Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.93K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#спорт

Тошкент вилоятида март ойи «Спортни сев, спорт билан яша» шиори остида баскетбол ойлиги этиб эълон қилиниб, шу муносабат билан Олмалиқ шаҳрида бугун баскетбол бўйича 1-ҳудудий финал босқичи ташкил этилди.

⛹‍♂Унда Ангрен, Оҳангарон, Нурафшон, Олмалиқ шаҳарлари ҳамда Оҳангарон туманидан жами 50 нафар спортчилар иштирок этди.

Мусобақа натижаларига кўра,
🥇Ангрен шаҳри
🥈 Нурафшон шаҳри
🥉 Олмалиқ шаҳри
жамоалари ғалабага эришди. Ангрен шаҳри жамоаси мусобақанинг вилоят босқичи финалида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди. Якунда жамоа аъзоларига эсдалик ва қимматбахо совринлар топширилди.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳамкорлик
#ёшлар_дастури_амалда

✔️Аввал хабар берганимиздек, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Миробод тумани ҳокимлиги билан ҳамкорлик алоқалари юзасидан талайгина ишларни амалга оширмоқда.

⚡️Хусусан, бугун Олмалиқ шаҳридан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 20 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш учун пойтахтда жойлашган “Технопарк” корхонасига саёҳат ташкил этилди.

👉 Натижада икки нафар аёл ва ўн беш нафар ёшнинг иш билан бандлиги таъминланди.

@Olmaliq_shahri
Ўзбекистонда оммавий тартибсизликка даъват қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш Сенат томонидан маъқулланди.

Унга кўра, Жиноят кодексининг 244-моддаси — «оммавий тартибсизликлар» қуйидаги бандлар билан тўлдирилади:

ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига фаоллик билан бўйсунмасликка, оммавий тартибсизликка ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга оммавий даъват қилиш — БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундай ҳаракатлар:

а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

б) оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан, интернетдан, шунингдек, босма ёки матнни кўпайтиришнинг бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 201-1-модда «қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажармасликка ёки бузишга даъват» билан тўлдирилмоқда.

«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг 12-моддасига киритилган 1-қўшимчага кўра, сайтнинг ёки сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан, блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифасида:

- оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонликка, белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш;

- жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш;

- жамиятга, давлатга, давлат рамзларига (миллий ва умуминсоний қадриятларга) ҳурматсизликни намоён этувчи беодоблик билан ифодаланган ахборотни тарқатиш;

- порнография, зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек, ўз жонига қасд қилишга даъват этиш;

- вояга етмаган шахсларни уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёхуд ўзга шахсларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи ғайриҳуқуқий ҳаракатларни содир этишга ундашга ва бошқа тарзда жалб қилишга йўналтирилган ахборотни тарқатиш тақиқланмоқда.

Бундан ташқари, сайт эгаси ва блогер ўзларининг интернетдаги саҳифаларини, шу жумладан, жамоат учун очиқ бўлган маълумотлар жойлаштирилган тезкор хабар алмашиш тизимларини кузатиб бориши, юқоридаги маълумотлар ва материалларни аниқлаши шарт.

@Olmaliq_shahri
Ўз вақтида умумий ўрта таълим олмаганлар учун экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини топшириш учун ҳужжатлар қабул қилинмоқда

Фуқароларнинг билим олиш ҳуқуқини кафолатлаш ҳамда турли сабабларга кўра ўз вақтида умумий ўрта таълим олмаган шахслар учун экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларни топшириш имконияти яратилган.

Экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларни топшириш учун умумий ўрта таълим дастурларини мустақил ўзлаштирган, тегишли йилда 16 ёшга тўладиганлар таянч ўрта таълим (9-синф), 18 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар умумий ўрта таълим (11-синф) доирасида якуний давлат аттестациясида қатнашиши мумкин.

Экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларни топшириш учун ҳар бир ҳудудда мактаблар белгиланган.

Экстернлар тегишли йилнинг 1 мартидан 1 майига қадар (шу куни ҳам) белгиланган мактаб директори номига ариза билан мурожаат қилади.

Экстерннинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

баҳолар (ўзлаштириш) табели, агар мавжуд бўлса;

экстерннинг 3,5х4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати;

паспорт нусхаси, экстерн паспорт олмаган бўлса, унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда).

Талабгорлар (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 11 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2670) «Экстернат тўғрисидаги низом»га мувофиқ, жорий ўқув йили учун битирувчиларга белгиланган фанлардан якуний давлат аттестациясини топширадилар.

Талабгорлар учун якуний давлат аттестацияси топширадиган мактабларда «Маслаҳат дарслари» ташкил этилади.

