Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агентлигимиз фаолияти журналист ва блогерлар нигоҳида.
____

Деятельность нашего агентства словами журналистов и блогеров.

#Uzbekistan #SMirziyoyeva #AIMC #AOKA #АИМК #massmedia #OAV #СМИ #Сарҳисоб #ИТОГИ #mediafreedom #СўзЭркинлиги
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб
#27_июнь

Бугун ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича Президент қарори қабул қилинганига бир йил тўлди.

Ўтган бир йил соҳада қандай ўзгаришлар рўй берди? Матбуот котиблари билдирган фикрлар ушбу махсус кўрсатувда ўз аксини топган.

Сифатли видео

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#сарҳисоб
#партия_ҳаётидан

📌Куни кеча Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Олмалиқ шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгашининг фаолияти бўйича сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди.

📍Тадбирда партия шаҳар Кенгашининг “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгаши, Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, ҳамкор ташкилотлар, Ёшлар ишлари Агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими вакиллари иштирок этишди.

✏️Тадбир давомида партия «Ёшлар қаноти»нинг ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар Йўл харитаси муҳокама қилиниб, «Ёшлар қаноти» Жамоатчилик Кенгаши таркиби тасдиқланди. Шунингдек, партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши «Ёшлар қаноти» Жамоатчилик Кенгаши Конференциясига делегатлар сайланди.

📍Шунингдек, тадбир давомида шаҳримизда фаолият олиб бораётган "Баркамол авлод" болалар ижодиёт маркази томонидан қўл меҳнати билан яратилган кўргазмалар намойиши ҳам бўлиб ўтди.

@Olmaliq_shahri
#маҳалла
#сарҳисоб

❇️ Айни вақтда шаҳримиздаги барча маҳаллаларда 2020 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилишлари ўтказилмоқда. Хусусан, куни кеча "Тинчлик" МФЙда ҳам 2020 йил давомида олиб борилган ишлар юзасидан аҳолига ҳисобот берилди.

“Тинчлик” МФЙ фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлар, келиб тушган мурожаатлар, шунингдек, шахсий ва маҳалла ҳудудидаги муаммолар юзасидан шаҳар хокимлигига ва 4-секторга ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимига аҳоли томонидан қилинган мурожаатлар тўғрисида ахборотлар ўқиб эшиттирилди.

Амалга оширилган ишлар:

🔰"Зарқайнар" 26-уй олдига йўл белгиси ўрнатилди;
🔰"Шарқ" тор кўчаларида сув қувурлари алмаштирилди;
🔰"Тинчлик" МФЙда ишсиз хотин-қизлар жамоатчилик ишларига таклиф этилиб, 10 нафари иш билан таъминланди.
🔰Ёрдамга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ногиронлиги бор хонадонлар, пандемия даврида вақтинча ишсиз қолган оилалардан 120 та хонадонга озиқ-овқат жамланмалари берилди.

♻️Кучайтирилган карантин даврида:
🔹Маҳаллада 6 нафар оила яраштирилди;
🔹шаҳар ҳокимлиги томонидан 4 нафар аёллар бандлиги таъминланди;
🔹ёшларан 4 нафари ўзлари қизиққан касб йўналиши бўйича бепул ўқитилмоқда;
🔹маҳаллада истиқомат қилаётган 18-30 ёшгача бўлган ёшлар ва 30 ёшдан юқори бўлган аёллар хатловдан ўтказилиб, рўйхати шакллантирилди.

✳️Ҳозирги кунда ёшларни қизиққан касб-ҳунари бўйича ўқишга йўналтириш, ишсиз ёш оилаларни қўллаб-қувватлаб, бандлигини таъминлашда маҳаллада манзилли ва тизимли тадбирлар олиб борилмоқда.

И.Ҳакимова,
"Тинчлик" МФЙ раиси.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
#сарҳисоб
#қарор_ва_ижро

Шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши томонидан маънавий-маърифий ишлар буйича ўринбосарларнинг ҳисоботи эшитилди

⚡️Бугун шаҳримиз 2-сектор ҳудудидаги умумий ўрта таълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар буйича ўринбосарларининг шаҳар маънавият ва маърифат Кенгашига 2021-2022 ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар юзасидан сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди.

📚Йиғилиш давомида шаҳар маънавият ва маърифат Кенгаши раиси ўринбосари Соҳиб Ахмедов маънавий –маърифий ишларнинг самараси ва таъсирчанлигини ошириш, кўлами ва миқёсини янада кенгайтириш, шаҳар аҳолиси, аввало, ёшлар қалбида амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш борасида сўз юритди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#сарҳисоб

Маънавият соҳасида фаолият олиб бораётган кадрлар ҳисоботи тингланди

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши аъзолари томонидан 3-сектор ҳудудидаги мактаблар ММИБДЎларининг ўқув йили якуни бўйича ҳисоботи тингланди.

📌 Суҳбат давомида ишчи гуруҳ аъзолари асосий эътиборни мактабларнинг маънавий муҳити, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, эрта туғруқ ва бошқа салбий ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш учун олиб борилаётган ишлар, ходимларнинг функционал вазифаларини қай даражада билиши, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида соҳа вакиллари қай даражада билимга эга эканлигига қаратдилар.

Шунга кўра ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир ходим билан алоҳида суҳбат олиб бориб, якуний хулоса қилдилар. Хулосага кўра қониқарсиз деб топилган ходимларга синов муддати берилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#сарҳисоб

⚡️Шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгашининг умумтаълим мактаблари ММИБДЎлари билан танқидий таҳлилий ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

📌 Маънавият ва маърифат маркази томонидан 2021 йил 21 май куни тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" ги қарорига асосан 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларини ўқув йили якуни бўйича туман (шаҳар) Маънавият ва маърифат кенгашларига ҳисобот бериш ва натижасига кўра уларнинг фаолиятига баҳо бериб бориш белгиланган.

Шу муносабат билан бугун Олмалиқ шаҳар 4-сектордаги умумтаълим мактаблари директорларининг ММИБЎлари шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгашига ҳисобот топширди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#сарҳисоб

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги биноси мажлислар залида шаҳримиздаги маҳаллаларга тайинланган ёшлар етакчиларининг 6 ойлик ҳисоботи тингланди.

📌Ушбу ҳисобот-йиғилишида шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Ахмедов ва Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими бошлиғи Наврўзбек Алимов иштирок этди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri