Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Ёшлар_дастури_амалда
#китобхонлик

📚 Ёшларни китобхонликка бўлган қизиқишларини янада ошириш, уларнинг тафаккурини кенгайтириш мақсадида Олмалиқ шаҳридаги ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов томонидан шаҳар Ахборот ресурс марказининг китоб фондини ошириш ҳамда моддий техник базасини ривожлантиришга 80 миллион сўм маблағ ажратилди.

🎁 Шунингдек, "Ҳоким ва ёшлар учрашуви"да ёшлар томонидан билдирилган таклифлар асосида кутубхонага 50 миллион сўмлик бадиий китоблар ҳам туҳфа қилинди.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_бандлиги

Ёшларга имтиёзли кредитлар бериш бошланди

📈 Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси Олмалиқ шаҳар бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида тадбиркорлигини амалга ошириш истагида бўлган ёшлар учун "Ёшлар тадбиркорлик маслаҳат маркази"да бир ҳафта бепул ўқитилиб, сертификатлар топширилган эди.

🧾 Ушбу сертификатга эга бўлган ёшларга айни кунларда "Микрокредитбанк" томонидан 3 йил муддатга 6 ой имтиёзли давр билан 14 фоизлик 33 миллион сўмгача кредит маблағлари берилиши бошланди.

🔖 Бугун мана шундай ёшлардан бири Турсуной Азратовага банк томонидан қандолатчилик ва тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш учун 33 миллион кредит ажратилди.

📎 Ҳозирда Савдо-саноат палатаси шаҳар бўлими томонидан кредит олмоқчи бўлган 80 нафар ёш рўйхатга олинган бўлиб, биринчи чорак давомида бу кўрсаткични 120 нафарга етказиш режалаштирилган.

📌 Бу каби имтиёзли кредитларни олиб, шахсий тадбиркорлигини амалга оширмоқчи бўлган шаҳримиз ёшлари Савдо-саноат палатаси Олмалиқ шаҳар бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

@Olmaliq_shahri
#қонунчиликдан

Эндиликда апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш мумкин

⚖️ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 15 январда “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” қарори ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ҳамда Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Иқтисодий процессуал кодексига ҳам тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

📑 Мазкур қонун нормасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни амалиётда қўллаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан 2021 йил 15 январда “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” қарори қабул қилинди.

🗳 Унга кўра, иш юритишга қабул қилиш масаласи ҳал этилмаган кассация шикоятлари (протестлари), агар уларни қайтариш ёки иш юритишга қабул қилишни рад этиш учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, ўтиб кетган апелляция шикояти (протести) бериш муддатини тиклаган ҳолда апелляция тартибида кўриб чиқилиши лозим.

📂 Шунингдек, унда апелляция ёки кассация шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда эса қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар муддатни ўтказиб юборишда узрли сабаб бўладиган ҳолат сифатида тан олиниши мумкинлиги қайд этилган.

📌 Бундан ташқари ИПК 25-моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ, бундай ҳуқуқий муносабатлар иштирокчилари юридик ёки жисмоний шахс бўлишидан қатъи назар, инвестициявий низоларга оид ишларни кўриб чиқиш иқтисодий судлар ваколатига ўтказилди.

И.Юсупов,
Тошкент вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судьяси.

@Olmaliq_shahri
#Очиқ #Шаффоф #Адолатли

⚡️Очиқ мустақил танловлар ўтказилиши давлат фуқаролик хизматига киришда барча фуқароларнинг тенг имкониятлардан фойдаланишига, давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант ўринларни малакали мутахассислар билан етарли даражада таъминлашга, кадрлар малакасининг юклатилган вазифалар ва замонавий эҳтиёжларга мувофиқ бўлишига эришишга, давлат фуқаролик хизмати ходимлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар сифатининг юқори бўлишига олиб келади. Ва, албатта, меритократия тамойилига асосланган очиқ мустақил танловлар келажакда мамлакатимиз ривожи учун хизмат қилади.

👉Веб-сайт: https://argos.uz/

👉Фейсбук: https://www.facebook.com

👉Инстаграм: https://www.instagram.com/argos_uzbekistan/

👉Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCVm3AfukMqCaX_e1Bhn8HBQ

👉Вакансиялар порталининг телеграмдаги канали: https://vacancy.argos.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
#тайинлов

⚡️ Раджапов Кувандик Мадрахимович 2021 йил 21 январдан Капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланди.

