибли ЖИЭМда 74-модда билан 6 нафар, 113-модда билан 114 нафар, 96-модда билан 6 нафар ҳамда 11 нафар маҳкумга маъмурий назорат ўрнатиш ҳамда жами 67 нафар маҳкумга нисбатан инсонпарварлик тамойилларини қўллаш бўйича материаллар кўриб чиқилди.

📌 Судда "Олмалиқ ҳақиқати" газетаси мухбирлари ҳам иштирок этишди. Жараён якунида судья Д.Сулеймановнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги "Одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари" юзасидан ўтказилган видеоселектор мазмуни бўйича маърузаси ҳам тингланди.

@Olmaliq_shahri
#антикоронавирус
#дезинфекция

Олмалиқ шаҳрида 2020 йил 12 июль ҳолатига

🚗 3620 та автотранспорт

🔷COVID-19 ўчоқларида 300 кв.м
🔷Автокорхонада 526 кв.м майдон, 16 та автобуснинг 145 кв.м майдони, 20 таксининг 42 кв.м майдони, ҳоким сектори биносининг 200 кв.м майдони,
🔷"Ойдин" деҳқон бозори МЧЖнинг 10250 кв.м

🔶жами: 15 423 кв.м
майдонида дезинфекция ишлари олиб борилди.

📌Шунингдек, амалдаги карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича доимий профилактик тушунтириш ишлари давом эттирилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан маъмурий баённомалар тузилмоқда.

Олмалиқ шаҳар СЭОМ жамоатчилик билан ишлаш бўлими

https://t.iss.one/Olmaliq_shahri