2020-2021 ўқув йилида экстернат тартибида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган мактаблар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Халқ таълими вазирлиги.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#маънавий_маърифий_тадбир

"Онажоним - шеърият"

🔰Жорий йилнинг 16 март куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси билан ҳамкорликда ХТБ тасарруфидаги 1-умумтаълим мактабида Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган "Онажоним шеърият" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

♻️ Тадбирда ўқувчилар томонидан А.Орипов қаламига мансуб миллий мадҳиямиз куйланиб, шоирнинг бебаҳо адабий мероси, ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар, шеърий чиқишлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

@Olmaliq_shahri
#тайёргарлик

🔰Яқинлашиб келаётган Наврўз умумхалқ байрамини “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда юқори савияда ташкил этиш мақсадида шаҳар ҳокимининг топшириғига кўра махсус ишчи гуруҳ аъзолари томонидан марказий кўчалар бўйлаб тарғибот ишлари ташкил этилди.

♻️Тарғибот давомида умумий овқатланиш жойлари, савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш объектлари, дўконларнинг атрофларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ҳудудни байрамона руҳда безатиш ва ташқи ёзувларнинг маънавиятимизга мослиги борасида тадбиркорларга тушунтириш ва тавсиялар берилмоқда.

❇️ Ҳурматли тадбиркорлар ва фуқаролар, сизлар ҳам жонажон шаҳримизни янада чирой очишига ўзингизнинг муносиб ҳиссангизни қўшинг.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юриш жаримага тортишга сабаб бўлади, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик бекор бўлгани йўқ

Бу ҳақда АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

〰️〰️〰️
«Маъмурий жавобгарик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.

Ушбу моддага кўра, Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиш бўйича таклиф берилди

Коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида оммавий-маданий тадбирлар ўтказилишида карантин талабларига риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилади.

Бу ҳақда пойтахтда коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилинди.

Штаб йиғилишида пойтахтимизда тўй, марака ва маросимларни ўтказишда ҳам Республика махсус комиссияси қарорлари билан белгиланган тартиб-қоидалар ва карантин талаблари, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича назоратни қатъийлаштириш белгиланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар штаби томонидан:
📌 спорт мусобақаларини томошабинсиз ўтказиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши;
📌 эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб туриш
юзасидан Республика махсус комиссиясига таклиф киритишга келишиб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

📌Бугунги кунда тадбиркорлик ёки шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини олиш тартиби кўпчиликни қизиқтиради. Амалдаги қонунчиликка кўра бу жараён электрон шаклда амалга оширилади.

Бу ҳақда батафсил юқоридаги видеолавҳада.

❗️Хизматдан мустақил равишда электрон шаклда фойдаланиш мумкин.

@Olmaliq_shahri
#учрашув

Тадбиркорлар мурожаатлари ўрганилмоқда

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#тарғибот
#COVID_19

Карантин ҳали тугагани йўқ

❇️ COVID-19 балосидан ҳали ҳеч қайси бир мамлакат бутунлай қутилганича йўқ. Бу борада изланишлар, ўрганишлар ва қарши воситалар ишлаб чиқариш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, Олмалиқ шаҳрида ҳам шаҳар СЭО ва ЖС бўлими томонидан бу борада кўплаб тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Жорий йил 16 март кунига қадар бўлим томонидан 2518 нафар фуқаро коронавирус инфекциясига ПЦР усулида вирусология таҳлилхонасида текширилиб, улардан 26 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган ва керакли чора тадбирлар олиб борилди. Шаҳар аҳолиси ўртасида охирги марта жорий йил 16 февраль куни коронавирус касаллиги қайд этилган.

Шунингдек, коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича СЭО ва ЖС бўлимининг 37 нафар ходими секторлар кесимида маҳаллабай бириктирилиб, шу кунга қадар жами 14 та маҳалладаги 3152 та хонадонда юқумли касалликларнинг олдини олиш юзасидан санитария тарғиботи, COVID-19 инфекциясига қарши эмлаш жараёнларига тайёргарлик ишлари, эмлашнинг афзалликлари ҳамда карантин қоидаларига риоя этилиши бўйича тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлашда вакциналарни совуқлик занжирига риоя қилган ҳолатда тез ва сифатли етказиб бериш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Олмалиқ шаҳар СЭО ва ЖС бўлимига махсус транспорт воситаси ажратилди.

Шаҳримиз бозорларида ҳам фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя этилиши, сифати кафолатланмаган озиқ–овқат маҳсулотларини сотилишига йўл қўймаслик, савдо расталарида санитария-гигиена талабларига риоя этилиши юзасидан кунлик назорат юритиляпти.

Ижтимоий объектлар, хусусан, таълим муассасалари ва мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига ва дезинфекция режимига риоя этилиши бўйича ўрганиш ишлари олиб борилиб, керакли тавсиялар бериляпти.

Феруза Фазилматова,
СЭО ва ЖСБ эпидемиология ва
иммунопрофилактика бўлими мудири.

@Olmaliq_shahri