Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#форум

⚡️Бугун Тошкент вилояти Ёшлар марказида "Сардорлар сайлови - 2020" форумида Олмалиқ шаҳар ёшлари ҳам кўтаринки руҳда иштирок этишмоқда.

@Olmaliq_shahri
Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Умумий амалиёт шифокорини оилавий шифокорга айлантириш, уларни рағбатлантириш чоралари белгиланди. Чекка ҳудудларда “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилиниши, 6 хил тоифадаги аҳолини айрим турдаги витаминлар ва дорилар билан бепул таъминланиши айтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам совершенствования первичного звена системы здравоохранения и формирования здорового образа жизни.
Определены задачи по внедрению института семейных врачей вместо врачей общей практики, стимулированию их труда. Будет реализована программа "Сельский врач" в отдаленных районах, 6 категорий населения будут бесплатно обеспечиваться отдельными видами витаминов и лекарственных препаратов.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #soglomturmush

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Шавкат Мирзиёев: Ишонаман, жонкуяр шифокорларимиз белгиланган вазифаларни фидойилик ва матонат билан, албатта уддалайдилар

Бугун соғлиқни сақлаш тизимига бағишланган видеоселекторда айтилган энг муҳим фикрлар:

👉 Умумий амалиёт шифокори оилавий шифокорга айлантирилади.
Батафсил

👉 Оилавий шифокорга ёрдам берадиган ўрта тиббиёт ходимларидан иборат терапия, педиатрия, акушерлик ва патронаж бўйича “тиббиёт бригадалари” ташкил этилади.
Батафсил

👉 Бирламчи бўғин шифокорларига ипотека уйлари ажратилади.
Батафсил

👉 Олис ва чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғин тизимига ишга қабул қилинган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағи, хизмат уй-жойи билан таъминланади ёки ижара тўловини компенсация қилинади.
Батафсил

👉 Энди оилавий шифокор аҳолига қанча кўп хизмат кўрсатса, бригадаси билан шунча кўп ойлик олади.
Батафсил

👉 Аҳолининг саломатлик ҳолати баҳоланиб, электрон базаси яратилади. Бунинг учун тиббиёт ходимлари планшет, мобил диагностика воситалари билан таъминланади.
Батафсил

👉 Шифокорларни қоғозбозликдан халос этиш учун жараёнлар рақамлаштирилади. Мисол учун, ҳозир битта шифокор иш кунининг 60 фоизини 10-15 та қоғоз ҳисоботларни тўлдиришга сарфлайди.
Батафсил

👉 Тиббиёт олий ўқув юртлари ҳудудларга бириктирилади. Қайси ОТМ қайси ҳудудга бириктирилиши ҳам эълон қилинди.
Батафсил

❗️ Энди врач, касалхона, поликлиникалар бош шифокорларлари ёки бошқа тиббиёт ходимлари бирорта қўшимча ишга жалб қилинмайди.
Батафсил

👉 Ҳар бир вилоятда Сирдарё тажрибаси асосида “тиббиёт кластерлари” ташкил этилади.
Батафсил

👉 2021 йил 1 июндан бошлаб 6 хил тоифадаги аҳоли бепул дори воситалари ва витаминлар билан таъминланади. Кимлар қандай дорини бепул олиши ҳам эълон қилинди.
Батафсил

👉 «Қачонгача одамлар даволаниш учун пойтахтга қатнаши керак?», - деди Шавкат Мирзиёев. Тошкентдаги 17 та ихтисослашган республика тиббиёт марказларининг минтақавий филиаллари ташкил этилади. Қайси ҳудудда қандай касалликка ихтисослашган марказ очилиши маълум қилинди.
Батафсил

👉 Тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетларини молиялаштирувчи Жамғарма ташкил қилинади.
Батафсил

👉 Коррупцияга қарши курашиш агентлиги соғлиқни тиббиёт муассасаларини коррупциядан тозалайди, ҳар бир шифохона раҳбарининг ўз вазифасига лойиқ эканини ўрганади.
Батафсил

👉 Президент Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳанинг барча вакилларини табриклади.
Батафсил


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
#эҳтиром

Тиббиёт ходимлари рағбатлантирилди

⚡️Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси - Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Олмалиқ шаҳрида фаолият юритаётган соҳа вакиллари меҳнати эътироф этилиб, шаҳар ҳокимлигида ушбу касб байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

🏆 Тадбирда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Умид Шоумаров сўз олиб, юртимизда Президентимизнинг бевосита ташаббуси ва раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида туб ўзгаришлар рўй бераётганини, бу янгиланишлар эса, ўз навбатида, халқаро андозалар даражасидаги тиббий хизмат тизимини барпо этиш, ҳар жиҳатдан баркамол авлодни вояга етказиш, халқимизни янада соғломлаштириш йўлида беқиёс имкониятлар яратаётганини алоҳида таъкидлади.

🎁 Тадбир давомида шаҳар тиббиёт бирлашмасида кўп йиллар самарали фаолият юритган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

@Olmaliq_shahri