Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.01K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
116 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Ҳокимлик соати”: асосий эътибор ишлар самарадорлигига қаратилди

Тошкент вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов раҳбарлигидаҲокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар масъуллари иштирок этган йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, янги ташкил этилаётган кичик саноат зоналарида жойлаштириладиган янги лойиҳалар, 2020-2021 йилларда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлапштириш дастури ижроси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг “Е-ижро аукцион” тизими жорий этиш билан боғлиқ ишларнинг бориши, коммунал корхоналарнинг дебитор кредит қарзларини камайтириш бўйича ишлар самарадорлиги, вилоят ҳокимлиги мажмуалари ҳамда шаҳар-туман ҳокимликларида ижро интизомининг аҳволи ҳамда ўтган “Ҳокимлик соати”да берилган топшириқлар ижроси, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил ҳамда жойларда олиб борилаётган қурилиш ишлари жараёнида озодалик ва тартибга риоя этиш тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, Наврўз байрами яқинлашиб келаётганлиги муносабати билан йиғилиш иштирокчилари эътибори ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этишни кучайтиришга қаратилди.

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбарининг ташрифига тайёргарлик ишларини бошлаш, шаҳар ва туманларда ташриф манзилларини аниқлаб, объектлар паспортларини тайёрлаш юзасидан топшириқлар берилди.

Тайёргарлик ишлари жараёнида ички кўчаларга шағал қопламаси ётқизиш, уларни жорий таъмирлаш чораларини кўриш, ҳар бир маҳалла фуқоролар йиғинлари жойлашган бинолар жорий таъмирланган ҳамда ораста бўлишига эътиборни кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Кун тартибига киритилган бешта масаланинг ҳар бири таҳлилий материаллар асосида атрофлича муҳокама этилди ва вилоят ҳокими томонидан масала ижросига масъул бўлган ҳар бир раҳбарга аниқ топшириқлар берилди.

#Ҳокимлик_соати

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#ҳокимлик_соати

⚡️Бугун шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов раислигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” ўтказилди.

📌Ҳокимлик соатида дастлаб Олмалиқ шаҳрини ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари (2021 йил январь, февраль ойлари рейтинг натижалари) ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосарларининг KPI рейтинг натижалари самарадорлик кўрсаткичлари бўйича ҳоким маслаҳатчиси Дониёр Ахмедовнинг таҳлилий ҳисоботи тингланди.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг “E-qaror” электрон тизимини жорий этиш билан боғлиқ ишларнинг бориши тўғрисида Ахборот коммуникация ва технологияларини ривожлантириш бўлими мутахассиси Аббос Авалов ҳисобот берди.

❇️2019-2020-2021 йиллар инвестиция дастури ва маҳаллий бюджетга киритилган биноларнинг фойдаланишга топширилганлик ҳолати ва ижроси бўйича шаҳар ҳокимининг ўринбосари Қувондиқ Раджаповнинг ҳисоботи эшитилди.

🔰Шунингдек, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Соҳиб Ахмедов томонидан Ёшлар дастури бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисобот эшитилиб, белгиланган чора-тадбирлар ижроси муҳокама қилинди.

❗️Танқидий руҳда ўтган йиғилиш давомида 2021 йил давомида шаҳарда очилиши лозим бўлган хусусий боғча бўйича масалага алоҳида тўхталинди.

🔖Ҳоким томонидан шаҳардаги айрим масъулларнинг ижро интизомига риоя қилиниши ҳам танқид остига олиниб, тегишли огоҳлантиришлар берилди.

@Olmaliq_shahri
#ҳокимлик_соати

⚡️Айни дамда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов бошчилигида ҳокимлик соати ўтказилмоқда. Унда вилоят бюджет даромадлари режаси, инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар самарадорлигини ошириш ҳамда "Ёшлар дафтари"даги ёшларнинг масалалари юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланмоқда.

📌Ҳокимлик соатида Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимлари ҳам иштирок этмоқда.

@Olmaliq_shahri
#онлайн
#ҳокимлик_соати

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида "ҳокимлик соати" йиғилиши ўтказилмоқда.

📌 Йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича секторлар кесимида ўрганилган мурожаатлар бўйича масъулларнинг ҳисоботи тингланмоқда.

@Olmaliq_shahri
#ҳокимлик_соати

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов раислигида "ҳокимлик соати" бўлиб ўтмоқда.

