#тарғибот
#COVID_19
⚡️ Олмалиқ шаҳрида коронавирус касаллигининг тарқалиши олдини олиш бўйича тарғибот ишлари кучайтирилмоқда.
Юқорида жараёндан фотолавҳалар
@Olmaliq_shahri

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Диққат
⚡️ Тошкент вилоятида карантин қоидаларига амал қилиш назорати кучайтирилади
Тошкент вилояти ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят масъуллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Унга кўра, асосан аҳоли гавжум бўладиган бозор ва савдо марказлари, жамоат жойлари ва жамоат транспортларида ижтимоий масофани сақлаш, ҳимоя ниқобини тақиш ва антисептик воситалардан фойдаланиш ҳолатлари юзасидан вилоят ҳудудида назорат тадбирлари ўтказилиши белгиланди.
❗️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси ва меҳмонлари!
Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, ўзингиз ва ўзгалар соғлиғини асраш, вилоят ҳудудида касаллик тарқалишини олдини олиш учун, белгиланган карантин қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.
| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |

⚡️⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
🦠 Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини ташкиллаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
⚠️ Йиғилишда сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу боис мутассадди вазирлик ва идораларга:
👉 байрам тадбирларини об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш;
👉 байрам тадбирларида аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш;
👉 аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларни кўриш каби кўрсатмалар берилди.
👮♂️Шу билан бирга, байрам тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик чоралари кўриш мақсадида ҳуқуқ тартибот органларига тегишли топшириқлар берилди.
📌 Жойларда ўтадиган байрам тадбирларини юқори бадиий савияда ўтказиш, бунинг учун эстрада хонандалари ва театр актёрларини жалб этиш каби вазифалар белгиланди.
😷 Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш бўйича ПЗР лабораторияларнинг тўлиқ қувватларда фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини ихтиёрий эмлаш тадбирларини ташкил этиш борасида тегишли топшириқлар берилди.
❗️Айрим хорижий ва қўшни мамлакатларда бугунги кунда кузатилиб турган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда шу каби ҳолатларнинг қайтарилмаслиги учун кенг тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилди.

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
⚡️Тезкор хабар
ЎЗБЕКИСТОНГА "COVID-19"ГА ҚАРШИ 660 МИНГ ДОЗА ВАКЦИНА ОЛИБ КЕЛИНДИ
Ҳозиргина мамлакатимизга 660 минг доза “COVID-19”га қарши AstraZeneca вакцинаси олиб келинди.
Ушбу вакциналарни етказиб бериш Эпидемияларга тайёргарликни таъминлаш мақсадида инновациялар учун коалиция (CEPI), Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс (GAVI), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)дан иборат бўлган COVAX глобал ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда.
— Ўзбекистон GAVI ташкилотининг COVAX дастурига аъзо давлатлар қаторига киради, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Ботир Қурбонов. — Шу боис, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021 йил январь ойида коронавирусга қарши эмлаш учун вакцина етказиб бериш юзасидан GAVI ташкилотига буюртма берилган эди.
Ушбу ҳамкорлик доирасида йилнинг охирига қадар мамлакатимизга умумий микдорда 20 фоиз аҳолини эмлаш учун етарли даражада вакцина, шприц ва хавфсиз утилизация қутилари етказиб берилиши кўзда тутилган. COVAX фонди ҳисобидан Ўзбекистонга 2 миллион дозадан ортиқ AstraZeneca вакцинасини етказиш, шундан 2021 йил I чоракда 35-40 фоизини, қолган қисмини II чоракдан дунё бўйлаб вакциналарнинг ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, босқичма-босқич етказиб берилиши режалаштирилган.
Бугун олиб келинган 660 минг доза вакциналар COVAX Ўзбекистон учун ажратган 2 миллион доза вакциналарнинг биринчи қисмидир. Вакциналарнинг қолган қисми яқин ойларда етказиб берилади.
Ушбу вакциналар билан республикамизда аҳолини короновирусга қарши эмлаш ишлари бошланади ва босқичма-босқич давом эттирилади.
Йил бошида мамлакатимизда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлашни амалга ошириш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилди. Соғликни сақлаш вазирлиги ҳамда ЮНИСЕФ ва ЖССТ билан ҳамкорликда Республикада коронавирус инфекциясига қарши эмлашни амалга ошириш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилди.
Унга кўра, аҳолининг юқори хавфга эга қатламлари белгиланиб, уларни эмлаш учун 3 минг 138 та эмлаш пунктлари, ҳамда 862 та мобил бригадалари шай ҳолга келтирилди.
Албатта, ушбу тадбирлар коронавирус инфекциясига қарши курашни самарасини ошириш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "CОVID-19"га қарши эмлашни амалга оширишга тайёргарлик учун ЮНИСЕФ пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати учун 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та Miniven-Labo автомобилларини топширган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

Ҳамкорлик ва самара
✔️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Олмалиқ шаҳри маҳаллаларида яшовчи “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўтаринки кайфият улашиш мақсадида “Олмалиқда Миробод куни” тадбирлари ташкил этилмоқда.
👉 Жумладан, бугун олмалиқлик 30 нафар ёш “Бунёдкор” миллий стадионида бўлишди.
Миробод тумани мутасаддилари ёшларга мазкур стадионнинг тарихи ва бошқа жиҳатлари ҳақида сўзлаб беришди.
⚡️Пойтахтнинг бошқа диққатга сазовор жойларида ҳам бўлган ёшлар маданий ҳордиқ чиқариб шаҳримизга қайтишди.

#ёшлар_дастури
"Ёш қутқарувчи" мусобақаси ўтказилди
📌Шаҳримиздаги умумтаълим ҳамда ўрта махсус профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш, уларни қутқарувчи касбига қизиқтириш, ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фавқулодда вазият юз берганда тўғри ҳаракат қилишга оид билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида бугун, 17 март куни шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими биносида “Ёш қутқарувчи” мусобақаси ташкиллаштирилди.
📍Мусобақа қизғин тарзда умумжамоа ҳисобида фахрли 1-даражали диплом билан 19-умумтаълим мактаби, 2-даражали диплом билан 11-умумтаълим мактаби ҳамда 3-даражали диплом билан 3-умумтаълим мактаби жамоалари ғолибликни қўлга киритишди.
📍Ҳар бир жамоа ўзларининг куч ва билимларига яраша соврин соҳиби сифатида қимматбаҳо совғаларга эга бўлишди. Шунингдек, 7-умумтаълим мактаби жамоа вакилларидан М.Рашидова, 3- мактаб жамоа вакилларидан С.Саидов "Энг чаққон ёш қутқарувчи” номинациясига сазовор бўлиб, диплом билан тақдирланишди.