Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
🇺🇿Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг XXIII сессияси ҳақида ахборот

🔰Маълум қилинишича, вилоятда 2021 йил 1 январь ҳолатига фаолият юритаётган солиқ тўловчи юридик шахслар сони 45 минг 395 тани, якка тартибдаги тадбиркорлар 18 минг 550 тани ташкил этади.

❇️Ўтган йил учун бюджет (контингент) даромадларига белгиланган 3 триллион 94 миллиард сўм прогноз амалда 3 триллион 288 миллиард сўмга (100 фоиздан зиёд) бажарилиб, 192 миллиард 800 миллион сўм қўшимча тушум таъминланган.

Маҳаллий бюджетга 2 триллион 161 миллиард сўм тушум тушиши таъминланиб, йиллик режа 112 фоизга бажарилди.

📌Шу тариқа маҳаллий бюджетлар ихтиёрида жами 240 миллиард сўм қўшимча маблағ қолдирилди. Нолегал тарзда ишлаётган 72 минг 928 нафар фуқаронинг иш фаолияти йил давомида легаллаштирилди.

▶️Батафсил

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий
#Сессия

🇺🇿Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтган Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг XXIII сессияси кун тартибига кўра, 7 та масала кўриб чиқилди.

❇️Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда дастлаб вилоят давлат солиқ бошқармаси масъулларининг ўтган йилда амалга оширилган ишлар ва 2021 йилдаги устувор вазифалар юзасидан ҳисоботи тингланди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#расмий
#сессия

Тайинлов

Файзиева Сайёра Мавляновна Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши котибияти мудири этиб тайинланди.

Бунгача Сайёра Файзиева Республика Маънавият-тарғибот марказининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритган.

* * * *
Шунингдек, сессияда қуйидагилар Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши котибияти бош мутахассислари вазифасига тайинланди:

🔹Тўйчибоев Илҳом Абдусаматович;
🔸Озодов Баҳодиржон Олимжонович;
🔹Эгамбердиева Холида Раҳимбердиевна.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#расмий
#сессия

Тайинлов

Кулбекова Насиба Зокировна Тошкент вилояти ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибият мудири лавозимига тайинланди.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар Н.Кулбекова вилоят ҳокимлиги оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича котибият мудири сифатида фаолият юритган.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#хотира

🔰 Бугун Олмалиқ шаҳар Ахборот кутубхона марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, шаҳар Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида тинчликпарвар сиёсатчи, мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 83 йиллиги муносабати "Буюк ибрат тимсоли" мавзусида хотира кечаси ташкил этилди.

@Olmaliq_shahri
#бандлик
#инвестиция

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Шермуҳаммад Бегиев Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Шерзод Абдурахмонов ҳамда шаҳар АБКМ директори в.в.б Фотима Аҳмадхонова шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида чет давлатга чиқиб кетиш истагида бўлган фуқаролар билан суҳбат ўтказди.

📔 Шунингдек, ушбу масъуллар шаҳардаги “ELEGAND GARMEND TEKSTIL” МЧЖ корхонасида ишчиларга яратилган шароитлар билан ҳам танишдилар. Айни вақтда корхонадаги 1500 нафар ишчи- ходим ишламоқда. Уларнинг 60 фоизи ёшлар бўлиб, ойлик иш ҳақи 800 минг сўмдан 1 млн. 800 минг сўмгача тўлаб берилмоқда.

📌 Шундан сўнг Қоп ишлаб чиқарувчи корхона - “UZTEX GROUP” МЧЖда бўлган раҳбарлар 1200 нафар ишчи-ходим ишлаётган корхона фаолиятини ҳам кўздан кечиришди. Корхона ишчи-ходимлари мутахассисликларига қараб 1 млн. 500 минг сўмдан 2 млн. 500 минг сўмгача ойлик иш ҳақи билан таъминланаётганлиги ҳамда фаолиятини кенгайтириш эвазига қўшимча 50 иш ўрни яратилиши маълум қилинди.

🟢 “JO’RABEK LABARATO’RIYASI” МЧЖ корхонасида дори ишлаб чиқариш жараёни билан ҳам яқиндан танишган мутасаддилар 1100 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхона фаолиятига ижобий баҳо беришди.

@Olmaliq_shahri