Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
117 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Тадбир

Бугун Олмалиқ шаҳар Газ участкаси бошлиғи Жўраев Бахтиёр Ҳайдарович қутлуғ ёшни қаршилагани муносабати билан "Олмалиқ" тантаналар мажмуасида яхши ниятлар ила хатми Қуръон ўқилиб, эҳсон дастурхони ёзилди.

Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов ва бошқа сектор раҳбарлари ҳамда фаоллар Бахтиёр Ҳайдаровичнинг кўп йиллик самарали меҳнат фаолиятини эътироф этишиб, самимий тилакларини билдиришди.

@Olmaliq_shahri
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Тадбир

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"қарори ижроси доирасида шаҳримизда ҳам маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий кечалар ташкиллаштирилди.

Жумладан, 7-умумтаълим мактабида 18 октябрь куни байрамга бағишланиб, "Сен тилингни шарафла!" мавзуида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга хитойлик тадбиркор Ванг Жианг По жаноблари ташриф буюриб, мактаб жамоасини ўзбек тилида табриклагани иштирокчиларни ҳайратлантириб, тадбирга янада файз бағишлади.

Шунингдек, бугун 3-умумтаълим мактабининг 4-"А" синфи ўқувчилари томонидан Гулнора Омонова раҳбарлигида "Она тилим - қалбим қуёши" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Синф ўқувчилари саҳна кўринишлари орқали тилимизнинг бойлигини, гўзаллигини намоён этишди.

Бу каби тадбирлар шаҳримизнинг барча таълим муассасаларида кенг тусда бўлиб ўтди.


@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6u
#тадбир

Олмалиқ шаҳридаги ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисм хизматчилари 9-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, китобхонлик хайрия акциясини ташкиллаштиришди.

Тадбир давомида шаҳар "Маърифат" тарғиботчилари гуруҳи аъзоси, шоир Абдурашид Хасанов билан Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди бўйича давра суҳбати ўтказилди. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ўқувчилар учун қурол-аслаҳалар кўргазмасини тақдим этишди. Айниқса, ҳарбий хизматчилар ва хизмат итларининг кўргазмали чиқишлари ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар мактаб кутубхона фондига юздан ортиқ китоблар совға қилишди.

@Olmaliq_shahri
#тадбир

Февраль ойи “Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан бугун И.Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиалида профилактик тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази ходими Беҳзод Рўзимуродов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши раиси Ғулом Артиқов ва вилоят ИИББ жиноят қидирув бўлими раҳбари Рустам Ҳамрақулов, шаҳар Бош имом хатиби ўринбосари Абдурашид Мирзаахмедовлар иштирок этиб, мавзуга доир маърузалари хусусида талабалар билан фикр алмашди.

@Olmaliq_shahri
#тадбир

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни "Металург" маданият сароойида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкиллаштирилди.

🇺🇿Тадбирда Тошкент давлат Аграр университети профессори Муҳаммадали Саидов сўзга чиқиб, ўтказилаётган мазкур тадбир мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, халқимизга хос азалий қадриятларни аҳоли орасида тарғиб қилиш, халқимиз кайфиятини кўтариш, фуқароларда ислоҳотларга бўлган дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат, шукроналик, миллий ва умуминсоний қадриятларни янада кучайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлигини мамнуният ила эътироф этиб ўтди.

@Olmaliq_shahri
#тадбир
#онлайн

Айни пайтда «Металлург» ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, мудофаа ишлари бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган “Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлур” шиори остидаги ҳарбий-маърифий тадбир бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳамда ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир
#онлайн

“Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлур” шиори остидаги тадбирдан қисқача видеолавҳа

@Olmaliq_shahri
#Тадбир

🔰Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан шаҳар Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда бугун 14-умумтаълим мактабида шоира Зулфияхоним таваллудига бағишланган "Баҳор келди, сени сўроқлаб" номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

❇️ Ёш авлодни ватанпарварлик, Ватанга содиқлик ва фидоийлик руҳида тарбиялаш, вафо ва садоқат куйчиси Зулфияхонимнинг ибратли ҳаёт ва ижод йўли, у яратган улкан ижодий мерос билан фахрланиш каби туйғуларни шакллантириш ва ёшларнинг миллий маънавий меросимизга бўлган қизиқишларини ошириш тадбирнинг асосий мақсади бўлди.

Тадбир давомида ўқувчилар ўртасида шеърий беллашув ташкил этилиб, миллий қўшиқ ва рақслар ижро этишди. Тадбир барчага баҳорий ва кўтаринки кайфият бағишлади.

@Olmaliq_shahri
#тадбир_ва_натижа

"Меҳнат ярмаркаси" натижаси тўғрисида Олмалиқ шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг ахбороти

⚡️Бугун, 20 май куни Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

📌Мазкур ярмаркада 52 та корхона ва ташкилот 820 та бўш иш ўринлари (ваканция) ҳамда ўз иш фаолиятларини акс эттирувчи стендлар, кўргазмали қуроллар ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлари намуналари билан иштирок этишди.

