Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
"Камалак юлдузлари" фестивали ғолиблари аниқланди

⚡️Юзлаб истеъдодлар кашфиётчиси бўлган “Камалак юлдузлари“ болалар ижодиёт фестивалининг Олмалиқ шаҳар босқичи ўтказилиб, якунига етказилди.

Истеъдодли ўғил-қизлар қуйидаги йўналишлар бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди:
«А» номинация: фортепиано, торли чолғулар, дамли ва зарбли чолғулар;
«Б» номинация: эстрада чолғу ижрочилиги, халқ чолғулари, анъанавий чолғу ижрочилиги;
«C» номинация: анъанавий хонандалик, академик хонандалик, эстрада хонандалиги, фольклор (10 нафаргача) ва хор (20 нафаргача) жамоалари;
«Д» номинация: хореография — мумтоз рақс
1) яккахон рақс ижрочилиги;
2) жамоавий рақс ижрочилиги (2-10 нафаргача);
«Э» номинация:
1) тасвирий санъат - графика, ранг тасвир (натюрморт), ҳайкалтарошлик;
2) амалий санъат - кулолчилик, зардўзлик, қуроқчилик, гиламдўзлик, бисер тўқиш, юмшоқ ўйинчоқсозлик, наққошлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги;
«Ф» номинация:
1) наср - ҳикоя, эртак;
2) назм йўналиши - шеър, ғазал, достон.

📌Танловда шаҳримизнинг қуйидаги ёшлари ғолиб бўлиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмаларга эга бўлишди. Яъни,

«А» йўналиши: Одина Абдукаримова, 11-мактаб
Шаҳзода Абдумуталова, 20-мактаб
«Б» йўналиши: Беҳруз Абдумуталов, 5-мактаб
Атҳамбек Ниёзов, 16-мактаб
Алёна Шветсова, 5-мактаб
Жасмина Аҳмадалиева, 20-мактаб.

«Д» йўналиш:
Ширин Қаюмова 4 -мактаб;
Жасмина Йўлдошева 3-мактаб «Ғунча» жамоаси
2-мактаб «Қизларжон» жамоаси, 20-мактаб

«Э»йўналиш: назм -Аббос Абдуллаев 11-мактаб
наср - Одина Бегманова 11-мактаб
назм - Шодиёна Тошпўлатова 20-мактаб

«Ф»йўналиш: тасвирий санъат
Мафтуна Шоназарова 16-мактаб ўқувчиси
амалий санъат: Мадина Каримқулова 1-мактаб ўқувчиси;
Азиза Баротова 4-мактаб ўқувчиси.

Ғолибларга танловнинг келгуси босқичида омад тилаймиз!

@Olmaliq_shahri
24 соат мобайнида туну кун ишлайдиган савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилади

Президент қарори билан 2021 йил 1 сентябрга қадар йирик шаҳарларда, вилоят ва туман марказларида савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилади. Савдо ва кўнгилочар кўчаларда барча тадбиркорлик субъектларига 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси очилади. “Ўзмиллийбанк” 2021 йил якунига қадар халқаро молия институтларининг 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини жалб қилади.

2021-2023 йиллар давомида туман (шаҳар)ларда 15 та деҳқон бозори ва 115 та савдо комплекслари барпо этилади. Янги ташкил этиладиган деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки бекор қилинади.

10 та йўл-патруль хизмати ва божхона постидаги ерлар енгил турдаги савдо ва хизмат кўрсатиш субъектларини жойлаштириш учун тадбиркорларга 3 йилга ижарага берилади. Бу нуқталар асосан ҳайдовчиларга хизмат кўрсатади.

@Olmaliq_shahri
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий таъминотини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

О мерах по дальнейшему усилению материального обеспечения участников Второй мировой войны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#тараддуд

⚡️Олмалиқ шаҳар "Рамазон" жомеъ масжидида Рамазон ҳайити олдидан профилактик дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#саховат_ва_кўмак

⚡️Улуғ кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ёши улуғ инсонлар ҳолидан хабар олиш, саховат, меҳр, яхшилик улашиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир . Улуғларимизнинг дуосини олиш, биргина эзгу сўз, эзгу амал билан кўнгилларни шод этиш - энг олий бахт!

Шу муносабат билан 18-умумий ўрта таълим мактаби ЧҚБТ раҳбари З.Мажидов ва рус тили фани ўқитувчиси Г.Қодировалар ҳамкорликда 5-синф ўқувчилари билан биргаликда фахрийлар хонадонига боришиб, ҳолидан хабар олишди.

@Olmaliq_shahri