📔 К.Раджапов 1968 йил 23 мартда Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида туғилган. ЎзМТДП аъзоси. Маълумоти - олий. 1992 йил, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтини тамомлаган.
Мутахассислиги - инженер-механик.

📌 Меҳнат фаолияти:

1992-1992 йй. - Урганч-ремонт экскаватор заводи механик цехи устаси;
1992-1993 йй. - Урганч ремонт-экскаватор заводи экскаваторларни йиғиш цехи бошлиғи;
1993-1996 йй. - Ишлаб чиқариш технологияси мужассамлашган бошқармаси “Хоразмсувқурилиш” трести механиги;
1996-1997 йй. - Урганч шаҳар ҳокимияти қурилиш, коммунал хўжалик, транспорт ва коммуникациялар гуруҳи иш юритувчиси;
1997-1997 йй. - Урганч шаҳар коммунал фойдаланиш бошқармаси махсус автобазаси бошлиғи;
1997-1998 йй. - Урганч шаҳар ҳокимлигига қарашли хўжалик ҳисобидаги қурилиш дирекцияси
бош муҳандиси;
1998-1998 йй. - Урганч шаҳар ҳокимлиги “Қурилиш, транспорт ва коммуникациялар бўлими”
бош мутахассиси;
1998-2000 йй. - “Соса соla ичимлиги Тошкент ЛТД” Урганч бўлими транспорт бўйича назоратчиси;
2000-2001 йй. - “Давр” хусусий фирмаси директори;
2001-2001 йй. - “Урганч эксковатор” очиқ турдаги акционерлик жамияти “Моддий таъминот бўлими” кооперация муҳандиси;
2001-2004 йй. - Урганч эксковатор акциядорлик жамияти қошидаги “Экстаъминот” шўъба корхонаси директори;
2004-2004 йй. - Урганч эксковатор очиқ акциядорлик жамияти йиғув цехи катта устаси;
2004-2009 йй. - Вақтинча ишсиз
2009-2016 йй. - “Мебель макс сервис” хусусий корхонаси директори;
2016-2018 йй. - «Қишлоқ қурилиш инвест» масъулияти чекланган жамият инжиниринг компанияси Хоразм вилояти филиали директори;
2018-2019 йй. - «Қишлоқ қурилиш инвест» масъулияти чекланган жамият инжиниринг компанияси Тошкент вилояти филиали бош муҳандиси;
2019-2021 йй. - “Мебель макс сервис” МЧЖ директори;
2021 й. - ҳ.в. - Олмалиқ шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари.

@Olmaliq_shahri
#Мурожаатнома

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан бугун шаҳар Ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда Республикада маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилиши мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди.

♻️Тадбирда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Г.Абдухаликова сўзга чиқиб, мамлакатимиз ҳаётидаги икки тарихий воқеа мурожаатнома ва маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш борасида маъруза қилди.

🔰Тингланган маъруза юзасидан иштирокчилар таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

@Olmaliq_shahri
#Тиббиёт_бирлашмасида
#янги_тизим

Аҳоли саломатлиги йўлида

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сонли “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 9 декабрдаги 328-сонли буйруғига асосан, Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасида янгиланган мақсадли патронаж тизими жорий қилинди.

Шунингдек, оилавий шифокорга ёрдам берадиган терапия, педиатрия, акушерлик, патронаж бўйича ўрта тиббиёт ходимларидан иборат бўлган "Тиббиёт бригадалари" ташкил қилиниб, 51 та маҳалла кесимида тақсимланди.

👩🏻‍🔬Яъни, бир маҳаллага 5 нафар ҳамшира ва бир нафар шифокор бириктирилиб, маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда оилавий шифокорларга кўмаклашилмоқда.

🩺 "Тиббиёт бригадалари" томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудларда оилалар ва фуқаролар кесимида "тиббий харита"лар шакллантирилиб, фуқароларнинг вазни, бўйи, пульси, қон босими ўлчаниш билан бирга уларга соғлом турмуш тарзига амал қилиш, доимий равишда жисмоний машқлар билан шуғулланиш ҳамда тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича тавсиялар бериб борилмоқда.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Надомат

"Сизни ташлаб кетишади..." – телефонга ёпишиб олган қизлар ҳақида "Apple house" жамоасидан таъсирли ролик!