📌 Йиғилишда масъуллар кун тартибидаги масалалар, яъни, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланмоқда.

@Olmaliq_shahri
#ҳокимлик_соати

Муаммолар – назоратда

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида навбатдаги "ҳокимлик соати" ўтказилди.

📌 Йиғилиш кун тартиби аввалида ташкилий масала кўрилиб, шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари, ҳоким ўринбосари лавозимига тайинланган номзод таништириб ўтилди.

Шундан сўнг куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, озиқ-овқат заҳираси, мурожаатлар ечими, хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати томонидан олиб борилаётган ишлар, дебитор қарздорликларни камайтириш, ободонлаштириш каби масалалар таҳлил қилинди. Камчиликлар таҳлил қилингач, ечими юзасидан масъулларга топшириқлар юклатилди.

@Olmaliq_shahri
#ҳокимлик_соати

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов раислигида навбатдаги "ҳокимлик соати" йиғилиши ўтказилди. Унда қуйидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди:

2020-2021 йил қиш-баҳор мавсумида шаҳар аҳолиси ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги махсулотларига бўлган талабини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида ҳамда
Давлат дастурлари доирасида аҳоли ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ажратилган кредитларнинг муддати ўтган қарздорликлари тўғрисида шаҳар ҳокимлиги Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси Хайрулла Ахмадалиевнинг ҳисоботлари;
Олмалиқ шаҳрини 2021-2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва амалга оширилган ишлар тўғрисида "Иссиқлик манбаи" корхонаси директори Илҳом Эргашевнинг ҳисоботи;
15-умумий ўрат таълим мактабига 330 млн сўмлик жиҳозларнинг қабул қилганлиги тўғрисида ҳамда
Олмалиқ шаҳридаги 24 та мактабнинг 2021-2022 йил қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар Халқ таълими бўлими мудири в.б. Зохидбек Худойбергановнинг ҳисоботлари;
Олмалиқ шаҳридаги 18 та Мактабгача таълим ташкилотларида 2021-2022 йил қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири в.б. Гулноза Беккулованинг ҳисоботи;
Олмалиқ шаҳар ҳудудида манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатларини экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Экология партияси шаҳар Кенгаши раиси Дилшод Юнусовнинг ҳисоботи тингланди.

Тингланган барча масалалар таҳлил қилиниб, оқсоқликка йўл қўяётган масъулларга тегишли тавсия ва тушунчалар берилди айримларига эса огоҳлантириш берилди.

#Olmaliq_shahri
#ҳокимлик_соати

⚡️Бугун Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан навбатдаги "ҳокимлик соати" ўтказилди. Унда Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимлари, корхона-ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Йиғилиш давомида ўтган ҳафта берилган топшириқлар ижроси бўйича ҳисобот берилди.

@Olmaliq_shahri
#Ҳокимлик_соати

Белгиланган режалар натижадорлиги муҳокама қилинди

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов раислигида "ҳокимлик соати" йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Гулчеҳра Игомназарова, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими бошлиғи Наврўзбек Алимов ва шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси Хайрулла Ахмадалиевнинг "Аёллар, ёшлар ва Темир дафтари" бўйича олиб борилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.

📌2021 йил 4-чорак маҳаллий бюджет даромадлар режасининг бажарилиши ва 2022 йил учун маҳаллий бюджет харажат ва даромадлари тўғрисида шаҳар Молия бўлими бошлиғи Журъатбек Раҳмоновнинг ҳисоботи эшитилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 22 декабрь куни Олмалиқ шаҳрига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар ҳам тингланиб, натижалар атрофлича муҳокама қилинди.

@Olmaliq_shahri
#ҳокимлик_соати

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов раислигида навбатдаги "ҳокимлик соати" ўтказилди.

Йиғилишда қуйидаги масалалар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, атрофлича таҳлил этилди:

▶️ Жойларда “Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари” бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида.
▶️ Шаҳар ҳокимлигида ҳамда корхона ва ташкилотларда бўш турган раҳбар лавозимлари тўғрисида.
▶️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар
билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори юзасидан Олмалиқ шаҳрида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида.
▶️ Давлат раҳбари бошчилигида "Халқ таълими тизимини янада ривожлантиришда вазирлик ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар" га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар юзасидан Олмалиқ шаҳрида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида.
▶️ Шаҳар ҳокимлигида муддати ўтган мурожаатлар юзасидан.