Ярмаркада шаҳар МФЙлари томонидан жами 315 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар жалб қилинди. Шулардан 135 нафарини аёллар, 197 нафарини ёшлар ва 33 нафарини ҳарбий хизматдан қайтган фуқаролар ташкил қилади.

Ўтказилган ярмарка натижалари таҳлилига кўра 30 нафар фуқарога турли ташкилотларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Улардан 13 нафари аёл ва 19 нафари ёшлардир. Бундан ташқари “Технопарк” МЧЖга 150 нафар фуқаро ва “Техно континентал(Артель)” МЧЖга 50 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлашиш учун сўровнома тўлдиришди.

💻4 нафар аёл касбга қайта тайёрлов бўйича ўқишга юборилди, 2 нафар фуқаро тадбиркорлик қилишга йўналтирилди. 10 дан ортиқ фуқарога Халқ банки Олмалиқ филиали томонидан кредит бериш бўйича маслаҳатлар берилди.

@Olmaliq_shahri
#тадбир

⚡️Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлими ҳамда шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 15-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Сахий куз" мавзусида Ҳосил байрами нишонланди.

@Olmaliq_shahri
#Тадбир

Муаллим бўлмаса оламда агар,
Гўзал ҳам бўлмасди ҳаёт бу қадар.


⚡️ 1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 18-умумий ўрта таълим мактабида "Устоз отангдек улуғ!" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

🎼 Байрам дастурида жажжи болажонлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.

Шунингдек, ижодий-маданий масалалар бўйича мактаб тарғиботчиси М.Вохидова ташаббуси билан ижодкор ўқувчилар ўртасида ижодий кўргазма намойиш этилиб, иқтидорли ўқувчилар фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир

⚡️Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Олмалиқ шаҳар бўлимида бугун ташкилот ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

📹 Батафсил Саидакбархўжа Ўринбоев лавҳасида

@Olmaliq_shahri
Forwarded from MA'NAVIYAT BEKATI
#тадбир

⚡️Жорий йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 29 йил тўлиши муносабати билан шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти ва шаҳар Халқ таълим бўлими ҳамкорлигида 18-мактабда "Қомусимиз 29 ёшда" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

♻️ Унда ижодкор ёшлар сиёсий ва ҳуқуқий билимларига таяниб, конституция тўғрисида маълумотлар бериб ўтдилар. Шунингдек, ёшлар томонидан бугунги қонунчилик ижроси тўғрисида амалга оширилаётган ишлар юзасидан саҳнавий кўринишлар намойиш этилди. Тадбир куй-қўшиқларга уланиб кетди.

@Olmaliqmanaviyatmarkazi
#тадбир
⚡️Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 1-ИДУМда ҳам барчамизнинг тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган бош қомусимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан "Конституция бахтимиз қомуси" мавзусида маънавий-маърифий тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилди.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from MA'NAVIYAT BEKATI
#тадбир

⚡️Олмалиқ шаҳар Ахборот - кутутбхона марказида ғазал мулкининг султони, туркий тиллар адабиётининг асосчиси буюк аллома Мир Алишер Навоийнинг 581 йиллиги муносабати билан "Навоий ёди-ила яшаймиз мудом" мавзусида ижодий учрашув ўтказилди.

♻️Унда шаҳар ҳоким ўринбосари С.Ахмедов, шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари Л.Анорқулов ва Г.Абдухаликова, Ёшлар ишлари агентлиги раиси Н.Алимов ва шаҳар "Жилға" этнографик уюшмаси аъзоси, шоир Ботир Мирзо ва ёш ижодкорлар иштирок этишди.

❇️ Шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари томонидан Алишер Навоий тўғрисида батафсил маълумотлар бериб, ғазал ва рубоийларни намунали тарзда ёд олишди.

Шунингдек, "Увайсий" маҳалласида яшовчи кекса онахонлар ушбу кутубхонадан узлуксиз фойдаланиб келаётгани ва кутубхонадаги қулайликлар фуқаролар учун манзур бўлаётганлиги алоҳида таъкидланди.

@Olmaliqmanaviyatmarkazi
#тадбир

⚡️Олмалиқ шаҳар ХТБга қарашли 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўқувчиларнинг қўл меҳнатидан иборат кўргазлармаларни ўз ичига олган "Беш ташаббус" фестивали ташкил этилди.

Фестивалда шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Аҳмедов, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Наврўз Алимов, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раҳбари Муҳриддин Мусурмонов, 99280-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, Ватанпарвар ташкилоти вакиллари иштирок этишди. Шунингдек "Мардлар қўриқлайди ватанни" ва "Икки буюк сиймо" мавзуларидаги тадбирлар ҳам бўлиб ўтди.

Батафсил: https://youtu.be/c_AD4CgsyoA
#тадбир

⚡️ Шаҳримиздаги 1- ИДУМнинг 5-д синф ўкувчилари томонидан шоира Зулфияхоним таваллудининг 107 йиллигига бағишланган ’’Садоқат саройининг мангу маликаси’’ мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube