Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#таълим

❇️Шаҳримиздаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ғафур Ғулом таваллудининг 118 йиллиги муносабати билан "Ғафур Ғулом мероси" номли бадиий кеча ташкиллаштирилди.

Шунингдек, мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси С.Рустамова иқтидорли ўқувчилар билан "Янги Ўзбекистонни билимли ва ватанпарвар ёшлар билан барпо этамиз" шиори остида давра суҳбати ўтказди.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

👍Биринчи бор

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги тақдим этади!

🤝 Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида.

📣“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали.

📆14, 15, 16 май кунлари - Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида - барчани кутиб қоламиз!

🎊Кўнгилочар шоу-дастурлар, машҳур бизнесменлардан тренинглар, спортчилардан мастер класс, дизайнер ва мода дефилелари сизни кутмоқда.

📌Фестивал доирасида интеллектуал ўйинлар, рақс майдони, аёллар учун махсус клуб, гастрономик ва болалар шаҳарчаси барпо этилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Кўчаларни номлаш бўйича кенгашилди

⚡️Олмалиқ шаҳридаги А.Қаҳҳор, А.Авлоний, "Бўстон", А.Яссавий, "Юлдуз", "Тинчлик", "Олтин", "Чамбил" МФЙларидаги 19 та кўча номини қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш бўйича келиб тушган таклифларга кўра бугун шаҳар ҳокимлигининг Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича шаҳар комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

📌 Йиғилиш шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Дониёр Ахмедов ва ЎзМТДП шаҳар Кенгаши раиси Сайёра Якупбекова томонидан олиб борилиб, тегишли маҳалла раислари ва Миллий тикланиш демократик партияси депутатлик гуруҳи иштирок этди.

✍️ Унда маҳалла раислари томонидан кўчаларни номлаш бўйича таклиф этилган номлар депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, Тошкент вилояти комиссиясига тақдим этиш бўйича қарор қабул қилинди.

@Olmaliq_shahri
#жараён

Фестивалга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

⚡️"Олтин олма" хиёбонида жорий йилнинг 14, 15, 16 май кунлари "Юртим мунаввар оқшомлари" номли фестивал ўтказилади.

📌 Айни вақтда фестивалга тайёргарлик ишлари авжида. Олмалиқ шаҳар масъул раҳбарлари "Олтин олма" хиёбонида кўнгилочар дастур намойиши бўйича лойиҳада белгиланган режани амалда ҳам мувофиқлаштирмоқда.

3 кунлик фестивалдан сўнг ҳам мазкур хиёбонда 24 соат ишлайдиган сайилгоҳ бунёд этилиши кўзда тутилган.

@Olmaliq_shahri
#хайрия

⚡️Олмалиқ шаҳрида фаолият юритаётган “SI RUI DA” МЧЖ (кепка ишлаб чиқариш) ва “OLMALIQ TEKSTIL TOLA” МЧЖ (трикотаж маҳсулотарини ишлаб чиқариш) корхоналари томонидан “Рамазон ҳайити” байрами ҳамда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали муносабати билан ёшларга 350 дона бош кийим ва футболка маҳсулотлари хайрия этилди.

@Olmaliq_shahri
Президент афв эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
93-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 100 нафар фуқаролар афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 43 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 10 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 44 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқаролари, 4 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 6 нафарини аёл ҳамда 52 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

@Olmaliq_shahri