Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#муносабат
#матбуот_анжумани

⚡️ Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Олмалиқ шаҳар “Мунаввар тонг” ва “Олмалиқ ҳаёт маскани” ХУЖМШлари раисаси Усмонова Севара Солижоновна номидан ижтимоий тармоқларга тарқатилган мурожаат мазмунини ўрганиш юзасидан шаҳар ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, 6 ноябрь куни ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳолат жойига чиқиб атрофлича ўрганилди.

❇️ Мазкур ўрганишларни ҳар томонлама холис ва шаффоф таҳлил ва муҳокама қилиш мақсадида 7 ноябрь куни МИСиС Олмалиқ филиали биносида матбуот анжумани ташкил этилди.

🎙Анжуманда шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Умид Шоумаров, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқарма бошлиғининг ўринбосари Азамат Ҳайдаров, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси вилоят ҳудудий инспекцияси бошлиғи ўринбосари Зоир Кенжаев, Халқ банки Олмалиқ филиали кредит бўлими бошлиғи Латиф Рўзимуродов, “Мунаввар тонг” ва “Олмалиқ ҳаёт маскани” ХУЖМШлари раисаси Севара Усмонова ҳамда ушбу ширкатда истиқомат қилиб, ҳокимга мурожаат қилган фуқаролар, маҳаллий ва республика ОАВ вакиллари, блогерлар иштирок этди.

🔖 Анжуман давомида иштирокчиларнинг барча фикр-мулоҳазалари тингланди. Аён бўлдики, ширкат раисaси С.Усмонова номидан ижтимоий тармоқларга тарқатилган мурожаатдан С.Усмонованинг умуман хабари йўқ, унинг томонидан ёзилмаган.

📌 Ижтимоий тармоқларга “Зафарбек Атаханов” номи остида асоссиз мурожаатни жойлаган номаълум маъмур билан уяли алоқа орқали боғланилганида ҳам ушбу мурожаат у томонидан жойланмаганлиги таъкидланди.

🔰Мурожаатда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмади ва унда туҳмат аломатлари борлиги сабабли, ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўрганилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига табрик

Поздравление работникам сферы здравоохранения Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#эълон

Олмалиқ шаҳар хотин-қизлари диққатига!

Сизларни Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими қошидаги Хотин- қизлар тадбиркорлик марказидаги бепул ўқув курсларига таклиф қиламиз.

Марказимизда
🖌 Компьютер саводхонлиги
🖌 Пазандачилик
🖌 Сартарошлик
🖌 Уй ҳамшираси
🖌 Тикувчилик
каби йўналишлар бўйича билим олишларингиз мумкин.
💴 Ўқиш мутлақо бепул.
🗞 Ўқиш якунида сертификат берилади.

🏢 Манзил: Фахрийлар-26.

Мўлжал: Ипотека банк Олмалиқ филиали.

☎️ 99-791-28-55.

@Olmaliq_shahri
Меҳнат мигрантлари учун солиқ жорий қилинаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Адлия вазирлиги ушбу масаладаги тушунмовчиликлар юзасидан изоҳ бериб, ўзини ўзи банд қилган шахслар даромад солиғи тўламаслиги, мигрантлар Ўзбекистонда пенсия олмоқчи бўлса, ижтимоий солиқ тўлаши мумкинлигини маълум қилди. Давлат солиқ қўмитаси эса бу меҳнат муҳожирлари учун мажбурият эмас, янги имконият эканига урғу қаратган.

👉 https://kun.uz/47534201

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган мажлисида иштирок этади.
Делегациялар раҳбарлари устувор йўналишларда кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноября примет участие в заседании Совета глав государств-членов ШОС, которое пройдет в формате видеоконференции.
Главы делегаций обсудят перспективы развития многосторонних отношений по приоритетным направлениям, а также обменяются мнениями по актуальным международным и региональным вопросам.

#Mirziyoyev #sammit #ShHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
АИ-95 маркали бензин нархи арзонлаштирилди

📍https://uza.uz/posts/185453

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
#Эълон

📢ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН

❗️Журналист ва блогерлар, тадбиркор ҳамда аҳоли вакиллари диққатига!

🎤Жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 10:00да Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудларда "Ер ажратиш тизимида шаффофликни таъминлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги қонунчилик асослари, соҳадаги янгиликлар" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилади.

🌐Онлайн тарзида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Кадастр агентлиги Тошкент вилояти агентлиги мутасаддилари иштирок этади.

Савол ва мурожаатлар қуйидаги телеграм мессенжери орқали қабул қилинади;
👉@virtual_murojaat_bot

🧑🏻‍💻ZOOM платформаси орқали боғланиш;
👉https://us05web.zoom.us/j/87122456288?pwd=SW9VWlErRkdERjZuVUhNSWEwV1R1Zz09

☎️ +99893 578 30 60

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#мавсум

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов бошчилигида шаҳар коммунал корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда МФЙ ва ХУЖМШ раислари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

❇️ Масъул раҳбарларнинг ёғин-сочинли кунлар юзасидан олиб борилган тайёргарлик ишлари таҳлил қилиниб, камчиликларга йўл қўйган раҳбарлар кескин танқид қилинди.

@Olmaliq_shahri
#мурожаат

⚡️ Олмалиқ шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимлари томонидан А.Яссавий ва Фурқат МФЙлар ҳудудидаги аҳоли томонидан белгиланмаган жойга олиб чиқиб ташланган чиқиндилар тозаланиб, олиб чиқиб кетилмоқда.

📌 Маълум қилинишича, маҳалла фуқаролари "Тоза ҳудуд" корхонаси билан чиқиндиларни олиб кетиш бўйича шартнома тузган, аммо уларнинг аксарияти ҳануз белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташлашда давом этмоқда.

❗️Ҳурматли фуқаролар, сизлардан илтимос, Ободонлаштириш бошқармасида меҳнат қилаётган ота-онамиз тенги инсонларнинг меҳнатларини қадрлайлик. Белгиланмаган жойларга чиқинди ташлашга одатланманг!

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати

@Olmaliq_shahri