Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.01K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#тадбир_ва_натижа

"Меҳнат ярмаркаси" натижаси тўғрисида Олмалиқ шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг ахбороти

⚡️Бугун, 20 май куни Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

📌Мазкур ярмаркада 52 та корхона ва ташкилот 820 та бўш иш ўринлари (ваканция) ҳамда ўз иш фаолиятларини акс эттирувчи стендлар, кўргазмали қуроллар ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлари намуналари билан иштирок этишди.

Ярмаркада шаҳар МФЙлари томонидан жами 315 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар жалб қилинди. Шулардан 135 нафарини аёллар, 197 нафарини ёшлар ва 33 нафарини ҳарбий хизматдан қайтган фуқаролар ташкил қилади.

Ўтказилган ярмарка натижалари таҳлилига кўра 30 нафар фуқарога турли ташкилотларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Улардан 13 нафари аёл ва 19 нафари ёшлардир. Бундан ташқари “Технопарк” МЧЖга 150 нафар фуқаро ва “Техно континентал(Артель)” МЧЖга 50 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлашиш учун сўровнома тўлдиришди.

💻4 нафар аёл касбга қайта тайёрлов бўйича ўқишга юборилди, 2 нафар фуқаро тадбиркорлик қилишга йўналтирилди. 10 дан ортиқ фуқарога Халқ банки Олмалиқ филиали томонидан кредит бериш бўйича маслаҳатлар берилди.

@Olmaliq_shahri