#эҳтиром
Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл!
🌹8 март – гўзаллик, нафосат ҳамда назокат байрами! Айнан шу куни барча аёлларимиз ўзларининг қай даражада қадрли эканликларини, мўътабар инсон сифатида эътироф этилишларини яна бир карра ҳис этадилар.
💐Ушбу байрам муносабати билан бугун муҳташам "Тожмаҳал" тантаналар мажмуасида Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган байрам тадбири бўлиб ўтди.
⚡️Даставвал тадбирни шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов хотин-қизларга аталган самимий тилаклари, дил изҳорлари билан очиб берди. Шундан сўнг шаҳар Маданият бўлими томонидан тайёрланган оҳанграбо куй-қўшиқлар ва жозибадор рақслар тадбир иштирокчилари бўлмиш гўзал аёлларга бир олам завқ улашди.
💃Тадбир иштирокчилари эл ардоқлаган санъаткорлар - Тошпўлат Маткаримов ҳамда Равшан Собировнинг байрамона ижроларига ҳиром айладилар.
🎁🌹Тўкин дастурхон атрофида жамулжам бўлган хотин-қизларга тадбир давомида шаҳар ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо туҳфалар улашилди.
Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram

#ёшлар_дастури_амалда
#спорт
🎗Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида шаҳримиздаги спорт бўлими томонидан бир қатор спорт мусобақалари амалга оширилмоқда.
🥊Жумладан, бугун спортнинг бокс тури бўйича "Шаҳар ҳокими кубоги" учун мусобақа ташкиллаштирилди.
🏆Мусобақада ғолиб бўлган ёш спортчиларга эсталик совғалари ва қимматбаҳо совринлар топширилди.

#ёшлар_дастури
⚡️Олмалиқ шаҳрида 2020-2021 йиллар давомида
ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида бугун Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмлар ва Олмалиқ шаҳридаги 99280-сонли ҳарбий қисм, шаҳар Мудофаа ишлари бўлими, шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида "Мустақилликнинг 27 йиллиги" даҳасида “Ватанпарварлик карвони” тадбири ташкил этилди.
👮🏼♀️Замирида ёшларни ҳарбий- ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўлган ушбу тадбирда Олмалиқ шаҳар кенг жамоатчилиги вакиллари, ёшлар иштирок этди. Тадбир давомида ҳарбий қисм вакиллари томонидан иштирокчиларга ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳамда ҳарбий хизматчилар томонидан турли хил қизиқарли кўринишлар намойиш этилди.

#таълим
🔅Тинч юртга байрамлар ярашади. Айниқса, аёллар байрами ҳар бир ташкилотда ўзгача шукуҳ, ўзгача эҳтиром ила нишонланади.
💎Шаҳримиз бўйлаб барча ташкилотларда бўлгани каби, таълим муассасаларида ҳам Халқаро хотин-қизлар куни ўзгача тайёргарлик билан кутиб олинди.
💎Хусусан, Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббусига кўра 19-мактабда "Муқаддас аёл", 18-мактабда "Мўътабар аёл"," Жаннат оналар оёғи остида", "Онамга совға лойиҳаси", 23-мактабда "Аёл мўътабар" номли тадбирлари ўтказилди.
💎Тадбирлар давомида истеъдодли, иқтидорли ўқувчилар томонидан аёлни улуғловчи, мадҳ этувчи шеъру байтлар, ҳикматлар, саҳна кўринишлари ҳамда жозибадор рақслар намойиш этилди.
@Olmaliq_shahri