Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#мактабгача_таълим_ташкилоти

🔅Оналар, аёлларимизу қизларимизни ҳаттоки боғча ёшидаги жажжи фарзандларимиз ҳам бийрон тиллари билан қутлашмоқда.

💠Буни шаҳримиздаги 9-сонли "Бургутча" номли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтган тадбир мисолида кўришимиз мумкин.

💠"Онажонлар ҳамиша эъзозда" мавзусидаги байрам кечасида МТТ тарбияланувчилар чиройли рақслар ижро этиш билан бирга бувижонлар ҳамда онажонлар учун қўшиқлар куйлашди.

@Olmaliq_shahri
#аёл_борки_олам_мунаввар

🌷Аёлини эъзозлаган юртнинг пойдевори мустаҳкам бўлади ва бу замин ҳамиша яшнайверади, юксалаверади.

🌹Оилаларимиз чироғи ва чароғбони бўлган аёлларга эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисмидир.

🌺Шундай эзгуликларни ўзига мақсад қилиб олган Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси, шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 6 март куни шаҳар 1-сонли умумтаълим мактабида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан "Аёл билан олам мунаввар" шиори остида "Онажоним- меҳрибоним" мавзусида тадбир ташкил этилди.

@Olmaliq_shahri
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Международному женскому дню

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#cпорт

⚡️Олмалиқ шаҳрида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида спортнинг Таэквон-До ИТФ тури бщйича шаҳар ҳокими кубоги бўлиб ўтди.

🎁Қизиқарли ўтган баҳсларда ёшлар ўз омадларини синаб кўришди. Мусобақадан сўнг ғолибларга эсдалик ва қимматбаҳо совринлар топширилди.

@Olmaliq_shahri
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Айрим хотин-қизларни ҳокимликлар ва ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади

⚙️ Қарорга кўра, 2021 йил мобайнида ҳар бир ҳудудда асосан хотин-қизлар фаолият юритадиган ҳунармандчилик турларига ихтисослашган кластерлар фаолияти тажриба сифатида жорий этилади.

👮‍♂️ “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни самарали юритиш, ишсиз фуқароларга бандлик соҳасида тизимли ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар бир маҳаллада меҳнат инспекторига “жамоатчи ёрдамчи”лар жалб этилади.

💼 “Жамоатчи ёрдамчи”лар билан 11 ой муддатгача жамоат шартномалари тузилади ҳамда уларнинг иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир ярим баравари миқдорида белгиланади.

🏛 Қарорга кўра, тегишли касб-ҳунар таълим муассасаларининг бўш турган қисми тадбиркорларга 30 йилгача муддатга имтиёзли ижарага берилади.

💰 Шунга кўра, хотин-қизлар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг 3 ой мобайнида уларга берилган бўш турган биноларнинг ижара тўловлари БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 450 минг сўмгача) миқдорда тўлаб берилиб, шунингдек, бўш турган биноларни 1 йилгача муддатда имтиёзли равишда ижарага бериш тартиби жорий этилади.

🎓2021/2022 ўқув йилидан базавий тўлов-контракт асосида давлат ОТМга қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади.

♻️ Шунингдек, бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаб, хорижнинг нуфузли таълим муассасаларига “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари асосида ўқишга юбориладиган стипендиатлар орасида хотин-қизлар улуши камида 20 фоизга кўпайтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!

С праздником, дорогие женщины!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

Янгиликлар 24 | Олмалиқда янги кўприк фойдаланишга топширилди

@Olmaliq_shahri