"Ёшлар кундалиги"дан реал ҳаётий манзара.😊🤝

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Instagram | Facebook

Kanalga ulanish👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
#ёшлар_дастури_амалда

⚡️ Куни кеча "Аммофос-Максам" АЖ Ёшлар иттифоқи Бошланғич ташкилоти "Ўзсаноатқурилишбанк" ҳамкорлигида корхона ёшлари билан учрашув ташкил этилди.

📔 Корхонада фаолият юритиб келаётган 30 ёшгача бўлган ёшлар билан ташкиллаштирилган ушбу учрашувда "Ўзсаноатқурилишбанк" бошқарув раиси ўринбосари Улуғбек Таваккалов, Чакана департамент бўлими бошлиғи Мирзиёд Мирзаидов, "Ўзсаноатқурилишбанк" шаҳар филиали бошқарувчисининг биринчи ўринбосари Музаффар Абдуллаев ҳамда Жисмоний кредит бўлими бошлиғи Зуҳра Мансуровалар иштирок этишди.

Тадбир давомида банк мижозлари бўлган ишчи-хоидимларга банк мутасаддилари томонидан имконият ва имтиёзлар, кредит турлари ва фоизлари, кредит олиш тартиби, микроқарз миқдорлари, йиллик фоиз ставкаси, "JOYIDA" мобил иловаси тўғрисида маълумотлар берилди.

✔️Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига банк мутасаддилари томонидан жавоб олишди.

@Olmaliq_shahri
#коммунал_соҳада

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар Электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан "Мустақиллик" МФЙдаги 0.4 кв.ли ҳаво линиясидаги эскирган таянч устунлар янгисига алмаштирилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#назорат

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов бошчилигида Қурилиш ишлари бўйича комиссия фаолияти, йўл қўйилаётган камчиликлар, ижро интизоми бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди.

📌 Йиғилиш давомида аукционга чиқарилиши лозим бўлган ер майдонларини яқиндан ўрганиш бўйича олиб борилаётган ишларда сусткашликка йўл қўйган шаҳар бош архитектори ва Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати раҳбарларига огоҳлантириш берилди.

- Ҳар бир ер ажратилиши бўйича ишлар шаффоф бўлиши керак, Коррупцияга йўл қўйиб бўлмайди. Янгича ишлашимиз керак, ўзгаринглар ҳаммаларинг, - дея алоҳида таъкидлади йиғилиш давомида шаҳар ҳокими Қ.Ҳамдамов.

🏗 Йиғилиш мобайнида шунингдек, Мирзо Улуғбек МФЙ, "Бирдамлик" кўчаси, 9-уй орқа томонидаги ноқонуний қурилаётган бино бўйича ҳудуд фуқароларидан кўплаб мурожаатлар тушаётгани, бу ҳақда ОАВда ҳам ёритилганлиги муҳокама қилиниб, бинони буздириш чорасини кўриш бўйича масъул раҳбарларга муддатли топшириқлар юклатилди.

@Olmaliq_shahri
❗️Республика махсус комиссияси қарорига кўра, концерт-томоша тадбирларини жорий йилнинг
28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди

Ушбу қарор сўнгги кундларда келиб тушган кўплаб маданият соҳа вакилларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, ҳалқимизни маданий хордиқ чиқаришлари учун қулай шароит яратиш мақсадида қабул қилинган.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан концерт ва томоша тадбирларини ўтказиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:

▪️концерт саройларининг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаган ҳолда ташкил этиш;

▪️концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш ва бу борада оралиқ масофани сақлаш учун талаб этиладиган ўриндиқларни консервация қилиш;

▪️концерт саройларига ташриф буюрувчи томошабин ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлар қатъий ниқобда (маскада) бўлиш.

Шунингдек, ушбу қарор билан Республика махсус комиссиясининг умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар бекор қилиниб, Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 24 июлдаги 624-сон қарори талаблари доирасида фаолиятни ташкил этилишига рухсат берилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Республика махсус комиссиясининг умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлари бекор қилинди.

Ушбу хизматлар
Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 24 июлдаги қарори талаблари доирасида ташкил этилишига рухсат берилди.