Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.92K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Ташриф

Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари МИСиС Олмалиқ филиалига ташриф буюрди

Ўзбекистон ва Россия иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг фан ва таълим бўйича таркибий комисcиясининг ҳамраиси Марина Боровская Ўзбекистонга келди.

Ташриф доирасида Марина Боровская раҳбарлигидаги делегация бугун МТТУ “МИСиС” Олмалиқ филиалида ҳам бўлди. Меҳмонларни кутиб олган шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов ва ОКМК АЖ раҳбарияти меҳмонларни филиалнинг ўқув ва илмий тадқиқот фаолияти, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирдилар.

Филиалдаги ўқув лабораториялари, ўқув хоналари делегация аъзоларида яхши таассурот қолдирди. Талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан бўлган мулоқот чоғида ўқув жараёни самарадорлигини янада ошириш, ўқув лабораториялари, ахборот кутубхоналарини бойитиш хусусида фикр алмашилди.

Маълумот учун, эртага, 10 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари Марина Боровская иштирокида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

ОКМК Ахборот хизмати

@Olmaliq_shahri
#ташриф
#СoviD_19

Коронавирусга чалинган беморларни даволаш бўйича бугун Олмалиқ шаҳрига Россия давлатидан бир гуруҳ шифокор-мутахассислар - А.Зайнулин (пульмонолог), А.Нурматов (эпедимиолог), С.Коршиков (анестезиолог-реаниматолог), Л.Велиева (кардиолог) ташриф буюришди.

Дастлаб меҳмонлар Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов томонидан ҳокимлик биносида самимий кутиб олинди. Мутахассислар шаҳар ҳокими билан шаҳардаги эпидемиологик вазият бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан ўзаро фикр алмашишди.

Шундан сўнг хорижлик меҳмонлар шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустам Унаров бошчилигида Юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб, беморларга қўлланилаётган даволаш ишлари билан танишди ва ўз тавсияларини билдирдилар.

@Olmaliq_shahri
#ташриф
#ўрганиш

Муҳокамада - долзарб масалалар

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 149-сонли қарорига мувофиқ 2019-2022 йилларда саноатни ривожлантириш лойиҳалари ҳамда ижтимоий ва инфратузилма объектларида қурилиш ишларини амалга оширишни тизимли ташкил қилиш бўйича Олмалиқ шаҳрига Республика ишчи гуруҳи ташриф буюришди.

📌 Молия, Инвестициялар ва ташқи савдо, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Мактабгача таълим вазирликлари, Кадастр агентлиги, Автомобил йўллари қўмитаси, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Марказий банк ҳамда вилоят ҳокимлиги, "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан қарордаги лойиҳалар ижроси танқидий ўрганиб чиқилди.

📈 Ўрганиш давомида бугунги кунда ўз ечимини кутаётган долзарб масалалар бўйича шаҳар ҳокимлигида йиғилиш ўтказилиб, аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

@Olmaliq_shahri
#ташриф

Шаҳар ҳокими хитойлик делегация вакиллари билан учрашди

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов Хитой Республикасидан ташриф буюрган "Ченжоу Ютонг Бус" компанияси вакилларидан иборат делегация вакилларини қабул қилди.

📌 Ўзаро музокара давомида Қ.Ҳамдамов томонидан делегация вакилларига шаҳардаги жамоат транспорти сифатида фойдаланиш учун лизингга 100 дона микроавтобус харид қилиш таклифи билдирилди.

Шаҳарда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи "Олмалиқ исузу транс" МЧЖ раҳбари Х. Адилматов ҳам иштирок этган учрашувда ҳар уч тарафнинг тегишли битимга келишуви бўйича фикр-мулоҳазалари тингланди.

@Olmaliq_shahri
#онлайн
#ташриф
#сайёр_учрашув

⚡️ Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазири ўринбосари Ҳ.Тешабоев Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида тадбиркорлар билан учрашиб, уларни қийнаётган масалаларни тингламоқда.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ташриф

Олмалиқ шаҳрига Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари ташриф буюрди

Айни дамда "Рамазони шариф" жомеъ масжидида жума намозини устоз Аброр Мухтор Алий домла маъруза қилмоқда.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ташриф

⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрди

📹 Батафсил: Ўзбекистон24 лавҳасида

@Olmaliq_shahri
#ташриф

⚡️Айни дамда Тошкент вилояти ҳокими в.б. Зоир Мирзаев ва сектор раҳбарлари Олмалиқ шаҳрининг чегара қисмида жойлашган "Теракли" МФЙда бўлиб турибди.

@Olmaliq_shahri
#ташриф

⚡️ "Теракли" МФЙда вилоят ҳокими ва раҳбарлар ҳарбий хизматни ўтаётган хизматчилар учун қурилиши бошланаётган турар-жой ҳамда маҳаллада қурилаётган кўприкни бориб кўришди.

@Olmaliq_shahri
#ташриф

Ўзбекистоннинг Россиядаги мухтор элчиси Олмалиқда бўлди

⚡️Ўзбекистон Республикасининг Россия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Асадов Ботиржон Закирович Олмалиқ шаҳрида бўлиб, шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов билан шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудудларда бўлди.

📌 Хусусан, “Олмалиқ КМК” АЖнинг янги 3-Мис бойитиш фабрикасида олиб борилаётган қурилиш ишлари, “Elegant Garment Textile” МЧЖ ХК фаолияти ҳамда Увайсий маҳалласидаги қурилаётган 16 қаватли уйлар ва бошқа объектлар билан яқиндан танишиб, турли масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Web-site Telegram Fasebook You tube