Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.92K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#тарғибот

🔰Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий худуд 14-сонли жазони этиш манзил колониясида бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамда ЎзМТДП шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида "Конституция - ҳуқуқ эркинликларимиз кафолати", "Коррупция - ривожланишимизга тўсиқ" мавзуларида тарғибот тадбири ўтказилди.

♻️Тадбирда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари С. Ўсаров, Г. Маматқуловалар иштирок этиб, бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш ҳар бир инсоннинг бурч ва вазифаси бўлиши, коррупция жамият тараққиёти учун тўсиқлардан бири эканлиги, ривожланишни таназзулга олиб келишини таҳлилий мисоллар билан айтиб ўтди. Бу иллатга қарши нафақат соҳа ходимлари балки барча баробар курашиши кераклиги, шунингдек, Қомусимизнинг тарихий-ҳуқуқий аҳамияти борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

❇️Тадбир сўнгида ходимлар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

@Olmaliq_shahri
#эътибор
#инсонқадриучун

Ногиронлиги бўлган юртдошларимиздан меҳримизни дариғ тутмайлик...


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Конституция_бахтимиз_қомуси

⚡️Бугун Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳар Қўриқлаш бўлими ҳамкорлигида 22-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан "Конституция –эркин ва фаровон ҳаётимиз мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

❇️Тадбирда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари иштирок этиб, Конституция тарихи, унда миллий қадриятларимизнинг акс этгани, юртимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар туфайли ўз исботини топаётганини таъкидладилар.

🟢Тадбир давомида умумтаълим мактаби иқтидорли ўқувчиларининг бадиий чиқишлари тадбир иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_сиёсати

⚡️Тошкент вилояти ёшлари ўртасида "Ёшлар ва қонун" билимлар беллашувининг вилоят босқичи Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтди.

📹 Батафсил видеолавҳада

@Olmaliq_shahri
#мурожаат_ва_ечим

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг телеграмдаги расмий канали ботига "Металлург" кўчаси, 72-уй фуқароларидан ичимлик суви қувуридаги носозлик бўйича мурожаат бўлган эди.

📌Мурожаат назоратга олиниб, шаҳар "Сув таъминоти" корхонаси ходимлари томонидан носозлик бартараф этилди.

@Olmaliq_shahri