Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.92K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
‼️ДИҚҚАТ

🔔 2020/2021 ўқув йилининг якунларини сарҳисоб қилиш, ўқувчи ва ёшлар ҳамда ота-оналарининг илтимосларини инобатга олган ҳолда жорий йилнинг 25 май куни барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда қуйидаги тартибда ташкил этиш тавсия этилади.

Мактабнинг кириш қисмини пирометр ва антисептик воситалари билан таъминлаш ҳамда тадбир ўтказилиш жойига 1,5-2 метрли ижтимоий масофани белгиловчи чизиқларни чизиш ва иштирокчи синфларнинг раҳбарларини мазкур тартибга риоя этиш бўйича назорат қилишини белгилаш;
тадбирда фақатгина 4-, 9- ва 11-синф ўқувчилари иштирокини таъминлаш;
битирувчи ўқувчиларнинг мактаб формасидан ташқари турли либослар ва ленталар тақиб олишини олдини олиш;
тадбирни мактаб ҳовлиси, боғида ёки соя-салқин очиқ майдонларида ўтказиш ҳамда мактаб ҳудудига техника воситалари ва бегона шахсларни киритилмаслигини таъминлаш;
тадбирларни аниқ сценарий асосида соат 8:00дан 8:45 га қадар ташкил этиш;
тадбирда йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсатгичларига эришган иқтидорли битирувчиларни тақдирлаш ва рағбатлантириш;
тадбирда иштирок этувчи ота-оналар ва меҳмонлар сонининг ошиб кетмаслигига эътибор қаратиш.

❗️Шу билан бирга “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағлари йиғилиши қатъиян тақиқланиши яна бир бор эслатиб ўтилади.

⚠️ Бундан ташқари умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларига битирувчилар томонидан турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, қўшимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналар ва ҳ.к банкет ёки бошқа маросимлар) ўтказиш ва енгил автомашиналарда сайр ташкил этилишини олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш сўралади.

Азамат Камолов,
вилоят ХТБ бошлиғи.


@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли велосипед ҳайдаш спорт тури шайдолари!

⚡️Эртага, 24 май куни сизларни соат 7:30дан 8:30 гача Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги биноси ҳудудидан бошланувчи веломарафонга таклиф этамиз.

@Olmaliq_shahri
#молия
#ёшлар_дастури

Спортни оммалаштиришга маблағ ажратилди

⚡️"Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш тўғрисида"ги дастури ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ шаҳар ҳокими томонидан жорий йил 5 майда 86-Ф-сонли фармойиш қабул қилинди.

📌 Мазкур фармойишга асосан, шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1- чораги якуни бўйича шаклланган даромадларнинг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан шаҳар Спорт бўлимига йил давомида ўтказилиши режалаштирилаётган шаҳар ҳокими кубогини ташкиллаштириш харажатлари учун 150 миллион сўм маблағ ажратилди.

@Olmaliq_shahri
#онлайн

⚡️Айни дамда шаҳримиз велосипед ҳайдовчи ёш ишқибозлари Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳудудида веломарафонга шай ҳолда...

@Olmaliq_shahri
#онлайн

⚡️"Мўйноққа мадад" экологик хайрия веломарафонига старт берилди.

@Olmaliq_shahri
#халқ_орасида
#маҳаллабай

Ҳоким маҳалла муаммоларини ўрганди

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов Алишер Навоий маҳалласида бўлиб, ободонлаштириш ишлари бўйича масъуллар ҳамда фуқаролар билан суҳбатлашди.

📌 Маҳалла ҳудудини яқиндан ўрганган ҳоким тозаликка риоя қилиш, атрофни ободонлаштириш фақат маҳалла идорасининг ёки ХУЖМШнинг зиммасидаги масъулиятмаслигини, фуқаролар ҳам унда фаол ва ташаббускор бўлиши лозимлигини таъкидлади.

@Olmaliq_shahri